🔴 🟦🟦🟦
❗️ССВ: Соҳада бажарилган ишлар танқидий таҳлил қилиниб, устувор вазифалар белгилаб олинди✅ Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.
➡️ Унда вазирлик марказий аппарати ходимлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамда Стратегик режалаштириш ва саломатлик институти, ихтисослаштирилган марказлар, республика даволаш муассасалари ва тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари иштирок этди.
🔴
Жойлардаги студиялардан барча ҳудудий бошқармалар ҳамда туман тиббиёт бирлашмалари масъуллари онлайн қатнашди.📝 Йиғилиш
Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров маърузаси билан бошланди. Дастлаб вазир ўз чиқишида ўтган 2024 йилда бажарилган ишларни танқидий таҳлил қилиб, 2025 йилда амалга ошириладиган устувор вазифаларга тўхталиб ўтди.
💬 — Давлатимиз раҳбари биз, соҳа масъуллари олдига катта вазифаларни қўйган, — деди А.Худаяров. — Буни амалга оширишда тизимдаги ҳар бир раҳбарнинг виждони уйғоқ, ташаббускор ва шахсий масъулияти юқори бўлиши зарур.
⏩
Соҳага қаратилаётган эътибор ҳамда бизга билдирилган юксак ишончни оқлаш мақсадида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини янада ошириш бўйича 2025 йил учун қатор режа ва марраларни белгилаб олдик. Эндиликда тизимдаги ҳар бир мансабдор пастга тушиб, қуйи бўғиндаги муассасаларда бўлиб, аввало, ҳудудларнинг ўзида мавжуд вазиятни чуқур ўрганиш, таҳлил қилиш ва аниқланган камчиликларни жойида ҳал қилиш чоралари кўрилади.💻 Шунингдек, маърузада
касалликлар профилактикаси ва уларни эрта аниқлаш, тиббиёт муассасаларидаги мавжуд ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилиш ва соҳадаги коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш каби қатор масалалар танқидий таҳлил қилинди.
🔬Шундан сўнг кун тартибидаги навбатдаги масалалар юзасидан вазир ўринбосарлари — Ф.Ташпулатов, О.Омонов, Ф.Шарипов ва Э.Баситхановалар сўзга чиқди. 🩺 Унда бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш, моддий-техник таъминот, хорижий инвестицияларни жалб қилиш, соҳани рақамлаштириш, давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш, оналик ва болалик муҳофазаси
бўйича бажарилган ишлар ҳамда
2025 йилдаги устувор вазифалар юзасидан ҳисоботлар тингланди.
‼️
Йиғилиш сўнгида пастга тушган ҳолда бирламчи бўғин фаолиятини янада ривожлантириш, патронаж хизматини халққа яқинлаштириш, хавфли касалликларнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва самарали даволаш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш каби масалалар юзасидан масъулларга аниқ вазифалар юклатилди.Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram