POLICE UZ 👮🏽‍♂️ | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Мурожаатлар: @Uzpolicebot
Инстаграм: https://www.instagram.com/police_rasmiy
👮🏽‍♂️Кимлигини унутиб қўйганларни, кимлигини эслатамиз.
💯Биз очиқлик сиёсати тарафдоримиз. Xақиқатми? Халқга у маълумотни етқазамиз.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


⚡️Мактаблардаги ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиларимиз учун ажойиб янгилик.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2025-йил 1-февралдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

@Police_UZ - Танқид ва таҳлил 👈🏽


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🚨👮🏽‍♂️Ҳали инсонийлик ўлмаган...

Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳар

@Police_UZ - Танқид ва таҳлил 👈🏽


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🚨👮🏽‍♂️Самарқанд вилоятида аянчли авария юз берди, натижажада икки киши бевақт ҳалок бўлди 😨

@Police_UZ - Танқид ва таҳлил 👈🏽


💧Ferette ажойиб акция бошламоқда!

Кулер сотиб олинганда, 5 капсула сув совға қилинади! 🎁

Имкониятни қўлдан бой берманг, чунки акция чекланган! 5та капсула сув - бу шунчаки совға эмас, балки ҳақиқий тежамкорликдир! Сув ҳақида анча вақт қайғурмасангиз ҳам бўлади!

Ferette сувининг бир капсуласи (19,5 литр) нархи – 15 000 сўм.

🚚 Тошкент бўйлаб етказиб бериш бепул
📞 Буюртма учун: (71) 203-90-90
✏️ Телеграм-контакт: @Feretteuzb


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🚨👮🏽‍♂️Фарғона вилоятида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишда Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар ҳамда божхона органлари билан ҳамкорликда бир нечта фаол тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи, 2003 й.т. фуқаронинг ёни ҳамда яшаш хонадонидан жами 2 кг. 992 гр. “гашиш” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Маълум бўлишича, ушбу шахс Тожикистон Республикасидан олиб келинган ажал оғусини Фарғона вилоятида яшовчи мижозларга сотишни режалаштирган.

Бошқа ҳолатда эса Қўштепа туманида вақтинча яшовчи, 1984 й.т. Тожикистон Республикаси фуқароси Марғилон шаҳрида истиқомат қилувчи 3 нафар муқаддам судланган шериклари билан Тошкент вилоятининг Бўка туманига бориб, йўлнинг қатнов қисми четига тожикистонлик наркосавдогарлар яшириб кетган 1 кг. 977 гр. “гашиш” моддасини олиб, ортга қайтаётган вақтларида Наманган вилоятининг Поп туманида қўлга олинди. Маълум бўлишича, улар ушбу заҳри қотилни Фарғона, Марғилон шаҳарлари ҳамда Олтиариқ туманида яшовчи харидорларга сотишни режалаштиришган.

Қўқон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи, 2003 й.т. муқаддам судланган шахс ва унинг 2004 й.т. турмуш ўртоғи ушланиб, улардан 1 кг. 924 гр. “гашиш” моддаси ашёвий далил сифатида олинди.
Аниқланишича, ушбу ажал оғуси ҳам Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган.

Қўқон шаҳрида қайд этилган яна бир ҳолатда 1988 й.т., муқаддам бир неча маротаба судланган шахсга тегишли “Комби” русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида Қирғиз Республикасидан келтирилган 966 гр. “гашиш” ҳамда 976 гр. “опий” моддалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


@Police_UZ - Танқид ва таҳлил 👈🏽


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️Олдинлари қачон картамга тушаркан деб бир ой кутган маошимни ҳозир бир кунда топаман - собиқ божхона ходими.

Давлат хизматидан кетсам оч қолиб кетаман, дейдиганларга видеони юбориб қўйинг.

@Police_UZ - Танқид ва таҳлил 👈🏽


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️Элмурод Хақназаровнинг «ЕНГИЛМЕН» янги концерт дастури!

Душанба кунида бир кулишамиз🫡

@Police_UZ - Танқид ва таҳлил 👈🏽


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🚨👮🏽‍♂️Бухоро вилояти ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлларини қордан тозалаш жараёни

Махсус техникалар тўхтовсиз равишда тозалаш ишларини бажармоқда. Музламаларни бартараф этиш учун қум-туз аралашмаси ҳам сепилмоқда.

Ҳайдовчилардан об-ҳаво шароити ҳамда йўлнинг ҳолатини инобатга олган ҳолда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.

@Police_UZ - Танқид ва таҳлил 👈🏽


🚨👮🏽‍♂️ “Ориат” ва “Қорадори” кенг кўламли тадбирлари ўтказилмоқда. Шайхонтоҳур тумани ИИО профилактика инспекторлари тезкор маълумотларга таянган ҳолда Яланқар кўчасида жойлашган хонадонни кўздан кечиришганида, ўз танасини 500 минг сўмга сотаётган, ушбу хонадонда фохишахона ташкил қилганларни ушлашибди.

Шунчаки респект🫡

@Police_UZ - Танқид ва таҳлил 👈🏽


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🚨👮🏽‍♂️Республикамизнинг айрим ҳудудларида об-ҳаво шароити ўзгариб, кучли қор ёғмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда ҳайдовчилардан ўз бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигига эътиборли бўлишларини ва йўлларда:

- тезликни меъёрдан оширмасдан;

- оралиқ масофани сақлаб;

- об-ҳаво ҳамда йўлнинг ҳолатини инобатга олиб;

- қоидаларга риоя этган ҳолда, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишларини сўраймиз.


