Пётр Плеханов деҳқон бобо.


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Sotish


Тупроқ соҳасида 15 йиллик тажриба.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Sotish
Statistika
Postlar filtri


👤Каналга янги кирган Азиз дўстлар.

Мавзуни тушуниш учун бошидан ўқиб чиқинг, шунда тушуниш осон бўлади.
👉👉👉 Мана мавзуни боши.

Эртага Биогумус, Перлит ва Вермикулит танлаш хақида гаплашамиз.

915 0 0 12 51

2) Нейтральный Торф. Универсал тупроқлар учун мана шунисини ишлатиш керак.

❗️Энди энг муҳим савол.
4) Универсал тупроқ тайёрлаш учун қандай Торфни сотиб олиш керак?


Торфни почкасида Нейтральный Верховой Торф деб ёзилган бўлиши керак ва p.H 5.5-7.5 оралиғи ёзилган бўлиши керак. Мисол учун p.H 5.5-6.5 деб хам ёзилиши мумкин.
❌p.H 3-5 оралиғи бўлса бу Нордон Торф. Ўзи Нордон Торф почкасида хар доим котта қилиб Кислый деб ёзилади. Буни олмаймиз.

🇺🇿Ўзбекистонда машхур бўлган Агробалт Торфлари мисолида тушунтириб бераман.
Агробалт 3 хил бўлади. Кўк, сариқ ва яшил.
❗️Расмга этибор беринг
🟦Кўк Агробалтни Универсал тупроқ учун ишлатса бўлади.
🟨Сариқ Агробалтни Универсал тупроқ учун ишлатса бўлади.
🟩❌Яшил Агробалтни Универсал тупроқ учун ишлатиш мумкин эмас. Бу Торф Нордон.
❗️Учтаси хам Верховой Торф, фақат яшили нордон.

ЭНГ АСОСИЙСИ.
Торфни почкасида Нейтральный Верховой Торф деб ёзилган бўлиши керак. Нейтральный деган ёзиғи бўлмаса p.H деган жойига қаранг.
p.H 5.5-7.5 оралиғи ёзилган бўлиши керак.
ХЕЧ ҚАНДАЙ ЁЗИҒИ БЎЛМАСА ОЛМАНГ.

😉Мана биздан олинг. Ишончли Нейтральный Торф хам бор, керак бўлса Нордон Торф хам бор.
Бизни Нейтральный Торф. Uzum Market.
https://uzum.uz/product/1288154
Бизни Кислый Торф. Uzum Market.
https://uzum.uz/pro
duct/1288127

1k 0 3 13 54

🤝Торф ўзи нима ва тупроқ учун Торфни қандай танлаш керак?

1) Торф ўзи нима?


✍Торф бу ботқоқликларда йиллар, асрлар давомида чириган ўсимликлар, жонзотлар.
Торфли жойлар Ўзбекистон худудида йўқ, Торф фақат чет элдан келади.

2) Торфни қандай турлари бор?


Торф қазиб олиш чоғида уч турга бўлинади.
1) Верховой Торф. Верховой Торф бу ботқоқни тепасидан олингани.
2) Низинный Торф. Низинный Торф бу ботқоқни тагидан олингани.
3) Переходный Торф. Переходный Торф бу ботқоқни ўртасидан олингани. Верховой ва Низинный Торфни ўртаси.
❗️Аслида бу маълумот шарт эмас, Ўзбекистонда деярли фақат Верховой Торф сотилади. Ва Верховой Торф хона гулларини тупроғи учун энг зўри. Верховой Торф жуда енгил бўлади.

3)Бозорларда сотиладиган Торфларни қандай тури бор?


Бозорларда сотиладиган Торфлар асосан 2 хил бўлади.
1) Нордон Торф (Кислый Торф). Универсал тупроқ учун бу Торфни ишлатиш мумкин эмас.
❗️Фақат саноқли хона гуллари нордон тупроқни яхши кўради. Мисол учун Азалия, Гортензия, Камелия японская.


1 ҚИСМДАН шу нарсани билиб олдик.

Универсал тупроқ 3 та қисмга бўлинади.
✓ Асосий қисми.
✓ Озуқа қисми.
✓ Юмшатиш қисми.


