Калбимда Сенсан


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


🌐Teлеграммдаги ҳақиқий
⏳Ҳaётий канал.⌛️
✳️Бизнинг каналда сизларга:
Ҳaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:
#Фотолар📸
#Ҳикоялар📚
#Mаслаҳатлар♻️
#Қўшиқлар
#Mонолог
#Шеърлар
#Табриклар.🎁
#Рекламалар_хизмати_пуллик
Канал раҳбари
@Olisdagisoginchim.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri






Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌙Замин торроқ келса, осмон бор менга,
Кўнглимни тўккали уммон бор менга.
Бошимни ҳар каснинг пойига эгмам,
Саждага йиқилсам, Раҳмон бор менга...☝️
ХАЙРЛИ ТУН, ҚАДРДОНИМ!
АЛЛОҲНИ ПАНОҲИДА БЎЛИНГ!

Яхши дам олинг...

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Х а й р л и т у н!!!
​Хотиржам холатда уйқуга ётиб, Аллоҳнинг баракоти ила тонг оттириш барчага насиб этсин!

Отар тонгда омонликда саломлашиш сизу бизга насиб этсин!!!
Иншaа Аллоҳ!✨🌙

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar


https://t.me/Qalbgavhar
Инсон ҳеч ташвишсиз юрмас эканда
Ҳасаднинг бозори тинмас эканда.

Одам бўлмайдиган бўлмас эканда
Мендан салом айтинг ғийбатчиларга👌


Бизни кузатиб турганингиздан хурсандмиз.
Биз билан қолинг. 🥰🤗

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

5.7k 0 49 107 31

ишонганларимиз ишонганларимиз билан бизни гийбат килишади😅💔

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

7k 0 50 155 65

Бир-бирига муносиб бўлмаганларнинг турмуши жуда қиммат туради. Унинг баҳосини умр бўйи тўланади.

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

6.6k 0 70 80 58

#Рамазон  муборак бўлсин бегим    
28-қисм

✍:Нафиса Маликова

Йўлда кетарканмиз сўрамасдан туролмадим:
-энди мен репититорга бормайманми?
-борасан фақат аёл кишига-деди йўлдан кўзини узмай.
-ишқилиб Асалгамасми?-дедим жахлимни тиёлмай.Бу Тоҳирдан ҳар нарсани кутса бўлади.
-нега бунча заҳарсана-асабий кулди.
-нима қилай бировларга ўхшаб жоним деёлмайманда-дедим Ширинни эслаб.Тоҳирга нафратим кучайиб кетаётганди..ўзимни босишга уриндим.
-улар билан ишинг бўлмасин..Бобурни ишдан бўшаттириб юбордим-деб ғолибона куларкан.Бечора Бобурга раҳмим келиб кетди..мени деб ишидан айрилибдида.
-уйдагиларга сени отасини соғинибди шунга ташлаб келдим деб айтдим.
  Албатта қилган ишини айтолмайди..Сал қолса бир бирини ўлдириб қўйишарди.Уйга келиб уйдагилар билан саломлашдим мени дарров соғиниб қолишибди.Дадам берган олмаларни мазза қилиб едик.Тоҳир мени қандайдир ўқув марказига олиб борди.Бобурдек яхши ўргатишмас экан лекин ўзим кўпроқ ҳаракат қилишимга тўғри келади.1ҳафта ичида билимим анчагина яхши бўлиб қолди.Тестларни ҳам қўлдан келганча еча бошладим.Бобур ҳам менга бошқа ёзмай қўйди.Шу билан уни эсдан чиқардим.Бир куни дарсда ўтирсак ўқув маркази директори кириб бизга бундан буён янги ўқитувчи дарс ўтишини айтди.Майли ким бўлса ҳам яхши ўтса бўлди.
-танишинг  Бобур  Қосимович-деганча уни хонага таклиф қилди.Не кўз билан кўрайки хонага кириб менга қараб жилмайганча қаршимда  Бобур турарди...

