Postlar filtri




9. Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур ва яхши амалларни қилувчи мўминларга, албатта, ўшаларга, улуғ ажр борлиги хушхабарини берур.

Аллоҳ таоло Ўзининг сўнгги илоҳий таълимотларини қамраб олган китобини–Қуръони Каримни қиёмат кунигача инсониятни икки дунё саодатига элтиш учун, энг тўғри йўлга ҳидоят қилиш учун нозил этди.
«Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят қилур».
Қуръон ҳамма замон ва макондаги инсонларни ҳам бу дунё, ҳам у дунё саодатига ҳидоят қилади. Инсон ҳаётининг ҳамма соҳаларида энг тўғри йўлга йўллайди. Қуръони Карим ҳидояти ақида, эътиқод, маънавият, қадрият, руҳоният, мафкура бобидаги энг тўғри ҳидоятдир.
давомини ўқинг...


📕

«Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман»

Иброҳим сураси, 7-оят


#Дуо

Эй (доимо) тирик, эй (доимо) қоим турувчи зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, менинг барча аҳволимни яхшила ва мени кўз очиб юмгунчалик фурсатга ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Tayyor turing…

Muhammadali_Eshonqulov


Muhammad Ali | Rasmiy Blog dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Hayo

Hayo eng go’zal libos.
Ayol kishiga qanday yarashsa, erkak kishiga undanda yarashadi.


@Muhammadali_Eshonqulov


#Rumiy

“Гўзал кунлар сенга келмайди cен уларга боришинг керак”.

Жалолиддин Румий


#Дуо
ОФИЯТ СЎРАШ УЧУН
ЎҚИЛАДИГАН ДУО

اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي بدني، اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللَّهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ. اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ من الكفر والفقر، اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ من عذاب القبر، لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ.

Ўқилиши: «Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта».

Маъноси: “Ё Аллоҳим! Менинг баданимни офиятда қил. Ё Аллоҳим! Менинг қулоғимни, кўзимни офиятда қил. Сендан бошқа илоҳ йўқ. Ё Аллоҳим! Куфрдан, камбағалликдан паноҳ беришингни сўрайман. Ё Аллоҳим! Қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”.


Кимки фазилатлари билан қувонса, мусибатлар билан безовта бўлади.

Изоҳ. Пайғамбар алайҳиссалом: «Мен Одам фарзандларининг саййидиман, бу фахр эмас!» (Термизий ривояти) – деган эдилар. Расули акрам мазкур сўзлари билан: «Бу айтаётганларим баъзи одамларнинг ўзларини мақтаб фахрланиши каби эмас» демоқчи бўлдилар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Оллоҳга яқинлиги билан ифтихор қилардилар, Одам фарзандларига пешқадам бўлгани учун эмас.
Бировни юзига, ўзи борида мақташ динимизда қораланган. Энди ўзини ўзи мақташга келсак, бу ундан-да хунук иш. Динимизнинг одиллигига, энг нозик нуқталаргача эътибор қаратиб, заррача зарарга ўрин қолдирмайдиган инсонпарварлигига тан бермасдан иложимиз йўқ. Киши ўзининг «бошқаларда йўғ-у, менда бор» деб афзал санаган жиҳатларини тилга чиқариши чиройли эмас, бироқ ташқарига чиқармаса ҳам ичкаридан бу фазилатларга мамнун бўлиши нақадар хунук, балки хавфли иш экан. Сабаби, бундай «мамнуният» қалбда кибрга, нифоққа жой ҳозирлайди. Мутакаббирлик, мунофиклик мусулмонни жаҳаннамга судрайдиган мусибатдир. Бу мусибатга қандай безовта бўлмаслик мумкин?!

“Унвонул баён”дан.


127. Сабр қил, сенинг сабринг фақат Аллоҳ ила бўлур. Улар(ҳоли)га хафа бўлма. Улар қилаётган макрдан сиқилма.

