Media24.uz dan repost
Uzauto Motors Ониксни ёлғон аралаштириб "ялиниб" сотяпти
Uzauto Motors бир пайтлар роса мақтаб, реклама қилиб чириган Оникс машинасини олиб кирган эди. Ҳозир эса, қўпол қилиб айтганда, ялинибам сотолмаяпти.
Чунки энг аввало сотувнинг ўзи ёлғондан бошланган. Энг арзон машина бўлади деб қасам ичишган. Бошида энг арзон варианти 9 минг доллар бўлади дейилган, кейин билсак, энг арзони 153 млн. сўмдан сотувга чиқарилган. Ҳозир шунисиям йўқ.
Одамлар бу машинани олиб, миниб кўргач, аслида қандайлигини билган ва бу шумхабар тез тарқалган чоғи, Оникс савдо кескин тушиб кетган. Ҳозир салонларда машина тайёр, аммо оладиган одам йўқ.
Аввалига банкларга, ташкилотларга ўтказиб кўришди. Энди Ўзавто Моторс тизимида ишлайдиган ходимлар учун турли имтиёзларда сотишга уринишмоқда.
Бугун кенг пиар қилинаётган хабарда ҳам ёлғон бор. Ониксни Инфинбанк орқали кредитга олмоқчи бўлсангиз, шартлар қуйидагича:
▪️бошланғич тўлов – 15% дан;
▪️кредит муддати – 4 йилгача;
▪️фоиз ставкаси – 16,99% дан.
Яъни бошига 15 фоиз тўласангиз, фоиз ставкаси 16.99 эмас, 23.99 бўлади. Бу банкларнинг доимий найранги.
Бунинг ёлғонлигини кўпчилик тушунмайди ва алданади. Бошига 15 фоизини тўласам бўлди, деб хато ўйлайди. Аслида эса ҳолат юқоридаги суратда.
Буларнинг бир оқлови бор: "дан" бошланади, деб туриб олишади. Тушунмай банкка ё салонга борган мижоз барибир ҳисоб-китоб қилдириши ва кейин фикридан қайтиши мумкинлигини хаёлига келтиришмайди.
Ониксчилар, бозорингизни берсин!
@media24uz