Давоми бор.

https://t.me/Qalbgavhar

👉🔺♦️♦️🔺🔺🔺♦️♦️

♦️🔺♦️♦️♦️♦️

👉@Qalbgavhar


#Рамазон  муборак бўлсин бегим   27-қисм

✍Нафиса Маликова.

Эрталаб эрта уйғондим бизни уйда душ йўқ тезроқ сув иситиб ювиниб олмасам бўлмайди.Тоҳирни қўлини секин устимдан туширдим.Ҳовлига чиқиб ювиниб келдим.Ташвишлар билан бўлиб рўза ҳам тутолмадим..Хонага кирсам Тоҳир ҳали ҳам ухлаб ётибди.Телефонига хабар келди.Очиб ўқидим" Хайрли тонг жоним ишга қачон келасиз?"Шириндан.Бу ким бўлди тағин..ҳа нима деб ўйлагандинг Настарин сал яхши гапириб қўйганига мени севади деб ўйладингми..кўнглим музлаб қолгандек бўлди.Тоҳирни туртдим..
-бу ким?-телефонни унга кўрсатдим.У кўзларини зўрға очиб:
-Ширин янги котибам..-деди уялмай.Хотинбоз Асал уни нимасини севаркина..
-қани тез борингчи янги котибангизни ёнига-уни устидан кўрпамни тортиб олдим.
-у билан учрашишимга тўсқинлик қилолмайсан-деди кулиб кийимларини кияркан.
-тўсқинлик қилиш ниятим йўқ..уйга қайтмайман-дедим жахлим чиқиб.
-буни сен ҳал қилмайсан-деганча мени даст кўтариб олди.Эй Оллоҳим бу нима шармандалик бу безбет ҳатто дадамдан ҳам уялмайди..Типирчилаб қўйворинг дедим.У эшитмаганга олиб ҳовлига кўтариб чиқди.Ҳовлида дадам ювиниб сочиққа артинаётган эканлар..бизни кўриб ҳам ҳайрон ҳам ҳижолат бўлдилар..дадам ўзи танлаган куёви менга индолмасликлари аниқ..эх дадажоним кўринг мени кимга раво кўрдингиз..кўзимни уятдан яширдим..
-Ассалому алейкум дада Рамазон муборак бўлсин-деди у мени маҳкам тутиб тураркан-айбга буюрмайсиз хотинимни олиб кетябман...безбет бунда уят деган нарсани битта ҳарфи ҳам йўқ.
-ҳа майли куёв бироз ўтиринг-деди дадам жахлини яшириб.Биламан дадам ич ичидан пушаймон бўлябдилар шекилли.
-йўқ бошқа сафар дада-деганча мени машинасига олиб бориб ўтқизиб эшигини қулфлаб қўйди.Ундан қочиб қаёққа ҳам борардим тавба...
-Нарсаларим..-дедим телефоним қолиб кетгани ёдимга тушиб.У ҳозир деганча телефонни олиб чиқди.Бечора дадам ҳовлидаги қип қизил олмалардан бериб юборди..менга ҳавотирланиб қараб қўйди..мен ҳаммаси жойида дегандек секин жилмайдим...ўзи ҳам онамдан кейин қолган омонатим мени деб сиқилишини ҳоҳламайман..Худди бахтли эр хотиндек секин машинада қўл силкиб жўнаб кетдик...

Давоми бор.

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar


#Рамазон муборак бўлсин бегим   26-қисм

✍Нафиса Маликова.

