УМР ЙЎЛЛАРИ! dan repost
АЗОБЛАРИМ ҲАМ!
Турибман, янги йил остонасида,
Ортимга қарайман, кўзларимда нам.
Бўй чўзиб кўнглимнинг кошонасида,
Бир ёшга улғайди, азобларим ҳам.
Йўқолган саробдек умидлар сўниб,
Кафтимда турган шу, қордайин эриб,
Давосиз бир дарддек оғриқлар бериб,
Бир ёшга улғайди, азобларим ҳам.
Торайиб қолгандек дунёнинг эни,
Эслатар хотира, кўчалар сени,
Ватан қилиб олган, тарк этмас мени,
Бир ёшга улғайди, азобларим ҳам.
Таскинлар беради таққан туморинг,
Гоҳида тутганда, сени хуморинг,
Бахтимдек туюлар, берган озоринг,
Бир ёшга улғайди, азобларим ҳам.
Қисмат ҳам қўйвормас, кишанларинг еч,
Ўткан умрим ўтди, балки энди кеч,
Мени бу оғриқлар, тарк этмасдан хеч,
Бир ёшга улғайди, азобларим ҳам.
Қирққимга етмасдан, кўз ёшга тўлдим,
Руҳим тарк этмасдан, тириклай ўлдим,
Ичимдан зил кетиб, тўкилиб бўлдим,
Бир ёшга улғайди, азобларим ҳам.
Йиқилган мен эдим кўзинг ўнгида,
Бир қадам қолганда ишқнинг сўнгида,
Тупроққа қоришган хазон рангида,
Бир ёшга улғайди, азобларим ҳам.
Армонлар орзуйим қўлин ушлашиб,
На бир сўз дёлмас, тилин тишлашиб,
Ортингдан қарғамай, бахтни улашиб,
Бир ёшга улғайди, азобларим ҳам.
Мени хеч ўйлама, эй қаро кўзим,
Халақит бермайман, йигитлик сўзим,
Қасамлар ичириб, ўзимга ўзим,
Бир ёшга улғайди, азобларим ҳам.
Турибман, янги йил остонасида,
Ортимга қарайман, кўзларимда нам.
Бўй чўзиб кўнгилнинг кошонасида,
Бир ёшга улғайди, азобларим ҳам.
(Кўксимнинг тугмадек жойин куйдириб, Бир ёшга улғайди азобларим ҳам..)
📙-Камронбек Исмоилов. 2025.03.01.
t.me/Sani_sevamanko
Турибман, янги йил остонасида,
Ортимга қарайман, кўзларимда нам.
Бўй чўзиб кўнглимнинг кошонасида,
Бир ёшга улғайди, азобларим ҳам.
Йўқолган саробдек умидлар сўниб,
Кафтимда турган шу, қордайин эриб,
Давосиз бир дарддек оғриқлар бериб,
Бир ёшга улғайди, азобларим ҳам.
Торайиб қолгандек дунёнинг эни,
Эслатар хотира, кўчалар сени,
Ватан қилиб олган, тарк этмас мени,
Бир ёшга улғайди, азобларим ҳам.
Таскинлар беради таққан туморинг,
Гоҳида тутганда, сени хуморинг,
Бахтимдек туюлар, берган озоринг,
Бир ёшга улғайди, азобларим ҳам.
Қисмат ҳам қўйвормас, кишанларинг еч,
Ўткан умрим ўтди, балки энди кеч,
Мени бу оғриқлар, тарк этмасдан хеч,
Бир ёшга улғайди, азобларим ҳам.
Қирққимга етмасдан, кўз ёшга тўлдим,
Руҳим тарк этмасдан, тириклай ўлдим,
Ичимдан зил кетиб, тўкилиб бўлдим,
Бир ёшга улғайди, азобларим ҳам.
Йиқилган мен эдим кўзинг ўнгида,
Бир қадам қолганда ишқнинг сўнгида,
Тупроққа қоришган хазон рангида,
Бир ёшга улғайди, азобларим ҳам.
Армонлар орзуйим қўлин ушлашиб,
На бир сўз дёлмас, тилин тишлашиб,
Ортингдан қарғамай, бахтни улашиб,
Бир ёшга улғайди, азобларим ҳам.
Мени хеч ўйлама, эй қаро кўзим,
Халақит бермайман, йигитлик сўзим,
Қасамлар ичириб, ўзимга ўзим,
Бир ёшга улғайди, азобларим ҳам.
Турибман, янги йил остонасида,
Ортимга қарайман, кўзларимда нам.
Бўй чўзиб кўнгилнинг кошонасида,
Бир ёшга улғайди, азобларим ҳам.
(Кўксимнинг тугмадек жойин куйдириб, Бир ёшга улғайди азобларим ҳам..)
📙-Камронбек Исмоилов. 2025.03.01.
t.me/Sani_sevamanko