Ва энг оммабоп Универсал тупроқни таркибини танлаб олдик.
✓ Торф 50%-70%. Асосий қисми.
✓ Биогумус 10%-20%. Озуқа қисми.
✓ Перлит ва Вермикулит 10%-30%. Юмшатиш қисми.


Энди 2 ҚИСМДА Торф, Биогумус, Перлит ва Вермикулит хақида озгинча маълумот ва бу нарсаларни бозордан қандай танлаш керак. Асосан Торф ва Биогумус танлашда эхтиёт бўлиш керак. Торфни турлари бор, Биогумусда бўлса........

🤝АЗИЗ ДЎСТЛАР.
Шу ойда ўзимизда хам тупроқ учун керакли хамма нарсалар сотувда бўлади. Бизларда хамма нарсалар сифатли ва ишончли, ўзимизни технология бўйича тозаланган, тайёрланган. Нархларини хам иложи борича чиройли қиламиз ва албатта скидкалар қиламиз.
Сифатли нарсалар харид қилинг ва пулни бегона қилманг😉.

898 0 2 11 53

2 ҚИСМ.
❗️Фақат охиригача ўқисангиз хаммасини тушунасиз.

🤝Хона гуллари учун тупроқ ва тупроқ тайёрлаш сирлари мавзусини давом эттирамиз.

1 ҚИСМДА биз сиз билан шу мавзуларда гаплашдик:
Хона гуллари учун тупроқ қандай бўлиши керак?
Тупроқни 3 та қисми.
Тупроқни таркибида нималар бўлиши керак?

Энди 2 ҚИСМДА сиз билан шу мавзуда гаплашамиз:
Тупроқга қўшиладиган нарсалар хақида озгинча батафсил маълумот.
Тупроқ учун керакли нарсаларни тўғри танлаш?

Ва 3 ҚИСМДА сиз билан шу мавзуда гаплашамиз.
❗️Якуний қисм.
Хона гуллари учун Универсал тупроқ тайёрлаш.
Нимани қанча қўшиш керак?

🤝Азиз дўстлар шу 3 та қисмдан кейин сизда хона гуллари учун тупроқ қандай бўлиши кераклиги хақида тушунча пайдо бўлади ва сиз энг оддий Универсал тупроқ тайёрлашни ўрганиб оласиз.
🤝Кейинчалик зўр, кучлироқ, қимматроқ Универсал тупроқларни хам тайёрлашни ўрганамиз.


👤❗Хона гуллари учун тупроқ дарслигини 1 қисмини ўқиб чиқдингизми? 📍Ўқиб чиқмасангиз 2 қисмни ўзлаштириш қийин бўлади ва тўғри тупроқ тайёрлашни тушунмай қоласиз.
So‘rovnoma
  •   ✍🏼Ха ўқиб чиқдим.
  •   ✍🏼Йўқ ўқимадим.
  •   ✍🏼Энди ўқиб чиқаман.
379 ta ovoz


👤Каналга янги кирган Азиз Дўстлар.
🤝Бу канал нима хақида эканлигини билмоқчи бўлсангиз, канал мақсадини билмоқчи бўлсангиз ва мен хақимда қисқа маълумот олмоқчи бўлсангиз каналди бошидан ўқиб чиқинг.
МАНА КАНАЛНИ БОШИ 👈устига босинг ва танишиб чиқинг.
Эртага хона гуллари тупроғи мавзусини давом эттирамиз.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
👤Бизнинг жамоани асосий мақсади ва шахсан ўзимни мақсадим.
🤝Ўзбекистонда хосилдорликни юқори даражага кўтариш.
🤝Хаваскор ва дехқонларга ёрдам бериш.
🤝Ўзбекистон келажагини уйлаш ва болаларимизга соғлом, кучли ватанни ва хосилдор ерни қолдириш.

🎤🎼Ситора гурухини қўшиқлари бу бизнинг ёшлигимиз.

2.6k 4 14 27 112

МАВЗУНИ БИРИНЧИ ҚИСМИ ТУГАДИ!

👤Азиз дўстлар хона гуллари учун тупроқ дарслигини БИРИНЧИ ҚИСМИ тугади.
👤Бу дарсликда хона гулларини тупроғи умумий нимадан ташкил қилиши хақида гаплашдик. Тупроқ 3 хил қўшимчадан ташкил топиш керак.

АЛБАТТА МАВЗУНИ БОШИДАН ЎҚИБ ЧИҚИНГ. МАНА БОШИ 👈шунда хаммасини тушунасиз.

