Чинакам қўрқув.
Абу Дардо розияллоҳу анҳу шундай дедилар: “Чинакам тақво дегани, банда зарра оғирлигидаги гуноҳни ҳам қилишдан сақланиши, баъзи ҳалол нарсаларни ҳам ҳаром бўлиши мумкинлигидан, нарса ўзи билан Аллоҳнинг ўртасида парда бўлиб қолишидан қўрқиб, ўша ишни тарк этишдир.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: яъни, “Эй, имон келтирганлар! Аллоҳдан чинакам қўрқув билан қўрқингиз ва мусулмон бўлмай дунёдан ўтмангиз!” (Оли Имрон, 102) ояти ҳақида шундай дедилар: “Аллоҳга чинакам тақво қилиш дегани, У зотга итоат қилиб, осий бўлмаслик, У зотни доим зикр қилиб, асло унутмаслик, Унинг неъматларига доимо шукр қилиб, куфрони неъмат қилмасликдир”. Банданинг шукри барча тоатларда бўлиши керак. У зотни зикр қилиб унутмаслик деганда, банда қалби билан Аллоҳнинг барча амру фармонларига сўз ва амалда бўйинсўниши, қайтариқларидан бутунлай қайтиши назарда тутилади.
Толқ ибн Ҳабиб раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Тақво – Аллоҳдан савоб умидида Унга итоат қилиш, Унинг иқобидан қўрқиб, маъсиятларни тарк этиш”.