Педиатрия


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Tibbiyot


“Соғлиқ - энг улуғ неъмат. Соғлиқингизга бефарқ бўлманг”
Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Фақат реклама бўйича мурожаатларга жавоб берилади!!!👇
Реклама учун: @medius_reclama

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


#Билиб_олинг

🔔Аъзо ва тизимларнинг тузилиш ва функционал шаклланишини эътиборга олган ҳолда постнатал онтогенез куйидаги даврларга булинади:


🕹чақалоклик даври-1 кундан 40 кунгча ;
🕹гудаклик даври-40 кундан 1 ёшгача;
🕹дастлабки болалик даври-1 ёшдан 3 ёшгача;
🕹бирламчи болалик даври-4 ёшдан 7 ёшгача;
🕹иккиламчи болалик даври-
💎угил болаларда-8 ёшдан 12 ёшгача
💎Киз болаларда-8 ёшдан 11 ёшгача;
🕹усмирлик даври:
💎угил болаларда-13 ёшдан 16 ёшгача
💎Киз болаларда-12 ёшдан 15 ёшгача;
🕹навкиронлик даври:
💎угил болаларда-17 ёшдан 21 ёшгача;
💎Киз болаларда-16 ёшдан 20 ёшгача;
🕹I етуклик даври:
💎эркакларда-22 ёшдан 35 ёшгача;
💎аёлларда-21 ёшдан 35 ёшгача
🕹II етуклик даври:
💎эркакларда-36 ёшдан 60 ёшгача;
💎аёлларда-36 ёшдан 55 ёшгача:
🕹кексалик даври:
💎эркакларда-61 ёшдан 74 ёшгача,
💎аёлларда-56 ёшдан 74 ёшгача;
🕹Кариялик даври-75 ёшдан 90 ёшгача;
🕹Ута кариялик даври-90 ва ундан юкори ёш.

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24


#Сақлаб_қўйинг

🔔Стоматитдан халос бўлиш йўллари!!!

😊Тузли эритма. Тузли эритма билан оғизни чайиш яра битиши жараёнини тезлаштиришга ёрдам беради. Туз — юмшоқ антисептик воситадир.

😊Водород пероксиди. Водород пероксиди ва сувни 1:1 нисбатда аралаштиринг ҳамда ушбу эритмани бевосита ярага суринг.

😊Қатиқ. Тирик микроорганизмларга эга қатиқ стоматит пайдо бўлиши олдини олиши мумкин.

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24


#эслатма

☑️Болани сўрғичдан ажратишда эътибор берилиши зарур бўлган 10 та жиҳат!!!

✅Биринчидан, шошиш мумкин эмас. Болани сўрғичдан чиқишига яхшилик, меҳр ва эркалаш билан эришиш лозим.

✅Иккинчидан, сўрғич билан ухлаш одати бўлган болаларга унинг ўрнини босувчи восита топиш керак. Масалан, юмшоқ айиқча, ёқимли мусиқа, онанинг қўллари ва ҳоказо.

✅Учинчидан, бола гапга тушунадиган ёшда бўлса, унга сўрғич ҳақида эртак айтиб беринг. Сўрғични пари олиб кетиб ўрнига ажойиб совға олиб келишини тушунтиринг. Сўрғични бола билан бирга бир жойга бекитиб қўйиб ўрнига бола учун ёқимли совға солиб қўйинг. Бола сўрғични излаб совға топади.

✅Тўртинчидан, болани зериктириб қўйманг. Кўпинча зериккан бола сўрғич сўришни қумсайди.

✅Бешинчидан, бола сўрғичсиз йиғлаб ухлолмай қаттиқ қийналаётган бўлса, сўрғичдан ажратиш муддатини 1-2 ҳафтага суринг.

✅Олтинчидан, бола сўрғични қумсаб сўраётган бўлса, уни чалғитинг, у билан ўйин-кулгу қилинг.