Эшикни дадам очди.Дадамни роса ҳам соғинган эдим.Дадам ҳам мени жуда сўгинибдилар.Укам ҳам мактабдан келди.Уларга чиллақочди қилиб келдим деб қўяқолдим.Бўлмаса дадамнинг юраги ёрилиши аниқ.Негадир ҳаётим мазмунсиздек бўлиб қолганди..Шу куннинг ўзидаёқ Тоҳирдан расм келди..Унда Тоҳир ва Асал қип яланғоч ҳолатда ҳар хил қилиқлар қилиб тушишган эди шубҳасиз бу расмни Тоҳир атайлаб менга жўнатиш учун олган..мени севмагандан кейин ҳафа бўлишдан нима фойда аммо ғуруримни топташни уддасидан чиқди..Телефонимни отиб юбордим..хонамга қамалганча йиғлаб олдим.Ҳеч нарса егим келмасди..Дадам мажбурлаб е деганларидан кейин ейишга мажбур бўлдим.Бечора дадам мени деб боши ҳам бўлади энди..Кеч тушди.Ўзимни қизлик хонамга кириб кўрпага ўраниб олдим.Тоҳирни уйи олдида ўзимники кўримсизгинадек кўринди.Начора тақдирим шу экан..Шу пайт дераза очилгандек бўлди.Деразам эски бўлгани учун хатто шамолга ҳам очилиб кетарди.Энди ортимга ўгирилмоқчидим бақувват қўллар белимдан қучди.Қўрқиб кетдим..ким бу..Энди бақирмоқчидим таниш овозни эшитдим..
-менман..жимм-деди Тоҳир.Унинг нафасини қулоғим ёнида ҳис қилдим.Ортимга бир амаллаб ўгирилиб уни қучиб олдим.
-мен сизга хиёнат қилганим йўқ-дедим кўзимни очмай.
-биламан..фақат мени айтганимни қилмаганингга жахлим чиқди-деди мени маҳкамроқ қучиб.
-лекин сиз ростдан хиёнат қилдиз-дедим уни жўнатган расмлари кўз олдимга келиб.
-бу сенга жазо бошқа мен билан ўйнашма-деганча сочларимни силади-нега шу пайтгача сезмадим..сен бошқаларга ўхшамайсан..қилма деган ишни қиласан-деганча лабларини лабимга босди.Мен уни севиб қолишдан қўрқаяпман..аммо у юрагимни бутунлай адо қилади бу кетишда..

Давоми бор.

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar


#Рамазон
муборак бўлсин бегим   

25-қисм

✍Нафиса Маликова

Кўзимни очсам касалхонада ётган эканман..Қўлимга укол улашибди.Ёнимда Тоҳир ухлаб қолибди.Секин қўлимни қимирлатдим..Тоҳир уйғониб кетди ва мени уйғонганимни кўриб жилмайди:
-ўзингга келдингми?
-ҳа менга нима бўлди?-дедим бошим сал оғриётганди ҳалиям.
-шунчаки сени ўйнашинг билан тутиб олганимда қўрққанингдан ҳушингдан кетиб қолдинг жонгинам..-деганча совуқ жилмайди.Демак тушунарли у аввал мени тузатиб кейин ўлдиради..
-уйга кетмоқчиман-дедим ундан кўзларимни олиб қочиб уйга бориб тушунтираман ҳаммасини унга.
-бажонидил фариштам-шундай деб пешонамдан ўпиб қўйганча чиқиб кетди.Шу орада ҳамшира келиб уколни узди.
-жудаям бахтли қиз экансиз..тепангиздан бир зум ҳам жилмади севганингиз..яна бир йигит ҳам тинмай сизни сўради ошиғингиз ҳам кўпми дейман..Мен индамай жилмайиб қўйдим.Бири Тоҳир бўлса бири ким бўлди..Бобур десам уни мендек оилали жувон билан нима иши бор..Қизиқ Тоҳир ҳам жуда илтифотли бўлиб қолибдими..яна ниманидир ўйлаб қўйгани аниқ..Бизга жавоб беришди.Сочимни орасида билинмас чок қолди.У мен ҳақимда уйдагиларга айтмаган шекилли ҳеч ким телефон қилмади.Йўлда индамай кетарди.Тоҳир қандайдир сирли..
-етиб келдик-деди менга ғалати жилмайиб.Ўгирилиб қарасам қизлик уйимга олиб келибди.Нима кутгандим ўзи..бир тарафдан у ҳақ бир кўрганда бизни бошқача тушуниш аниқ..менга ишонишини эса орзу ҳам қилмайман..
-бу ерда қанча қоламан-дедим ичимдагиларни билдирмасликка ҳаракат қилиб.
-истаганингча гўзалим-дея эшикни очиб тушишимни кутди.Тушганимдан сўнг эшикни ёпиб кетворди.Дадамга нима дейман..Бир тарафдан яхши бўлди барибир менда кўнгли йўқ инсон билан яшаб нима қилдим..Секин дарвозамизни тақиллатдим.

