OYDINNISO


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Kitoblar


Ҳали олдиндадир ҳамма-ҳаммаси,
Ҳали бу ҳаётнинг қораламаси.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ТУҒИЛГАН КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! ТУҒИЛГАНИНГИЗ УЧУН ЯРАТГАНГА ШУКРЛАР БЎЛСИН, АЗИЗИМ!

t.me/Oydinniso_Yuldosheva


Амирқул Пўлкан dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шеър номи: ИНСОН
Муаллиф: Амирқул Пўлкан
Ижрода: Ойдиннисо

#Амирқул_Пўлкан_танловига

https://t.me/amirqulpulkan


OYDINNISO Yuldasheva dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шеър номи: ЗАНЖИ ҲАҚИДА БАЛЛАДА
Муаллиф: Амирқул Пўлкан
Ижрода: Ойдиннисо

#Амирқул_Пўлкан_танловига

t.me/Oydinniso_Yuldosheva


YOKI dan repost
***

"Майли, ёлғон бўлсин, майли, рост бўлсин,
Менга бахт ваъда қил!"
титрайди кўксим.
Жисмимда кўнгилнинг асоратлари,
Мен не кутадирман сендан, азизим?

Ахир, тонглар каби отдим кўксингда,
Ботсам, қуёш каби кўксингга ботдим.
Дунё дунёлигин қилди, қўл силтаб,
берган истакларин мен юлиб отдим.

Ахир, ҳаётимда
бир қайноқ муз бор,
Қучсам, юрагимни куйдиргувчи муз.
Ахир, ҳаётимда
бир аччиқ сўз бор,
Мени ўз-ўзимга суйдиргувчи сўз.

Ҳатто энг бедоднинг бедодлигида
шафқат уйғотгувчи нимадир бордай,
Ҳатто энг озоднинг озодлигида,
унинг ўзи таққан бир занжир бордай,

Ҳатто энг бахтлининг бахлилигида
борми ачинмоққа нойил кўргулик?
"Кўнгил!" сўзи шоҳми
кўнгил йўлида,
кўнгуликми бари, фақат кўнгулик?

Жисмимда кўнгилнинг асоратлари,
Мен не кутадирман сендан, азизим?
"Майли, ёлғон бўлсин, майли, рост бўлсин,
Менга бахт ваъда қил!"
титрайди кўксим.


Москвада шеърларимиз нашр этилибди. Гўзал инсон, шоир ва таржимонимиз Николай Ильинга раҳмат!

t.me/Oydinniso_Yuldosheva


* * *

Юракда орзу бор: “Шундай яшасак,
сиримиз ғунчадай очилган сайин
юзимиз тобора ёришиб борса!”
деган бир орзу бор юракда тайин.

Ва яна армон бор – ойнинг юзига
ёпилган этакдай очилган бир сир
ҳақида армон бор. Ва ҳар сўзингга
ишонмоқ истаган мен борман ахир.

Ишонмоққа тайёр мен борман, ишон,
Буюк ёлғон ила тўлса-да олам.
Ахир… ортиқ қандай яшаши мумкин,
Фақат ғамингни еб кун кўрган одам?

Ёнаётган кўнгил ҳоврин босгали
ичмоққа қасам бор беқасам кунда.
Азизим, азизим, демакки ҳали
яшаб туриш учун ҳар не бор бунда.

Сен қасам ичасан, мен ғаминг ейман,
Ичган сари ташна, еган сари оч
иккита кўнгил бор. Ва бордир яна
“ишон” деган сўзда жон берган ишонч…

2022

t.me/Oydinniso_Yuldosheva


* * *

Бир қадам бор бахтга етишга, аммо,
Кўксинг ичра ўксиб турар нимадир.
Ҳислар ҳалал бермас кетишга, аммо,
Йўлларингни тўсиб турар нимадир.

Оқ йўлга чиқмайсан қаро юз билан,
Ҳис этмайсан ҳаёт, қазо нимадир.
Жазо бергинг келар, аммо билмайсан
Кетишдан баттарроқ жазо нимадир.

2022

t.me/Oydinniso_Yuldosheva


***
Қорбобо, совғалар олиб кел,
Менга юракқопинг тўлдириб.
Энг гўзал янги йил совға қил,
Яшайин дунёни кўндириб.

Бир имкон совға қил кулмоққа,
Ҳамда йиғламоққа бир имкон,
Ишонмоққа орзу, қайтмоққа
хотир бергин, этгувчи комрон.