🤝Мавзуни кечроқ давом эттирамиз, мавзуни энг қизиқ ва муҳим жойлари хали олдинда.


4) Тупроқ учун Перлит ва Вермикулитни қандай танлаш керак?


✍Тупроқ учун Перлит дона дона бўлиши керак. Донлари майда ёки йирик фарқи йўқ.
Энг асосийси Перлит кукуни (ёки қум Перлит дейилади) тупроқ учун бўлмайди. Бундай Перлит қаламча қилиш учун зўр.
✍Тупроқ учун Вермикулит ўртанча ёки йирик хажмда бўлса зўр. Тахминан мошдак, нохотдак.
Жуда майдаси бўлмайди. Жуда майдаси қаламча қилиш учун зўр.

🤝Перлит хозир бизда сотувда йўқ, лекин яқинда орада бўлади.
Тупроқ учун хам, қаламча учун хам бўлади. Йириги хам, майдаси хам сотувда бўлади.

🤝Вермикулит хозир бизда сотувда йўқ, лекин яқин орада бўлади.
Тупроқ учун хам, қаламча учун хам бўлади. Йириги хам, майдаси хам сотувда бўлади.

❗️Азиз дўстлар мана энг оммабоп
Универсал тупроқ таркибини аниқлаб олдик.
1) Торф 50%-70% (Асосий қисми).
2) Биогумус 10%-20% (Озуқа қисми).
3) Перлит ва Вермикулит 10%-30% (Юмшатиш қисми).
❗️Энди тайёрлаш хақида гаплашамиз.


👤Хона гуллари учун тупроқни асосий қисми хақида гаплашдик. Тупроқни асоси Торф ёки Кокос субстрати бўлиши керак. Асосий қисми 50%-70% бўлиши керак.
👤Хона гуллари учун тупроқни озуқа қисми хақида гаплашдик. Тупроқни озуқаси Биогумус ёки қандайдир унумдар тупроқ бўлиши керак. Озуқа қисми 10%-20% бўлиши керак.

✍Энди тупроқни юмшатиш қисми хақида гаплашамиз.


1) Тупроқни юмшатиш қисми бу Перлит, Вермикулит.


✍Ўзингиз тупроқ тайёрласангиз тупроқни юмшатиш қисми Перлит, Вермикулит бўлиши керак.
❗️Бошқа нарсалар хам бор, лекин Перлит ва Вермикулит энг оммабоп.
Тупроқ таркибида юмшатиш қисми 10%-30% бўлса етади.

2) Перлит, Вермикулит нега тупроқни юмшатиш қисми хисобланади?


✍Чунки бу қўшимчалар тупроқни енгил, майин қилади. Тупроқ қотиб қолмаслигини олдини олади.

3) Хона гуллари тупроғи учун Перлит яхшими ёки Вермикулит яхшими?


✍Иккови хам бир хилда зўр, бу иккиси бир бирини тўлдиради. Иложи бўлса икковини хам бир хил миқдорда қўшинг.
✍Лекин танлаш керак бўлса Перлит озгинча устунроқ.

давом этамиз.....


4) Биогумус, Чириган гўнг ёки Унумдар тупроқни қандай танлаш керак?

✍Бу саволга жавоб бериш жуда қийин, имконсиз. Чунки Биогумусни хам, Чириган гўнгни хам яхшисини топиш бу лоторея. Ишлатадиган одамлар гапимни яхши тушунишади. Яхши Биогумус деб, яхши Чириган гўнг деб бир хил одамлар нотўғри нарсаларни сотишади.
✍Мен бу жойда фақат ўзим ишлаб чиқарган Биогумус ва Чириган гўнгга жавоб беролиман.

🤝Биогумус хозир бизда сотувда бор. Жуда сифатли, тоза Биогумус.
UZUM MARKETда
2 литр - 15.000 сўм.
4 литр - 25.000 сўм.

https://uzum.uz/product/1284084

🤝Чириган гўнг хозир сотувда бор. Ўзимизни технология бўйича чиритилган, махсус бактериялар ёрдамида. Сифатли аъло.
UZUM MARKETда
4 литр - 25.000 сўм.

https://uzum.uz/product/1291710

❗️Азиз дўстлар мана аста секин хона гуллари учун Универсал тупроқ тайёр бўляпти.
Универсал тупроқ таркиби:
1) Торф 50%-70% (Асосий қисми).
2) Биогумус 10%-20% (Озуқа қисми).
❗️Эртага учинчи қисми хақида гаплашамиз ва тупроқ тайёрлаш хақида гаплашамиз.