Давоми бор.

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar


#Рамазон  муборак бўлсин бегим  

24-қисм


✍Нафиса Маликова.

Эртага Рамазон ойи бошланади.Назокат опам ҳам мен билан қўшилиб рўза тутадиган бўлди.Биргалашиб китобларни ўқиб чиқдик.Назокат опа ухлаб қолди.Мен ҳам уйқуга ётгандим телефонимга хабар келди.Бобур Рамазон билан табриклабди..қандай эътиборли йигит Тоҳирдан фарқли ўлароқ..Негадир у ҳақида ўйлай бошладим..Бу гуноҳ ахир эрли аёлман лекин барибир у бошқача..шундай ўйлар билан ухлаб қолибман.Сахарликка Назокат опам билан турдик.Ҳар йили тутганим учун опамга ҳам ўргатдим.
Келинлик уйимга кирсам Тоҳир менга пул ташлаб кетибди.Қандай соз у мендан ҳафа энди бироз бўлса ҳам тинч қўяди..Назокат опам билан университетга кетдик.Тоҳир танлаган кийимлар опамга ҳам ёқди.Бобур жудаям пўрим кийиниб олибди..балки учрашуви бордир..Ҳар доимгидек берилиб мавзуни тушунтирди.Бу сафар бироз қийналдим энди мавзулар мураккаблашиб борарди.
-доскага чиқиб ёзинг йилларни-деди устозим.
Очиғи бироз йилларни эслашим қийин бўлди.Амаллаб кетма кетликда ёза бошладим.
-тўхтанг бу ерида хато қилдингиз..-у шундай дея менга жуда яқин келиб қўлимни ушлаганча йилларни тўғирлади.Бегона тафтдан бироз ҳаяжон босди..Шу пайт хона эшиги очилиб хушкайфиятда турган Тоҳирнинг кўзи бизга тушиб ранги ўзгарди.Важоҳат билан кириб Бобурнинг ёқасига ёпишди.Уларни ажрата олмай қолдим..
-Тоҳир ака қўйинг-бақириб Тоҳирни ажратишга ҳаракат қилдим аммо у мени итариб юборди.Мувозанатни йўқотиб бошим билан парта учига урилдим шекилли қаттиқ оғриқ сездим кейин атрофимда нарсалар айлана бошланди..Икки кишининг бирдан
-Настариннн..-деб бақирганини элас элас эшитдим холос...

Давоми бор.

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar


Кўрдим юзингни девона бўлдим,
Ақлу ҳушимдан бегона бўлдим..

Файзли оқшомда гўзал тарона қалбингизга меҳмон азизларим 🥰

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

6.2k 0 63 124 19

Бахтли бўлишни ўзингиздан бошланг.

Бир донишманд йўлда кетаётиб, хаёт  гўзаллигидан хурсанд бўлиб, завқланиб борарди.

Бирданига йўлда, ўзини бахтсиз хис қилиб ҳаётдан норози бўлиб ўтирган кишига кўзи тушди.

- Донишманд, у кишидан нима учун шунчалар бахтсизлиги ҳақида сўради?

