* * *
Дунё синовларинг сипқориб қондим,
Юрак ситамларнинг очиқ гўрлари,
Не-не оловларга қаландим, ёндим,
Сув йиғди кўнглимнинг куйган ерлари,
Кузларда тўкилдим қуриб, қовжираб,
Яна бахорларда ёзавердим барг.
Қошимга гоҳ хижрон келди қонсираб,
Аммо енгилмади ҳали бу юрак!
Ҳали томирлардан бўртар умидлар,
Ҳали бағрим тўла алвон лолалар.
Ҳали битта одам менга бахт тилар,
Мени деб Худога қилиб нолалар!
Демак яшаяпман!
Умид бор демак,
Ҳаёт очаверар елканларини.
Фақат шукронага алмашмоқ керак,
Аллоҳнинг олгану, берганларини.
Малика Тавфиқ
Дунё синовларинг сипқориб қондим,
Юрак ситамларнинг очиқ гўрлари,
Не-не оловларга қаландим, ёндим,
Сув йиғди кўнглимнинг куйган ерлари,
Кузларда тўкилдим қуриб, қовжираб,
Яна бахорларда ёзавердим барг.
Қошимга гоҳ хижрон келди қонсираб,
Аммо енгилмади ҳали бу юрак!
Ҳали томирлардан бўртар умидлар,
Ҳали бағрим тўла алвон лолалар.
Ҳали битта одам менга бахт тилар,
Мени деб Худога қилиб нолалар!
Демак яшаяпман!
Умид бор демак,
Ҳаёт очаверар елканларини.
Фақат шукронага алмашмоқ керак,
Аллоҳнинг олгану, берганларини.
Малика Тавфиқ