Жорий йилнинг 14 январь куни шаҳар Оила ва хотин- қизлар бўлими бошлиғи Н.Дехканова томонидан "Ҳамкорлик" маҳалла фуқаролар йиғида ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд аёллар билан суҳбатлашиб, хатлов жараёнларида иштирок этди. Хатлов давомида Ниёзова Насибахоннинг 4 нафар фарзанди борлиги, турмуш ўртоғи билан хонадонида парранда боқаётганлиги сабабли инкубатор ускунасини олишда амалий ёрдам сўради. Фуқаро Усмонова Дилнозахон тикиш-бичишни ўрганиш истагини билдирганлиги учун "Ишга марҳамат" Моно марказида ўқиш учун йўналтирилди. Шунингдек, Туркия давлатидан миграциядан қайтиб келган фуқаро Хожиматова Моҳидил опа соғлигидан шикоят қилганлиги сабабли 1-поликлиника томонидан назоратга олинди ва даволаниш учун шаҳар шифохонага ётқизишга йўлланма олиш учун платформага киритилди. Шу билан бирга хонадони таъмирталаблиги учун ижтимоий ходим платформасига киритиш учун йўналтирилди.