#БАДАЛ
Мафтуна Абдуллаева
100~қисм.
Саминани ётоғига қўймай ҳайдаб солгани учун қовоқ қилиб юрган эрини қилиғига кулгуси келди. Ахир у ҳам эрини "бойвачча хоним" деганига аразлаган эди. Биру~бир.
Ишга келиб ҳам ўзини қилган ишига ўзини завқи келди. Ажаб бўлибди. Абубакр қошларини чимириб хонасидан чиқиб кетди. Самина икки кунча эрига илмоқ гап отиб юрди. Кейин эса Абубакр гапирмаганига ичи қизий бошлади.
- Ҳа, нега севгани совчи қўймаган қиздек хафасиз,- деди оҳири кечки овқатдан туриб кетаётган эрига.
- Нима дединг?!
- Қовоқ қилманг дедим,- қиз гапини тўғирлади.
Абубакр эса ўрнидан туриб қизни столига суяниб, қулоғига шивирлади.
- Мен қовоқ қилмай ким қовоқ қилсин... Хотиним битта дорисиз хотинликни ҳам эплолмайди.
Саминани шўхлиги тутди.
- Балки сиз эрликни эплай олмаётганингизни билмаслигим учун дори бераётгандирсиз.
- Нима?- Абубакр қаддини ростлаб ўқрайди.
- Мен дори таъсирида ҳеч нарсани эслай олмаяпман...- кўзини сузди қиз. Бу қилиғини оҳири яхшилик билан тугамаслигини билсада тиржайиб тураверди.
- Шундайми?
- Ҳа.
Абубакр кўзларини қисиб хотинига қаради.
- Бекор мен билан ўйнашдинг.
- Нима қилдим?
Абубакр бир тортиб қизни столидан турғизиб елкасига ортиб олди.
- Ҳозир сенга кўрсатиб қўяман.
- Ёрдам беринглар!- Самина шайтон қитиқлагандек кулиб борарди.
Ёш эр-хотинни қилиғига кулиб қараб қолган хизматкор бошини сараклатиб қўйди...
- Эсладингми энди,- сочлари ёстиқ билан битта бўлиб ёйилиб ўзи ҳаёл суриб ётган хотинига энгашди Абубакр.
Қиз жавоб бермади. Юзини чойшаб билан буркаб олди. Абубакр эса уни қилиғига кулиб ювиниш учун кириб кетди.
Ваннахона эшиги очилиб~ёпилганини сезган қиз юзини очди. Ўрнидан туриб, сочларини йиғди.
- Бу ўша... Ўша одам эди....Мени ўғирлаган...Таҳқирлаган... Э, Худойим... Нима қилсам экан.