Совға қил бир битмас жароҳат —
Ва нафаси ўтли хўрсиниқ —
Муҳаббат совға қил, муҳаббат —
Титроқли, сўроқли бир ёниқ.

Ва яна совға қил, меҳрибон,
Онам меҳрин нишонасини —
Ўпиб қўйгин исмим битилган
Дунёнинг шўр пешонасини.

Қорбобо, совқотдим, тавба-ё,
Совқотдим ўтларга топиниб.
Менга Дил совға қил, қорбобо,
Исинай мен уни ёпиниб.

2015 йил

https://t.me/Oydinniso_Yuldosheva


“Маърифат улашиб” лойиҳаси Навоийда

Навоий вилоятида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида навбатдаги адабий учрашувлар ташкил этилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Тўлқин Ҳайит, Ойдиннисо ҳамда Сафар Оллоёр иштирокида Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида бўлиб ўтган ижодий кечада адибларнинг ижод йўллари, адабиётнинг инсон тарбиясида тутган ўрни, китобхонлик маданиятини юксалтириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/670576

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе


Zulfiya Fayzullayeva dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Zulfiya Fayzullayeva dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


ШУ СУВРАТДА МЕН ЭНГ ГЎЗАЛ АЁЛМАН!

Курашлардан иборат бу дунёда инсон ютиш истаги ила яшайди. Аммо ютгандан кўра гашти кўпроқ ютқазишлар ҳам бор. Болангнинг олдида ютқазиш, шогирдинг олдида ютқазиш. Ҳа, жудаям ғалати ҳис бу. Болам билан шашка ўйнасам, ютиш учун жон-жаҳдим билан курашаману, ютсам хафа бўламан, ютқазсам, бир чимдим мағлубият аламига бир ботмон ғолиблик нашидаси қоришиқ қувонаман. Рақибини ютган боламнинг пешонасидан ўпиб қувонаман...
Шашка ўйинида мағлублик ичра ғолибликни совға қилгувчи кичик мусаввирим Комронбек бугун менга ўз ижоди, меҳри ила буткул ғолиблик ҳиссини ҳадя этди. Каминаи нокамтарин бутун оламга мағрур боқиб мақтанаяпман: мана, кўриб қўйгин, эй олам, совғаларнинг энг аълоси менинг қўлимда! Ахир, болам ўз қўллари билан ишлаган суврат бу! Шу сувратда мен энг гўзал аёлман!
"Она, кўринг, қандай бахтлиман,
Кулиб тушган сувратларимда", деган сатрим бор эди. Бироз ўзгартираман:
"Мана, кўринг, қандай гўзалман,
Болам чизган сувратларимда.😊

https://t.me/Oydinniso_Yuldosheva


Барака БОҚИЙ dan repost
ОЙДИННИСОГА

Опа, бир гап айтгим келди, сизга, негадир...
Кўнглим ўқларидан ва нуқталаридан чиқиб кетди.
Қўрслик қўрқоқликмикин, билмадим.
Энг муҳими, шу изтиробларни изоҳлаб хато қилмадим.

Опа, лаънати нафснинг исканжасида,
Болам қийналиб кетганида ҳам,
Синдиролмади мени, ғам.
Ризқнинг йўлларида толиқдим, бунга алоқаси йўқ дунёнинг.

Опа, меҳрим сўнганмикин, ё бўлмаган, эҳтимол...
Онам ўлса қандай йиғлайман,
Лекин, бағримни бир нималар учун доим тиғлайман.

                                   8.03.2023 й.
© Барака БОҚИЙ

https://t.me/baraka_boqiy


Юзи ва тили бир бўлмаган инсон юз тилни билса ҳам тилсиз саналгай.

Жалолиддин Румий


«ШАРҚ ЮЛДУЗИ» журнали dan repost
#Шарқ_юлдузи (2024/03)
#Наср

ОЙДИННИСО
ЧАП ҚОВУРҒА (ҳикоя)


Қандай кечиради? Кечирмаса, қандай яшайди?
Бир пайтлар мана шу озодликка қарши курашмаган эдими? Мана шу эркин қанотларини қайиришни, ихтиёрини унга топшириб, унинг хоҳиш-иродасига кўра иш кўриб бахт топишни, бу оламда чангини ҳам қолдирмай йўқ бўлиб кетиш ва унга айланишни, у билан бир жону бир тан бўлишни хоҳламаган эдими! Мана энди, ўзининг йўқлигини англаб қолган бир фурсатда нималар қилиб қўйганини, унинг учун нималардан воз кечганини, оқибатда эса қандай “эътироф”га раво кўрилганини ўйлаб, чидаб бўлмаяпти.
Ўзидан воз кечиб кимга айланди?..

