🇺🇿 “Мактаб – ота-она – маҳалла” тамойили асосида йиғилиш ўтказилди— Бугун Косонсой тумани “Ўрта кўча” маҳалласида ота-оналар ҳамда маҳалла фуқаролари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирда маҳалла ходимлари, туман ИИБ ўринбосари Т. Эрматов, 43-сонли мактаб директори Т. Кодиров, нуронийлар ва маҳалла фаоллари сўзга чиқишди.
📌 Т. Эрматов ўз нутқида кибер жиноятлар ва автоҳалокатларнинг ортиб бораётгани ҳақида гапириб, тезликни ошириш оқибатида юз бераётган йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда кибер хавфсизликка эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. Ушбу масалаларда маҳалла аҳолиси фаоллигининг аҳамияти ҳақида сўз юритди. Шундан сўнг, 43-сонли мактаб директори Т.Кодиров эса ота-оналарга фарзандларининг таълим-тарбиясига эътибор қаратиш, таълим сифатини ошириш ҳамда ўқитувчи-ўқувчи-ота-она ҳамкорлигини кучайтириш зарурлигини эслатди.
🏡 Маҳалла раиси эса маҳалламиз тинчлиги ва ободлигини таъминлашда ҳар бир фуқаронинг масъулиятини алоҳида таъкидлаб, йиғилишда муҳокама қилинган масалаларга жиддий эътибор қаратишни сўради.
Каналга уланиш👇👇👇:
🕊
https://t.me/Qizilbayroqliklar