ЯПОНИЯДАН ХУШХАБАР!
Ассалому алайкум, палаги тоза, донишманд ўқирманлар. Бир донишманддан "Аҳволларингиз қалай?" деб сўрашса, "Яхши, раҳмат. Ўзингиз яхшими?" деган экан) Охирги постларда ўз услубимдан сал чиқиб кетиб қолдим. Маъзур тутгайсиз. Кўнгилни чўктирмаймиз, ҳаммаси яхши бўлади. Аҳволларингиз яхшими донишмандларим?)
Эсингизда бўлса, "Япониядаги жадидларимиз" рукни остида, бир катта компанияга иш билан борганим, компаниянинг намозхонасида Аср намозини ўқишга кирганимда бир Ўзбекистонлик ватандошимиз кириб келгани ҳақида, у ватандошимизнинг муваффақиятлари ҳақида ёзган эдим.
Бугун ана шу ватандошимиз, Тўлқинжон Раҳимов яна бир катта муваффақиятга эришибдилар. Келинг, ундан олдин сизга тушунтириш бериб кетай: ЯПОНИЯДА иккинчи жахон урушидан кейин Японияни Япония қилган 5-6 та компания бўлган. У компаниялар ҳақида тарих китобларида, янгиликларда кўп эшитгансиз деб ўйлайман! Бизнинг ватандошимиз, ҳаттоки Японлар ҳам киришни орзу қиладиган ана шундай 5 та гегемон компаниянинг биттасида ишлаб келмоқдалар.
Ана энди бяғини эшитинг. Японияда газетхонлик, Журналхонлик, ўқирманлик фантастик даражада. Шундай ривожланган даврда, одамлар янгиликларни бир деганда телефонда кўриш имконияти бўла туриб, қандай қилиб Японлар бу даражада газетхон бўлиб қолган ҳайрон қоласан киши. Бу мавзуда батафсил қилиб ёзаман насиб этса. Ана шу газеталарда чиқиш, Японлар учун жуда катта нарса ҳисобланади. Ҳаттоки, телевизорга чиқишдан-да катта иш.
Кеча, Япониядаги энг машхур бизнес газетаси бўлмиш НИККЕИ да Тўлқинжон Раҳимов ҳам чиқибдилар. Бу иш Ўзбек миллатининг Япониядаги обруси учун, имиджи учун жуда катта иш. Ватандошимизга улкан зафарлар тилаймиз. Япониянинг шундай катта компаниясида, Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги яхши ишларни қилишига тилакдошмиз.
Хурматли ёшлар, ўқинг. Бугунги қаҳрамонимиз ҳам олис Фарғонанинг Бағдодидан илм билан йўлга чиқиб, бугун дунёнинг кучли 300 таликка кирган компаниясида ишлаябди. Камига, 50 мингдан ошиқ ишчининг ичидан сараланиб, газетага чиқаябди. Сиз ҳам уддалайсиз!
Хурматли ота-оналар, ўша гап - болангизни тўйи билан уйини ўйламай, ўқишига, спортига, ҳунарига пул тикаверинг. Насиб этса, мевасини тотасиз. Илоҳим, барчаларингизнинг фарзандларингиз муваффақиятли, омадли, жамиятга фойдаси тегадиганлардан бўлсин!
Хурмат билан, Баҳодир донишманд) QOʻQONJONIM
https://t.me/Qoqonjonim_uzb