✅Еттинчидан, сўрғичдан ажратиш ўйинларини ўйлаб топинг.
Масалан, бир деворга болани бўйи етадиган жойда сўрғични маҳкам ўрнатиб-қоқиб қўйинг. Бола сўрғични қумсаганда ўша девор ёнига бориб сўради. Узоқ вақт деворни олдида туришга зерикиб сиз жалб қилаётган ўйинлар томон шошади ва сўрғичдан ўзи аста бош торта бошлайди.

✅Саккизинчидан, сўрғичга дори, гаримдори, саримсоқ пиёзи каби ачичиқ нарсалар суриб болага сўрдирманг. Бу унинг психикасига салбий таъсир кўрсатади.

✅Тўққизинчидан, "сўрғич сўрасан", деб болани уялтирманг. Бу унинг жисмоний ва руҳий эҳтиёжи, эркалиги эмас.

✅Ўнинчидан, сўрғичдан ажратаётганизда бола соғлом ва яхши ҳолатда бўлиши лозим. Яъни, бирон жисмоний ривожланиш босқичидан ўтаётган (юришни, эмаклашни бошлаётган ва бошқалар) касал ёки эмишдан ажратилаётган болани қўшимча стресс қилиб сўрғичдан ажратиш мумкин эмас

PEDIATRIYA_24

5.4k 0 72 65 34

🔔Юрамиз оламга дойим жар солиб,
Мақтовлар сизники азиз аёллар
Сиз учун хамиша хизматда бизлар,
Онажон, опажон сингл, аёллар.


Қалбимиз тўрида сизни жойингиз,
Жаннат эрамлари хидлар пойиниз.
Яхшиям оламда сизнинг борингиз.
Умрлар тилаймиз сизга аёллар.


Термулар хавасда бу қаро кўзлар,
Хусну латофатли иболи сўзлар,
Ору номусимизсиз эй гўзал юзлар.
Оламда ягона мунис аёллар.


Номингиз айтганда яйрайди тиллар,
Бахтимиз оримиз гўзалсиз хурлар,
Жаннат боғларидан келган гўзаллар.
Бахтимиз бўстони азиз аёллар.

✍Шояд Бек

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24


#фойдали

Қовоқ уруғлари хотирани суппер даражада кучайтиради!!!

Цинкга бой уруғлар мияга маълумотни яхшироқ қабул қилиш ва ўзлаштиришга ёрдам беради. Маҳсулот танани магний, триптофан, селен, Б1 ва К витаминлари билан таъминлайди, улар диққатни жамлашга, хотирада маълумотни узоқ муддатли сақлашга ва стрессни камайтиришга ёрдам беради.

Уруғларнинг бир қисми бўлган магний асаб тизимига, шу жумладан бошимиздаги нерв учларига ижобий таъсир кўрсатади. Озиқ моддаларни максимал даражада олиш учун сиз кунига 50 дан 100 граммгача уруғларни истеъмол қилишингиз керак.

PEDIATRIYA_24


#фойдали

🔔Оёқчаларини букиб- очиб машқ қилдириш!!!

✅Чақалоқларда қорин оғриши тез тез кузатилиб туради. Одатда оғриқлар 3 ҳафтадан бошланиб, 6-8-ҳафтада огриқлар авж нуқтасига чиқади, кейин сусая бошлайди. 3-ойнинг охири ва 4-ой бошларига келиб ёқолади.  Қорин оғриғи асосан  куннинг иккинчи ярми ва кечаси безовта қилади.

✅Ўғриқ пайтида бола бирдан чинқириб  еғлайди, орада тинчлангандек бўлади. Бироз вақт ўтгач яна йиғиси авжига чиқади. Еғлаётган пайтда оёқларини типирчилатиб, тепиниб еғлайди. Бугун  қорин оғриғида чақалоқларга ёрдам бериш ва олдини олиш усуллари ҳақида гаплашамиз

➡️Биринчи ёрдам бу қоринни секин асталик билан силаш. Бу усул 3 босқичда бажарилади.

