Ўзбекистон “Адолат” СДП Сайловолди дастурида халқ саломатлиги, соғлиқни сақлаш масаласига биринчи навбатдаги ижтимоий вазифа, фаровон турмуш гарови сифатида қаралади.
Жорий йилда партиямиз Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзолари бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, ижтимоий соҳа ривожи билан боғлиқ таклифларни илгари суришга қаратилган эзгу ташаббусларни амалга оширишни мақсад қилган.
Албатта, бунда эзгу ташаббуслар партиянинг ҳудудий Кенгашлари ва маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари билан яқин ҳамкорликда, соҳа мутахассислари иштирокида амалга оширилади.
Шулар қаторида Оролбўйи минтақаси аҳолиси учун ўсма касалликларини олдини олиш ва барвақт аниқлаш – селектив скрининг – профилактика хизматини ташкил этиш юзасидан таклиф тайёрлаш масаласи ҳам катта аҳамиятга эга.
Бугун Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги партиямиз депутатлик гуруҳи аъзолари юқоридаги масала юзасидан таклифлар олиш мақсадида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Қорақалпоғистон филиалида бўлиб, соҳа мутахассислари билан учрашди, уларнинг фикр-мулоҳазалари таклифларини ўрганди.
Ушбу тиббиёт муассасасида даволанаётган беморлар билан самимий суҳбатлашди.
@QRAdolat