#Сақлаб_қўйинг
🔔Активлаштирилган кўмир (актив уголь) — организмдаги токсинлар, заҳарлар ва бошқа зарарли моддаларни ютиб, уларни ҳазм тизимидан чиқаришга ёрдам берадиган табиий адсорбент. Бу препарат ҳам тиббий, ҳам маиший фойдаланишда кенг қўлланилади.
Активлаштирилган кўмирнинг асосий фойдали хусусиятлари:
❕Активлаштирилган кўмир — заҳарланиш ва токсинларни йўқ қилиш учун самарали ва хавфсиз восита. Лекин унинг узоқ муддатли ва ортиқча қўлланилиши айрим ножўя таъсирларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун шифокор маслаҳатига амал қилиш тавсия этилади.
© Doctor Ganiyev
➕ PEDIATRIYA_24

❕Детоксикация таъсири:
🟢Заҳарланишда: Организмга кирган токсинлар, кимёвий моддалар ёки заҳарларни ютиб, уларни ошқозон-ичак тизимидан чиқариб юборади.
🟢Алкогол заҳарланиши: Алкоголни парчаланиш маҳсулотларини тезроқ чиқаришга ёрдам беради.
❕Ҳазм тизимига ёрдам:
🟢Ичак газларини камайтириш: Қорин дам бўлиши ва газ йиғилишига қарши ёрдамчи восита сифатида ишлатилади.
🟢Диарея (ич кетиш): Ичакдаги зарарли моддаларни ютиб, унинг нормал ишлашини тиклашга ёрдам беради.
🟢Овқатдан заҳарланиш: Озиқ-овқат билан бирга кирган зарарли моддаларни организмдан чиқариб ташлайди.
❕Аллергия ва терининг ҳолатини яхшилаш:
🟢Қондан зарарли моддаларни олиб чиқиш орқали аллергик реакцияларни енгиллаштиради.
🟢Акне ва бошқа тери касалликларини даволашда қўлланилиши мумкин.
❕Қолдиқларни бартараф этиш:
🟢Организмдаги кимёвий ёки дори-дармон қолдиқларини чиқариб ташлайди.
❕Қон тозалаш ва холестеринни тушириш:
🟢Баъзи тадқиқотларга кўра, активлаштирилган кўмир қондаги ёмон холестерин даражасини камайтиришга ёрдам бериши мумкин.
❕Оғир металлар ва заҳарли моддаларга қарши таъсири:
🟢Организмдан оғир металлар, пестицидлар ва бошқа токсик моддаларни чиқаришда ёрдамчи.
➕Қўллаш:
➕Ичак-ошқозон заҳарланиши.
➕Диарея (ички инфекция).
➕Газ йиғилиши (метеоризм).
➕Организмдаги аллергиялар.
➕Алкогол ва дори заҳарланишлари.
❕Қўллаш усули ва дозалари:
🟢Катталар:
Ҳар 10 кг тана вазнига 1 таблеткадан ҳисоблаб, овқатдан 30-60 дақиқа олдин, 3 маҳал, 200 мл сув билан, 10 кун қабул қилинади.
Масалан: 70 кг тана вазнига эга одам, бир ичишда 7 таблетка ичади.
🟢Болалар: Ташхис ва ёшга қараб, шифокор тавсиясига асосан берилади.
🟢Қабул қилиш тартиби: Таблеткаларни сув билан ичиш ёки уларни сувда эритиб ичиш мумкин.
❗️Ножўя таъсирлари:
🟢Узоқ муддат қабул қилинса, витамин ва минералларнинг сўрилишини сусайтириши мумкин.
🟢Ич қотиши ёки ич кетиши.
🟢Ичакда моддаларнинг яхши сўрилишини бузиши эҳтимоли бор.
➕Қарши кўрсатмалар:
🟥Ичак ва ошқозон яра касалликлари.
🟥Ич қотиши билан боғлиқ муаммолар.
🟥Дориларни узоқ муддат қабул қилиш: активлаштирилган кўмир уларнинг таъсирини камайтириши мумкин.