давом этамиз.....


👤Хона гуллари учун тупроқни асосий қисми хақида гаплашдик. Тупроқни асоси Торф ёки Кокос субстрати бўлиши керак, Торф ёки Кокос субстрати 50%-70% бўлиши керак.

Энди тупроқни озуқа қисми, кучи хақида гаплашамиз.

1) Тупроқни озуқа қисми, кучи. Биогумус, чириган гўнг ёки унумдар тупроқ.


✍Ўзингиз тупроқ тайёрласангиз тупроқни озуқа қисми Биогумус, Чириган гўнг ёки қандайдир унумдар тупроқ бўлиши керак.
Тупроқ таркибида озуқа қисми 10%-20% бўлиши керак. 20% кўп бўлмасин.

2) Биогумус, Чириган гўнг ёки унумдар тупроқ нега тупроқни озуқа қисми, кучи хисобланади.


✍Чунки бу қўшимчаларни таркибида жуда кучли, таркибида моддалар кўп бўлади. Азот, Фосфор, Калий, Магний, Темир ва бошқа моддалар бўлади.

3) Хона гуллари тупроғи учун Биогумус яхшими, Чириган гўнг яхшими ёки Унумдар тупроқ яхшими.


✍Энг зўри бу Биогумус. Биогумус таркиби кучли ва хеч қандай зарари йўқ.
✍Чириган гўнг хам яхши, лекин чириган гўнгни тўғри танлаш керак.
✍Унумдар оддий тупроқ бизларда деярли сотилмайди, топиш жуда қийин.

давом этамиз.....


4) Торф ва Кокос субстратини қандай танлаш керак?


✍Торф. Хона гуллари учун Нейтральный Верховой Торф ишлатиш керак. p.H 5.5-7.5 оралиғи бўлиши керак. Почкасида бу маълумотлар албатта ёзилади.
✍Кокос субстрати ғишт шаклда сотилади. Ўзи кичкина ғишт шаклда бўлади, сувга солса кўпайиб кетади. Кокос субстратини хиллари бўлмайди, хаммаси бир хил.

🤝Нейтральный Торф хозир бизда сотувда бор. Биз Торфга қўшимча ишлов хам берганмиз.
UZUM MARKETда.
2 литр - 20.000 сўм.
4 литр - 30.000 сўм.

https://uzum.uz/product/1288154

🤝Кокос субстрати хозирча сотувда йўқ. Яқинда албатта бўлади.

❗️Азиз дўстлар мавзуни охирида албатта тупроқ тайёрлашни хам ўргатамиз, озгинча сабр қиласизлар. Мавзуни тўлиқ тушунтириш жуда муҳим.

давом этамиз.....


👤Тупроқ енгил бўлиши кераклигини тушундик.
👤Тупроқни таркиби уч хил қисмга бўлиниши кераклигини тушундик.
✓Асосий қисми.
✓Озуқа қисми.
✓Юмшатиш қисми.

Энди тупроқни хар бир қисми хақида алоҳида гаплашамиз.

1) Тупроқни асосий қисми, асоси. Торф ёки Кокос субстрати.


✍Ўзингиз тупроқ тайёрласангиз тупроқни асоси Торф ёки Кокос субстрати бўлиши керак.
Тупроқни таркибида Торф ёки Кокос субстрати камида 50% бўлиши керак, яъни ярими. Ўртача 50%-70% бўлиши керак.

2) Торф ва Кокос субстрати нега тупроқ учун асос хисобланади?


✍Торф ва Кокос субстрати жуда енгил тупроқ, хавони ва сувни яхши ўтказади. Илдиз бу тупроқларда яйраб ўсади. Бундай тупроқлар тез қуриди, бу хам жуда муҳим.

3) Хона гуллари тупроғи учун Торф яхшими ёки Кокос субстратими?


✍Торф яхшироқ, таркиби кучлироқ ва оммабоп. Топиш осон.
✍Кокос субстрати хам зўр тупроқ, ўзини кучли томонлари бор. Лекин озгинча қимматроқ ва топиш қийинроқ.
❗️Аслида қайси бири сизга мақул бўлса шуни ишлатинг, менга Торф кўпроқ мақул.