Ўзингиз ва атрофдагиларнинг саломатлигини асранг!

@Police_UZ - Танқид ва таҳлил 👈🏽


🚨👮🏽‍♂️Тошкент шаҳри ва Воҳа вилоятларини боғловчи автомобиль йўлидаги кўприклардан бирида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

⛔️Ҳозирги вақтда Тошкент вилояти Чиноз тумани ҳудудидан ўтган М39 "Тошкент-Термиз" автомобиль йўлининг
865-километрида жойлашган кўприкда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли кўприкнинг "Тошкент-Сирдарё" йўналишидаги ҳаракат бўлакларидан бирида транспорт воситалар ҳаракати чекланиб, йўлнинг шу қисми торайган.

✅Айни вақтда ушбу жойда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тўлиқ тегишли йўл белгилари ўрнатилди.

‼️Ҳурматли ҳайдовчилар ушбу йўлдан ҳаракатланиш вақтингизда юқоридаги ҳолатни инобатга олишингизни ва ўрнатилган йўл белги талабларига риоя қилишларини сўраб қоламиз!!!

@Police_UZ - Танқид ва таҳлил 👈🏽


Шри-Ланкада маймун сабаб блекаут кузатилди

«Маймун бизнинг электр тармоғимиздаги трансформаторга тегиб, тизимда мувозанат бузилишига сабаб бўлди», дейди энергетика вазири Кумара Жаякоди.

(Баҳона топилди энди бизникиларга)😂

@Police_UZ - Танқид ва таҳлил 👈🏽


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️“Скромный” болла шеттамисизлар?😍

@Police_UZ - Танқид ва таҳлил 👈🏽


🚨👮🏽‍♂️Ички ишлар органлари ходимларининг иш ҳақлари оширилади, деган фейк маълумотлар тарқалмоқда.

Унга кўра, жорий йилда барча ички ишлар ходимлари иш ҳақи 30 фоизга, жамоат хавфсизлигини таъминлашга бевосита жалб этилган, содда қилиб айтганда, маҳаллада хизмат ўтовчи ходимлар иш ҳақи эса 60 фоизга оширилиши айтилмоқда.

Бу гап Давлат раҳбари томонидан 2021 йилда айтилган бўлиб, блогерлар худди бугун айтилгандек ёки қарор чиққандек тарқатмоқда.

@Police_UZ - Танқид ва таҳлил 👈🏽


🇪🇬 Миср араб давлатлари лигасининг Фаластин масаласи бўйича фавқулодда саммитини чақирди

Мазкур саммит 27-февраль куни Қоҳирада ўтказилиши режалаштирилган. Саммитда АҚШ президенти Доналд Трампнинг Ғазо аҳолисини кўчириш ва эвакуация қилиш ташаббусига қарши чоралар ҳам муҳокама қилинади.

@Police_UZ - Танқид ва таҳлил 👈🏽


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
⚡️Жаҳонгир Ортиқхўжаев Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ўтказган подкастда тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар ҳақида яхши фикрлар билдирибди.

Савдо-саноат палатасининг тармоқдаги саҳифаларида эълон қилинган суҳбатда Ўзбекистоннинг энг йирик компаниялари раҳбарлари - «Artel Electronics» ⚡️☺️☺️☺️☺️ эгаси Жаҳонгир Ортиқхўжаев, "Korzinka" 🛒 супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Хошимов ва Feed 🍔 up фаст фудлар тармоғи асосчиси Умид Иргашевлар давлат томонидан тадбиркорларга яратилаётган шароитлар ҳақида Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов билан очиқчасига суҳбатлашишибди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев солиқ имтиёзларидан самарали фойдаланиш бўйича гапириб, тадбиркорлар берилган имтиёзларни ходимлар маошига йўналтириши кераклигини таъкидлади.


📲 YouTube да кўриш
📲 Instagram да кўриш


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇰🇿Қўшни Қозоғистон кўчаларидаги ҳолат.

Жамшид эса халиям косамни қандай оқартирсам бўлади деб юрибди😁

@Police_UZ - Танқид ва таҳлил 👈🏽


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🚨👮🏽‍♂️Ўзбекистон Республикаси ДХХ ҳамда ИИВ тузилмалари томонидан жорий йилнинг 5-7 февраль кунлари мамлакатимиз миқёсида “Ориат” ва “Қорадори” кенг кўламли тадбирлари ўтказилди.

@Police_UZ - Танқид ва таҳлил 👈🏽


🚨👮🏽‍♂️Самарқанддаги чиқиндихонада чала туғилган чақалоқнинг ўлиги топилди

Ўлик бола Ободонлаштириш бошқармаси ходими томонидан топилган, унинг айтишича, чақалоқнинг бош ва оёқ қисмида жароҳатлар бўлган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари бошланган.

@Police_UZ - Танқид ва таҳлил 👈🏽


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Тезкор
🚨👮🏽‍♂️Шаҳрисабзда тинчликми? ЙПХ машинасини орқа ва олди ойнаси синиб ётибди?

@Police_UZ - Танқид ва таҳлил 👈🏽

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.