✔️ Қоринга иссиқ компресс масалан дазмолланган плёнкасини қойиб хонада бир оз котариб юринг
✔️Оёқларини велосапед усулида машқ қилдиринг ёки оёқларини текис ушлаб бошига бироз текизинг

😄Қорин дам болишининг олдини олиш учун қуйидаги тавсияларга амал қилинг
😄Кўкракни болага тўғри тутиш. Олдинги постларимда ҳам кўп бора бу ҳақда ёзганман. Эмизиш даврида ҳар қандай муаммонинг асл ечими бу болага кўкракни тўғри тутишдир
😄Чақалоғингизни суний овқатлантирсангиз, бутилкани тогри ушлаётганизга  аҳамият беринг
😄эмаётган пайтида сут билан бирга ҳаво киришига ёл қойманг
😄эмизишдан олдин бола 5-10 дақиқага қорни билан ётқизиб қўйинг (қорнидаги ошиқча ҳаволар чиқиб кетади💨)
😄эмизиб бўлгач болани тик ҳолатда қолда котариб туринг (кекириб, осқозонидаги ҳавони чиқариб юбориши учун)
😄ухлатаётганда болани ёнбошига ётқизсангиз қорни дам болмайди
😄ўзингиз ҳам мош, нўхот, ҳамир овқатлар, қоврулган ва ёғли таомлардан парҳез қилишингизга тўғри келади

✅Агар икки ойлик чақалоқ яхши эмса, мунтазам ичи келса, терисида ҳеч қандай тошмалар (атопик дерматит, диатез кориниши) болмаса, кундузи яхши ухласа, уйгок пайтида қувноқ ва фаол болса хавотирга орин йўқ. Одатда, 4-5 ойларга келиб қориннинг дам бўлиши камаяди. 

PEDIATRIYA_24

8.3k 1 114 1 39

#Сақлаб_қўйинг

🔔Болада юздаги қизариш турли сабабларга кўра пайдо бўлиши мумкин, масалан, аллергия, ирсият, атопик дерматит, иқлим ўзгариши, инфекциялар ёки терига номувофиқ парвариш. Унга қарши курашиш учун аввало қизаришнинг аниқ сабабини аниқлаш муҳим. Қуйида қизаришни камайтириш ёки олдини олиш учун умумий тавсиялар ва воситалар келтирилади.

➡️Қизариш сабабини аниқлаш:

Юздагиқизариш қуйидаги омиллар туфайли пайдо бўлиши мумкин:
🟢Аллергия: Овқат, терига тегишли маҳсулотлар ёки ташқи муҳит (чанг, ўсимликлар).
🟢Тери хасталиклари: Атопик дерматит, себорея ёки диатез.
Ҳаво таъсири: шамоли ёки қуруқ ҳаво.
🟢Инфекциялар: Қизамиқ, қизилча, ёки вирусли инфекциялар.
🟢Тиш чиқариш: Айниқса, чақалоқларда бу ҳолат жуда кўп учрайди.

Сабабни аниқлаш учун педиатрга ёки дерматологга мурожаат қилиш тавсия этилади.

➡️Парвариш ва даво тавсиялари:

Табиий ва гигиеник усуллар:

🟥Терини тоза сақлаш:
• Юзни кунига 1-2 марта илиқ сув билан ювинг. Совун ишлатмаслик ёки гипоаллерген болалар учун махсус ювиш воситаларидан фойдаланиш тавсия этилади.
🟥Қуритиш: Юзни ювгандан кейин мулойим сочиқ билан эзиб эмас, балки енгил қуритинг.
🟥Намликни сақлаш:
• Терини қуруқлантирмаслик учун болалар учун махсус намлантирувчи кремлар ишлатинг.

👆Тавсия этиладиган воситалар(расмга қаранг)..

➡️Аллергияга қарши воситалар:

Агар қизариш аллергиядан келиб чиққан бўлса, педиатр қуйидагиларни тавсия қилиши мумкин:
🟢Фенистил гел: Аллергия сабабли юздаги қизариш ва қичишишни камайтиради.
🟢Антигистаминлар (Фенистил, Зиртек, Зодак): Шифокор кўрсатмасига кўра ишлатилади.