У киши жавоб берди:

- Мен фарзандларимни ва набираларимни бахтини ўйлаб азоб чекяпман.

- Менинг бобом дадамнинг бахтини, дадам менинг бахтимни ва мен хаётимнинг сўнггигача, фарзандларим ва набираларим бахтли бўлиши учун азобланиб ўтаман.

- Сенинг оилангда кимдир бахтли бўлганми? - сўради донишманд.

- Йўқ,- жавоб берди бахтсиз киши,- аммо менинг фарзандларим ва набираларим албатта бахтли бўладилар.

- Ўқимаган ўвишни ўргата олмайди. Юмронқозиқ, бургутни тарбиялай олмайди! - деди донишманд.

- Бахтли бўлишни ва бахтли яшашни аввал ўзингдан бошла.
Шундагина фарзандларинг ва набираларингни қандай бахтли қилишни била оласан.


https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

6.8k 0 43 10 33

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Кичиклар катта бўлишни...
Катталар эса бахтли бўлишни орзу қилишади...
Катталарни ичида кичик бўлган болакай ёки қизалоқ бор, ўша кичикликни ўзида эса бахт бор!

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

6.6k 0 59 31 35

Ҳаёт жуда гўзал. Шунчаки, бироз ўз муаммолaрингиздан бошингизни кўтаринг ва атрофингизга қаранг, атрофингизда қандай гўзал ҳаёт кечмоқда!..
Доимо шукроналик Билан яшанг..
ИН ШАА АЛЛОҲ
Шукроналик барака келтиради,азизларим!...

Хайрли кеч 🥰

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

7.3k 0 113 15 33

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хаммага яхши кайфият тилаймиз😁

@Qalbgavhar

8.3k 0 216 74 61

Бу юрак сени излар ҳамон
Телбаларча севдим 🫶  эй ёрон
Не қилай  айтгин эй  сен жанон
Сени эслатар бу ёмғир 💦ҳамон.

https://t.me/Qalbgavhar

🔺♦️♦️🔺🔺🔺♦️♦️

♦️🔺♦️♦️♦️♦️


@Qalbgavhar

6.9k 0 163 62 43

ҚАЛБИМДА СЕНСАН. канали учун.

Маҳзун табассумла ёнганда юзинг
Қувончдан ёшларга тўлганда кўзинг,
Бир нигоҳ ташлагин мен ғариб томон,
Қалбимда сен эдинг, ҳамон сен ўзинг.

Дейдилар муҳаббат ўткинчи ҳавас,
Орзулар, туйғулар бир зум, бир нафас,
Мен сендан юз буриб кетолмадим, бас,
Қалбимда сен эдинг, ҳамон сен ўзинг.

Кўзларим рангида гул мисол жисминг,
Жонимни ҳар лаҳза қиймалайди, минг,
Юракка битилган тиғ ила исминг,
Қалбимда сен эдинг, ҳамон сен ўзинг.

Тақдирнинг бу чигал йўллари аро,
Кетдинг сен адашиб,кўнглимдан айро,
Шу йўлнинг бошида турибман зебо,
Қалбимда сен эдинг, ҳамон сен ўзинг.

Ҳипқириб кетади кўксимдаги жон,
Муҳаббат дардмикан,муҳаббат армон,
Наҳот севишимни билмадинг ҳамон,
Қалбимда сен эдинг,ҳамон сен ўзинг.
                           
✍ Хуршид Карим.

https://t.me/Qalbgavhar

👉🔺♦️♦️🔺🔺🔺♦️♦️

♦️🔺♦️♦️♦️♦️

👉@Qalbgavhar

7k 0 36 63 33

Балки ҳар доим ёнимда эмасдирсан лекин ҳар доим Ҳаёлимдасан 💝

👉https://t.me/Qalbgavhar

👉🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠🔠🔠

👉@Qalbgavhar

7.1k 0 64 90 39
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.