#Атиргулдан_тиланган_Ажал
34
— Бу мени ташриф қоғозим, — Жалилов Зиёдани кузатиб қўяркан, — яна нималарнидир айтмоқчи бўлсангиз бемалол қўнғироқ қилишингиз мумкин.
— Раҳмат, — Зиёда ташриф қоғозни олиб чўнтагига соларкан, — сиздан бир илтимосим бор эди, агар малол келмаса.
— Қўлимдан келса бемалол, — Жалилов бор диққатини унга қаратгандек бўлди.
— Шу тергов орқали Светани қотилини ҳам топса бўладими?
— Боғлиқ жойи бўлса албатта топамиз, — Света мавзуси энди Жалиловни ҳам қизиқтириб қўйганди. Зиёдани таксигача кузатиб қўйиб, кабинетига кирган Жалилов Шодиевга қайта-қайта қўнғироқ қилиб ҳам туша олмагач Света ҳақида ўзи суриштириб кўришга қарор қилди ва машғулот залига йўл олди.
Жалилов машғулот залига кириб келаркан, ўтган сафарги ташрифида унинг кимлигини билиб қолган баъзи қизларнинг юз-кўзида қандайдир хавотир пайдо бўлди.
— Менга мураббий керак эди, — у атайин Зиёданинг ёнидан ўтиб кетиб Солиҳанинг ёнида тўхтаб сўради.
— Мураббий ўз хонасида, — Солиҳа Жалиловга жавоб берганига қарамай икки кўзи Зиёдада эди. Унга худди, — "кўрдингми, қанча урунсанг ҳам ҳеч нарса қилолмайсан", — деётгандек.
— Мени олдига бошлаб бора олмайсизми?
— Юринг, — Солиҳа Зиёда билинар-билинмас туртиб ўтганча йўл бошлади. Зиёда унга эътибор бермасликка қанчалик урунмасин, барибир ундан жаҳли чиқаётганди. Чунки у таҳмин қилаётган қотилликда катта эҳтимол билан Солиҳанинг ҳам қўли бор бўлиши мумкин.