Қизаришнинг олдини олиш учун маслаҳатлар:

Овқатга эътибор беринг:
Агар қизариш янги овқатларни қабул қилгандан сўнг пайдо бўлса, бу аллергиядан бўлиши мумкин. Янги маҳсулотларни аста-секин киритинг.
Ташқи таъсирдан ҳимоя қилинг:
Қуруқ шамол ёки қуёшли кунларда боланинг юзига махсус болалар кремларини суринг.
Ички ҳавони назорат қилинг:
Намлик даражасини меъёрда ушлаш учун ҳаво намлагичлардан фойдаланинг.
Табиий матодан кийим кийгизинг:
Синтетик материаллар боланинг терига ёмон таъсир қилиши мумкин.

❗️Боланинг юзидаги қизариш аниқланган сабабга қараб даволанади.

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

6.8k 0 89 55 35

#Билиб_олинг

🔔Йўлдошни эрта ёки кеч кесиш фарқлари!!!

Бола туғилгандан кейин йўлдош дарҳол кесилмайди, балки пульсация (уриб туриши) тугагунча кутилади. Бунинг илмий асосланган бир неча сабаблари бор.

Йўлдошни кеч кесилиши ва унинг фойдалари….

🩺“Кечиктирилган киндик кесилиши” деганда туғилгандан кейин 30 секунддан 3-5 дақиқагача ёки ундан кўпроқ вақт давомида кутиш тушунилади.

✔️Йўлдош орқали қандай моддалар болага ўтади?
 🩺Қон ҳужайралари (эритроцитлар, лейкоцитлар)
🩺Темир ва гемоглобин (камқонликнинг олдини олади)
 🩺Ўзак ҳужайралар (иммунитет ва органларнинг ривожланишига ёрдам беради)
 🩺Қимматли озуқа моддалар (оқсиллар, витаминлар)
 🩺Кислород (танаффус қилишга мослашиш учун)

🩺Кечиктирилган киндик ичаги кесилишининг асосий афзалликлари

🩺Қўшимча қон захираси (40-50 мл қўшимча қон)
 🟥Бола йўлдош орқали 30-50 мл қўшимча қон олади, бу эса темир даражасини кўтаради ва гемоглобинни оширади.
🟥Бу камқонлик (анемия) хавфини камайтиради.
 🟥Эритроцитлар ва кислород миқдори ортиши билан бола ўзини яхши ҳис қилади ва яхши ривожланади.

🩺Темир заҳираларининг ошиши (6 ойгача етарли бўлади)
🟥Йўлдош орқали келган қон болада темир захирасини 6 ойгача сақлаб туради.
 🟥Бу айниқса камқонлик хавфи юқори бўлган чақалоқлар (эрта туғилган болалар) учун муҳим.

🩺Ўзак ҳужайраларнинг кўпроқ ўтиши (регенерация ва иммунитет учун муҳим)
🟥 Ўзак ҳужайралари тўқималар ва органларнинг қайта тикланишига ёрдам беради.
 🟥Иммун тизимини мустаҳкамлашга ва чақалоқнинг мослашиш жараёнини яхшилашга ёрдам беради.

🩺Нафас олиш тизимининг юмшоқ мослашиши
 🟥Бола туғилгандан кейин илк нафас олиши керак, лекин бу жараёнда йўлдош орқали келаётган қўшимча кислород чақалоққа мослашиш учун вақт беради.
 🟥Агар йўлдош дарҳол кесилса, бола кислород етишмовчилигини сезиши ва нафас олиш муаммолари (асфикция,) ривожланиши мумкин.

🩺Иммунитетнинг мустаҳкамланиши
 🟥Киндик ичагидан ўтадиган ҳужайралар чақалоқнинг иммун тизимини яхшилайди, чунки таркибида кўплаб муҳим иммун ҳужайралар мавжуд.

⚠️Йўлдош эрта кесишнинг камчиликлари

⬅️Агарйўлдош дарҳол (10-15 сония ичида) кесиб юборилса, чақалоқ:
 😎Камроқ қон олади → камқонликка мойиллик ошади.
😎Камроқ ўзак ҳужайралар олади → регенерация жараёнлари сустлашади.
 😎Камроқ кислород олади → ўпка ва юрак-қон томир тизимига стресс тушади.