Тўлиқ ўқиш

Бизни кузатиб боринг:
TelegramFacebook | web-sayt


Авваллари 11 апрель яқинлашса, онамнинг туғилган куни келаётгани ҳақида ўйлардик, совғалар излашга тушардик. 11 йилдирки, ушбу сана бизга энди онам йўқлигини кўпроқ эслатиб туради, дуолар йўллашдан бошқа чорамиз йўқ. Жойингиз жаннатда бўлсин, онажон!

***
Ўн биринчи апрель, яшаяпсанми?
Наҳот хотирага дўнмадинг ҳамон?
Бу ҳаёт йўқотиб қўйди ҳадянгни,
Кечиргил, у йўқдир, мен эса борман.
Бормиз, на мен менман, на сен сендирсан,
Ўртамизда у йўқ, ёнар борлиғим.
Нега эскирмайди унинг йўқлиги,
Нега эскирмайди сенинг борлигинг?
Ўн биринчи апрель, келаяпсанми?
Келмасанг ҳам майли, келмагин, шошма,
Кундан кун улғайиб бораяпман мен,
Онам эса ҳамон эллик уч ёшда.
Келсанг ҳам, барибир эллик уч ёшда...

2014

https://t.me/Oydinniso_Yuldosheva


Ойлар султони бўлмиш Рамазон ойини биз меҳр-мурувват ва саховат айёми деб биламиз. Мўминнинг мўминга табассуми, ширин сўзи ҳам бир саховат экани ҳақида ёзилган ҳадисларда. Дунё аталмиш бу синов майдонида намоз ўқиётганларни қўриқлаётганлар ўзини савоб иш қилаётган мусулмон деб биларкан, аввало, буюк ислом динининг моҳиятини англаб етган бўлиши, яхши сўз билан кўнгилларни обод этиши, қийналганларнинг оғирини енгил қилишга уриниши керак эмасми?
Шу ўринда қаердадир ўқиганим бир ҳикоят эсимга тушади: Намозга келган мусулмонлар таровиҳ намозини неча ракат ўқиш кераклиги ҳақида баҳслашиб қолишади. Баҳс авж олиб, жанжалга айланади. Шунда улар йиғилишиб, фиқҳ илми билимдони бўлмиш донишманднинг олдига боришади ва масалага ечим топиб беришни сўрашади. “Нима десам, шуни қиласизларми?” деб сўрайди донишманд. Намозхонлар рози бўлишади. “Таровиҳ намозини ўқиманглар!” деган таклиф тушади шунда уларга. Ҳамма ҳайрон қолади. Ҳамманинг олдида бир савол кўндаланг эди: “Шундай катта дин пешвоси қандай қилиб одамларни намоздан қайтариши мумкин?” Шунда донишманд жавоб беради: “Таровиҳ намозини ўқиш бу – суннат. Мусулмонларнинг бир-бири билан аҳил-иноқ, биродар бўлиши эса фарз. Суннатни деб фарздан воз кечилмайди!”
Хуллас, савол қийнайди мени: биз қачон зоҳирпарастликдан, шаклпарастликдан халос бўлиб, моҳиятга етиб борамиз?

https://t.me/Oydinniso_Yuldosheva


САЛЛАНИ ОЛ ДЕСА КАЛЛАНИ ОЛМАНГ
ёхуд
БИЗ ҚАЧОН ЗОҲИРПАРАСТЛИКДАН ХАЛОС БЎЛАМИЗ?