Яъни, сабр қилишда сенга ёрдам бергувчи зот–Аллоҳдир. Сенинг даъват йўлида учрайдиган машаққатларга сабр-бардош беришинг фақат Аллоҳ ёрдами билан бўлади.
«Улар(ҳоли)га хафа бўлма».
Уларнинг иймон келтирмай кофир, мушрик бўлиб юришларига, залолатда қолиб кетишларига хафа бўлма. Чунки бу сенинг ишинг эмас.
«Улар қилаётган макрдан сиқилма».
Ҳаммаси учун, албатта, Аллоҳ ҳузурида жавоб берурлар. Уларнинг макри ўз бошларига бало бўлур.
©️mehrobuz




Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади:

Ажабо, одамларнинг қалбларини забт этиш илинжида уларга чиройли кўринишга уринади-ю, уларнинг қалблари Аллоҳнинг қўлида эканини унутади.


"Бас, ким зарра оғирлигида яхшилик қилса ҳам кўрадир. Ва ким зарра оғирлигида ёмонлик қилса ҳам кўрадир" (Залзала сураси, 7-8-оятлар).


Muhammad Ali | Rasmiy Blog dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Rozilik

Bir ulug’ Zotdan so’rashgan ekan:
Doim yuzlaringiz yorug’, tabassum bilan yurishingizning sababi nimada?

Javobini videoni ko’rish davomida bilib olasiz


@Muhammadali_Eshonqulov


121. Унинг неъматларига шукр қилгувчи эди. У зот уни танлаб олди ва сиротул мустақиймга ҳидоят қилди.

Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳнинг неъматларига ҳам сўзларида, ҳам амалларида шукр қилгувчи эдилар. Мушрикларга ўхшаб, оғизда тан олиб, амалда бошқача ибодат қилиб куфр келтирмас эдилар. Ушбу сифатлари учун Аллоҳ Иброҳим алайҳиссаломни танлаб олди ва тўғри йўлга ҳидоят қилди.




Ажойиб насиҳат

Ривоят қилинишича, иши юришмаётган бир камбағал йигит донишманд шайхнинг олдига бориб, ҳаётидан арз қилиб насиҳат сўрабди. Шайх ҳазрат йигитга: “Борингдан эҳсон қилиб тургин”, – дебди. Йигит уйига келиб шайх билан бўлган суҳбатини онасига айтибди. Шунда йигитнинг онаси: “Ўғлим биз бир камбағал одамлар, ўзимиз эҳсонга муҳтож бўлсак, нимани эҳсон қилишимиз мумкин”, – дебди. Ўғил: донишманд шайх бекорга бир нарсани гапирмайди, – деб фақирона бўлсада эҳсон қила бошлабди. Орадан бир муддат вақт ўтиб шайхни бир чиройли бино соҳиби зиёфатга чақирибди. Зиёфатга борган шайхни бир вақтлар ундан насиҳат сўраган камбағал, йигит кутиб олиб: “Сизнинг насиҳатингиз туфайли Аллоҳ ризқимизни мўл-кўл қилиб берди, яна менга насиҳат қилинг”, –дебди. Шунда донишманд шайх: “Молингга ҳаром аралашмасин, молингни ҳаромга сарфламагин, молингни доимо тозалаб тургин ва жамият олдидаги масъулиятингни ёддан чиқармагин”, – деб насиҳат қилибди ва сахий йигитни ҳаққига дуо қилибди.


Rasululloh ﷺ

Albatta amallar niyatga bogʻliqdir. Har bir kishi uchun nima niyat qilsa, shu boʻladi.

📚Ochiq xat
Shayx Muxammad Sodiq Muhammad Yusuf


Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз!

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳуалайҳи ва саллам: “Аллоҳга ширк келтирмай вафот этган ҳар бир инсон мағфиратга сазовордир. Аллоҳ хоҳласа, уни кечиради, хоҳламаса, кечирмайди. Албатта, Аллоҳ ширк келтириб, тавба қилмай ўлиб кетган бандани кечирмайди. Ундан бошқа гуноҳни, хоҳласа, кечиради”, дедилар»


#Rumiy

Агар, олдингдаги барча йўллар беркилиб қолса, албатта Аллоҳ таоло бирор кимса билмайдиган махфий йўлни кўрсатиб қўяди.

Жалолиддин Румий

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.