✅Шунинг учун Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВҲО) ва Америка Педиатрия Академияси (ААП) киндик ичагини ҳеч бўлмаганда 30-60 секунддан кейин кесишни тавсия қилади.


Қачон йўлдошни дарҳол кесиш керак?

Баъзи шароитларда кечиктириш мумкин эмас:
 1️⃣Чақалоқ жиддий нафас олиш муаммолари билан туғилган бўлса (реанимация зарур бўлса)
 2️⃣Онада кучли қон кетиш бўлса (масалан, йўлдош ажралиши)
 3️⃣Киндик ичаги ўралган ёки шикастланган бўлса

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

7.9k 0 46 21 44

Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🍃Aссалому алайкум.Чоршанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘️Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
☘️Кўнглингизни хотиржам,
☘️Чеҳрангизни нурли қилсин.

☘️Танангизни саломатлик,
☘️Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

☘️Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

PEDIATRIYA_24


🔔ШУКР ЭТСАНГ ЯРАШГАЙДУР!!!

Туриб ҳар тонг, тирикликка шукр этсанг ярашгайдур,
Кўзинг очиб, боқиб ҳар ён, шукр этсанг ярашгайдур !

Сенга ҳар тонг қилиб эхсон,
Неча неъмат берур Холиқ,
Қараб тўймай, неча ОЛАМ, шукр этсанг ярашгайдур !

Хисоб этсанг, саноғи йўқ, неча неъмат ато этмиш,
Эгиб бошинг, қилиб тақво, шукр этсанг ярашгайдур !

Анингдек меҳрибон йўқдир,
Кечиб барча гунохингдин,
Қилур тавбанг ижобатки, шукр этсанг ярашгайдур !

Магар ёд этганинг басдур,
Солур қалбинг аро нурин,
ОЛИБ рохат, қилиб сажда, шукр этсанг ярашгайдур !

Шукр қилсанг бўлиб Дил шод, кўнгил хам покиза бўлгай,
Юзингдин нур таралгайким, шукр этсанг ярашгайдур !

✍ ДИЛШОД ЗОХИДОВ


PEDIATRIYA_24


#фойдали

🔔Тухум кўпроқ истеъмол қилиш аёлларда кўкрак бези саратони олдини олади!!!

Тадқиқотларга кўра, кўпроқ тухум истеъмол қиладиган аёлларда кўкрак бези саратони ривожланиш хавфи 44% га кам!

✅ Фойдали моддалар бисёр бўлган тухумнинг оқида аминокислоталар, А, Д, Е, К, қолаверса, гуруҳи витаминлари мужассам бўлади.
✅ Сариғи эса организмни турли зарар, яллиғланишлардан сақлайдиган, эрта қаришнинг олдини олиб, тери, соч ва тирноқлар аҳволини мустаҳкамлайдиган антиоксидантларни ўз ичига олади.

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Сақлаб_қўйинг

🔔Сизнинг ичингиздаги паразитларни ўлдирадиган 8 та махсулот!!!

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

7.5k 0 144 3 17

#фойдали

🔔Ҳар куни тонгда ёнғоқ сувини ичинг, шунда...