Масжид яқинида яшайдиганларга ҳавасим келарди. Қандай яхши, ҳар тонгда азон товушини тинглаб кўз очади. Кўчасидан ибодатгўй, Оллоҳдан қўрқадиган, яхши амаллар қилгувчи одамларнинг қадами аримайди. Болалари ана шу муҳитнинг ичида, улардан улгу олиб катта бўлади, деб ўйлардим. Масжид ва қабристон атрофида яшайдиганларнинг хонадонига барака ёғилади, дердим. Аммо куни кеча, муборак Рамазон ҳайити арафасида Янги ҳаёт тумани, Чортоқ маҳалласидаги Бердиёр ота масжиди атрофида содир бўлган воқеага гувоҳ бўлиб, масжид яқинида яшайдиган одамларга ачиниб кетдим.
Ҳафтанинг жума кунларида жума намози, Рамазон ойида ҳар куни кечқурун таровиҳ намози ўқилаётган пайтда масжидлар жойлашган кўчаларнинг уч-тўрт соат ёпиб қўйилиши, машиналар ўтишига рухсат берилмаслиги ҳеч кимга сир эмас. Бу намоз ўқиш учун тўпланган жамоатнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қилинади. Эҳтиёткорлик яхши, албатта. “Асраган тўқлини бўри емас”, дейди халқимиз. Дунёнинг турли бурчакларидаги бўлаётган нохушликлар, ёмонларнинг ёв қарашлари бизни асралишга, эҳтиёткор бўлишга мажбур қилади.
Бироқ мен гувоҳ бўлганим бу воқеада жамоат хавфсизлиги учун масъул шахсларнинг қилган ишини ҳар қанақасига ҳам оқлаб бўлмайди!
Кечқурун, таровиҳ намози ўқилаётган пайтда бир аёл машинасида келиб, йўлни беркитиб турган хизматчилардан ўтказиб юборишларини, уйига кириши кераклигини сўради. “Машинангизни бирор жойда қолдириб киринг”, деди ЙПХ ходимларидан бири. “Уйим кўчанинг ичкарисида жойлашган, пиёда юриб киролмайман, оғир операциядан чиққанман, иккинчи гуруҳ ногирониман”, деб тушунтирди аёл ва ногиронлик гувоҳномасини, ҳассасини кўрсатди. “Операциядан чиққан бўлсангиз, тез ёрдам машинасида юринг”, деб қўполлик қилди ходимлардан бири. “Мусулмонмисиз ўзи, намозни ҳурмат қилмайсизми? Биз фуқаролар учун ишлаяпмиз”, деб қўшилди ёнида турган бошқаси. “Мен фуқаро эмасманми? – деди аёл. – Сизлар-чи, сизлар мусулмонмисизлар? Уйимга тез киришим керак деяпман, болам иситмалаб ётибди. Дори олгани чиққандим”. “Нариги томондан айланиб ўтинг”, деди ходимлардан бири. “Нариги томондан келсам, масжиднинг орқасидан ўтиш керак, у ерда ҳам пост бор, йўлни ёпиб қўйишган. Ўтказиб юборинглар”, деди аёл. “Унда машинани қўйиб киринг. Ишингизни соат еттигача битириб олишингиз керак эди”, такрорлади ходимлар. “Иситма деганлари соат неччида чиқишини мендан ё сизлардан сўрайдими? Юриб киролмайман дедим сизларга. Устига устак, бир кило ҳам юк кўтаролмайман. Мана бу дориларни олиб кириб, тезроқ боламга ичиришим керак!” – икки пакет тўла дориларни кўрсатди аёл. “Машинани олинг бу ердан, штраф ёзиб юборамиз!”
Юрагим зирқиради. “Дарди йўқнинг олдида бошим оғриди дема”, деб шунга айтсалар керак-да. Бир ногирон, боз устига, уйида боласи касал ётган аёлни ўз уйига киритмай, кўчада чорасиз қолдириб, намозни ҳурмат қилишни талаб этаётган кимсаларни мусулмон деб бўладими? Уларнинг бу иши намозни миннат қилиш эмасми? Аслида ҳар ким намозни ўзи учун, ўз фарзини, суннатини адо этиш учун ўқимайдими? Одамларнинг дилини оғритиб, ҳаловатини бузиб, уларга малол келиб ўқилаётган намозлар Яратганнинг ҳузурида қабул бўлармикан? Ахир, мусулмонлик дегани, фарзни адо этиш билан бирга, ҳатто ундан ҳам олдинроқ, саховатпешалик, бева-бечора, етим-есир, касалманд ва ногиронларга ёрдам бериш, шу йўл билан ҳар лаҳзада покланиш, дегани эмасми?
Эҳтимол, ходимлар ўз хизмат вазифасини бажарди, деб оқлашга урингувчилар бордир? Саллани ол деган буйруқ тушса, ўзини яхши кўрсатиш учун каллани олгувчилар эмасми булар? Йўлларни ёпмай туриб, фақат масжиднинг атрофини қўриқлаб, хавфсизликни таъминлаб бўлмайдими? Лоақал, ўша кўчада яшайдиган аҳолини уйига кириб-чиқиши учун рухсат берса бўлади-ку. Ҳеч бўлмаса, юқорида тилга олганимиз воқеадаги каби ноиложларни истисно тутиш мумкин-ку!





20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.