давом этамиз.....


👤Хона гуллари учун тупроқ енгил бўлиш кераклигини тушундик.

Энди яна бир муҳим нарса.
ХОНА ГУЛЛАРИНИ ТУПРОҒИ УЧГА БЎЛИНАДИ:
Таркибида уч хил вазифани бажарадиган нарсалар бўлиши керак.
✓1) Тупроқни асоси. (рус. Основа).
✓2) Тупроқни кучи, озуқаси. (рус. Питания).
✓3) Юмшатувчи, майин қилувчи (рус. Разрыхлитель).

✍Хона гуллари учун Универсал туроқларни таркибида асасан шу нарсалар бўлади.
✓1) Торф ёки Косос субстрати. Бу тупроқ асоси. Основа.
✓2) Биогумус ёки унумдар тупроқ. Бу тупроқ кучи. Питания.
✓3) Перлит, Вермикулит. Бу тупроқ юмшатувчиси. Разрыхлитель.
❗️Чет элдан келадиган 90% Универсал тупроқларни хам таркибида Торф, Биогумус, Перлит ва Вермикулит бўлади.

‼️Ва албатта хар бир ишлаб чиқарувчи мутахассисни ўзини сирли қўшимчалари хам бўлади, ўзини технологияси бўлади.
Шу қатори бизда хам сирлар бор, қайсидир сирни мавзу давомида очамиз, лекин очмайдиган сирлар хам бор.

давом этамиз.....


👤ЭНДИ МАВЗУНИ БОШЛАЙМИЗ.
❗️Фақат охиригача ўқисангиз хаммасини тушунасиз.

МАВЗУ: Хона гуллари учун тупроқ.
❗️Мавзу жуда муҳим ва котта шу учун хар бир жойини батафсил ёритамиз.

1) Ўзи хона гуллари учун тупроқ қандай бўлиши керак?


🌿Табиатда хона гулларини асосий қисми ўрмонларда ёки чўлларда ўсади. Биз парвариш қиладиган хона гулларини асосий қисми Осиё ва Америка қитасини тропик ўрмонларида ёки Америка ва Африка қитасини чўлларида ўсади.
Ўрмон ва чўлларда тупроқ жуда енгил бўлади.
Ўрмонда асосан хазон тупроқ (листовая земля), йиллар давомида тўкилиб, чириган барглар.
Чўлда бўлса қумли енгил тупроқ.

Ва биз парвариш қиладиган жуда кўп хона гуллари табиатда Эпифит ўсимлик хисобланади.
❗️Эпифит - бу бошқа ўсимликларни, дарахтларни устида ўсадиган ўсимлик.
Эпифитлар учун тупроқ шарт эмас ёки тупроқ жуда енгил бўлиши керак.


⭐️БИРИНЧИ ҚОИДА.Хона гулларини тупроғи енгил бўлиши керак, тупроқ вақт ўтиб хам қотиб қолиши керак эмас. Тупроқга бармоқ бемалол кириши керак.

давом этамиз.....


👤Азиз дўстлар бугун ва эртага мен сизларга хона гуллари учун тупроқ хақида атрофлича гапириб бераман.
✍Мавзулар жуда кўп: Ўзи хона гуллари учун қандай тупроқ керак ва тайёрлашгача гаплашамиз.

🤝Ким билмаса мен талабаларга хам тупроқ бўйича дарс бераман, контракт бўйича чет элдан хам талабалар келади.
🤝Талабаларга қандай дарс берсам сиз азизларга хам шундай ўргатаман, фақат осонроқ шаклда.

Тажриба, билим билан бўлишиш менга жуда ёқади.

1k 0 0 13 95

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
https://uzum.uz/biogumuz

👤Uzum Marketda махсулотларимизни сотиб олинг, изоҳ ва гулларингиз расмларини қолдиринг - бу биз учун энг катта миннатдорчилик бўлади!

👤Яқинда Узумга бошқа махсулотларимиз хам чиқишни бошлайди.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇺🇿Ўзбекистон тенгдир 🇺🇿Ўзбекистонга.

👤Шанба ва якшанба куни хона гуллари учун тупроқ тайёрлаш хақида батафсил гаплашамиз. Жуда керакли мавзу.
Сирларни очамиз.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.