Қандли диабетда яхши таъсир кўрсатади. Оч қоринга ичилган 1 стакан ёнғоқ суви қондаги ортиқча шакар миқдорини камайтиради. Таркибидаги витаминлари қондаги шакар миқдорини меъёрга солади ва юрак хуружи хавфини камайтиради.
Стрессдан чиқишга ёрдам беради. Ёнғоқ сувидан анти-стресс сифатида фойдаланса бўлади. У асаб системасини тартибга солиб, инсонга сокинлик бағишлайди. Ёнғоқ суви юрак соғломлигини сақлайди. Қон айланишини тартибга солиб, юрак томирларининг яхши ишлашига кўмаклашади.
Жигарни соғломлаштиради. Ёнғоқ суви жигар функцияларини яхшилайдиган витаминларга бой. Гормонларни меъёрга солиш натижасида жигар фаолиятини яхшилайди.
Қалқонсимон без касаллигида қўл келади. Қалқонсимон без касаллигидан азият чекадиган кишилар кўп-кўп ёнғоқ суви истеъмол қилишлари керак.
Соғлом озишга ёрдам беради. Ёнғоқнинг мағзини сувга солиб истеъмол қилиш орқали танадаги ортиқча ёғларни эритиш мумкин.
Терини соғломлаштиради. Тартибли ва мунтазам ёнғоқ сувини истеъмол қилиш юзни намли, жонли, порлоқ бўлишини таъминлайди. Замбуруғ, турли яралар каби тери ва юз касалликларини даволайди.
Ҳаракатчанликни яхшилайди. Қон таркибидаги шакарни меъёрга келтириб, қон алмашинувини яхшилайди, бунинг натижасида кун давомида ҳаракатчан бўлишни таъминлайди.
Хотирани кучайтиради. Мия функцияларини яхшилайди. Энг асосийси, Альцгеймер касаллиги эҳтимолини пасайтиради.
Ҳомиладор аёлларга ёрдам беради. Ёнғоқ сувини ҳомиладор ёки эмизикли аёллар доимий истеъмол қилишлари тавсия этилади. Чунки ёнғоқ суви ҳомиладорликда семириб кетишнинг олдини олади.
Ҳазм системасини яхшилайди. Ёнғоқ суви ҳазм системасини тартибга солиб, қоринда газ йиғилишининг олдини олади. Қабзият билан муаммоси борлар учун ҳам айни муддао.
Уйқусизлик муаммосини ҳал этади. Ухлашдан олдин ичиб ётилган 1 стакан ёнғоқ суви тинч ва безовталанмай ухлашни таъминлайди.
Мустаҳкам сочлар ва соғлом тирноқлар. Соч ва тирноқларни соғломлаштиради, уларнинг чиройли ва жилокор кўринишига ёрдам беради.

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

8.6k 1 173 52 37

#фойдали

🔔Эмизишни кескин тўхтатиб бўлмайди!!!

✅Бу бола учун ортиқча стресс бўлади. Аввалига кундузи болани эмизишлар сонини камайтиринг. Уни эмизиш ўрнига шишача ёки пиёлада сут беринг. Кундузги эмизишлар сонини кундан-кунга камайтириб боринг. Бола умуман эммай қўйгач, кечки эмизишлар сонини камайтиришни бошланг.

✅Кичкинтойга эътиборли бўлинг. Агар кундузи камроқ эмизсангиз-у, кечки пайтда кўпроқ эма бошласа, билингки, уни кўкракдан ажратишга ҳали эрта.

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

8k 0 111 29 30

#фойдали

🔔Бу дорилар, хар бир хонандоннинг аптечкасида бўлиши шарт!!!

Дорилар рўйхати расмда кўрсатилган, сақлаб қўйинг.

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

10.1k 0 123 105 25

#фойдали

🔔Сабр қилинг ўтиб кетади!!!

Агар сизни хаёт синаса,
Орзу дард билан сийласа,
Қалбингизни гумон қийнаса,
Сабр қилинг ўтиб кетади.

Дўстларингиз алдаб кетса хам,
Жонингиздан ўтиб кетса хам,
Тўғри бир оз қилади алам,
Сабр қилинг ўтиб кетади.

Бошингизга тушса ташвишлар,
Тухмат билан отилган тошлар,
Бўғзингизга келса миш-мишлар,
Сабр қилинг ўтиб кетади.

Ғам силаса мағрур бошингиз,
Гох миннатли еган ошингиз,
Номардларга тушса ишингиз,
Сабр қилинг ўтиб кетади.....

Кулиб хаёт синар инсонни,
Енгармикан дея ёлғонни,
Унутмайлик ПАРВАРДИГОРНИ
Сабр қилайлик ўтиб кетади...

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24


#фойдали

🔔Шолғомнинг ноёб фойдалари ҳақида қисқача маълумот!!!

