❗️UzAuto ўқитувчиларга имтиёзли автокредит ажратишдан бош тортгани ҳақидаги хабарларни рад этди
Ижтимоий тармоқларда "UzAuto" Вазирлар Маҳкамасининг ўқитувчилар учун автомобилларни тижорат банклари орқали 60 ой муддатга ва 30 фоиз дастлабки тўлов билан имтиёзли шартлар асосида харид қилиш бўйича топшириғини рад этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан расмийлар муносабат билдирди.
“Ўзавтосаноат” АЖ Вазирлар Маҳкамасининг топшириғини рад этгани тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини ҳамда фейк хабар эканлигини маълум қилади.
“Ўзавтосаноат” АЖ тижорат банклари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг топшириғи ижроси доирасида бериладиган имтиёзли автокредитлар орқали автомобилларни сотишга тайёр (тижорат банкларида жисмоний шахсларнинг харидларини молиялаштириш учун кредитдан бошқа механизм мавжуд эмас).
Бундан ташқари, хатнинг асл нусхасида автомобиль харид қилиш учун Асакабанк, Алоқа Банк, Ипак Йўли Банки, ИнфинБАНК, Бизнесни Ривожлантириш Банки, Азиа Аллианc Банк ва Тенге Банк орқали турли механизмлар, жумладан, имтиёзли шартларда жорий этилганлиги маълум қилинади.
“Ўзавтосаноат” АЖ ижтимоий тармоқдаги гуруҳ админстраторларидан текширилмаган ва тасдиқланмаган маълумотларни тарқатмасликни сўрайди' - дейилади АЖ расмий баёнотида.
👇Кун янгиликлари
----------------‐----------------------
Қашқадарёликлар учун ташкил этилган махсус Эълон ва янгиликлар канали!
🔻 @QASHQADARYO_VOHASI 🔻
Дўст ва яқинларингизга ҳам улашинг❗️