✅Томоғингиз оғриса, қайнатилган шолғом сувида ювинг.
✅Шолғом шарбати юздаги акне учун даво ҳисобланади.
✅Шолғом тунги кўрликни даволайди;
✅Шолғом хотирани мустаҳкамлайди.
✅Шолғом таркибидаги Б1 витамини туфайли камқонликка даво ҳисобланади.
✅ Шолғом суякларнинг ўсиши ва ривожланиши учун фойдалидир.
✅Шолғом тинчлантирувчи ва яраларни тез даволайди ва жигарни мустаҳкамлаш учун фойдалидир.
✅Таркибидаги толалар туфайли шолғом ичакни кучли тозалаш воситасидир.
✅Шолғом - уйқусизликдан азият чекадиганлар учун табиий уйқу дори.

Ёриқларни даволаш учун шикастланган жойни қайнатилган шолғом суви билан ювиш фойдалидир.

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

9.4k 0 184 7 44

#фойдали

🔔Бола қачон ўгирилади (думалайди)???
 
✅Чақалоқнинг ривожланишини ота-оналар жиддий кузатади. Бола қачон ағдарилиши керак? Қачон бошини ушлаши керак? Бола қачон думалаши керак? Шу каби саволлар ота-оналарни қизиқтириши табиий ҳолат ҳисобланади. 

✅Бола 3 ойида келиб илк бора бошини бирон товушга қаратишни бошлайди. Лекин бутун бадани билан думалашни ёки ўгирилишни 4-5 ойига келиб o'rganadi.Bu даврда унинг оёқ-қўл ва бадан мушаклари анча кучайган бўлади. 

✅Биринчи бўлиб, одатда чақалоқлар белида ётган ҳолда ён томонга ўгирила оладилар. Шундан сўнг белида ётган ҳолда қоринга думалаб олишни билиб оладилар. Охирида қоринда бўла туриб белга ағдарилишни ўрганадилар.

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

8.2k 0 73 50 49

#фойдали

🔔Таблетка ва капсулани нима фарқи бор???

🟢Таблетка бу малум қулай шаклга келтирилган ва турли рангларда чиқарилувчи дори воситаси. Асосий белгиси қобиқсиз.

💊Капсула эса қобиқли дори воситаси. Қобиқ дори воситасини ошқозондаги кислотали мухитдан олиб ўтиш учун қилинган.

🔸Одатда дорилар ичак орқали қонга сўрилади. Кўп дори моддалар эса ошқозон шираси тасирида ўзгариб хаттоки захарли тасирга эга бўлиб қолади. Шу туфайли капсулали дорилар ишлаб чиқилган.

♻️Kапсула организмга зарарсиз бўлиши ва ширага чидамли бўлиши лозим.

П.с.: албатта капсулали дорилар қимматроқ ва эффекти яхшироқ.

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24


#фойдали

🔔Гемоглобин пасайганда ейиш зарур бўлган 5 маҳсулот!!!

✔️Гемоглобин тана ҳужайраларини ҳаёт учун жуда муҳим бўлган кислород билан таъминлаб туради. Унинг камайиши кислород етишмовчилиги, анемия, тез чарчаш аломатлари пайдо бўлишига олиб келади.
Биз гемоглобин пасайганда мунтазам равишда истеъмол қилиш зарур бўлган озиқ-овқатлар рўйхатини туздик.

Ҳолва
Бу ширинлик таркибида гемоглобин даражасига таъсир қилувчи катта миқдорда темир моддаси мавжуд.
Гўшт ва калла-поча
Бу маҳсулотлар заифлашган организм ва гемоглобин даражасини қайта тиклаш учун жуда муҳим ҳисобланади.
Қуритилган қўзиқоринлар
Мунтазам равишда қуритилган қўзиқориндан шўрва ичсангиз гемоглобин даражасининг пасайиш муаммосига йўлиқмайсиз.
Анор
Анорни мунтазам равишда истеъмол қилиш гемоглобин даражасини меъёрида ушлаб туришга ёрдам беради.
Лавлаги
Бир ой давомида ҳар куни 30 граммдан лавлаги шарбати ёки 100 граммдан қайнатилган лавлаги истеъмол қилинса гемоглобин миқдори сезиларли даражада кўтарилади.

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

9.4k 0 183 10 30
20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.