#Атиргулдан_тиланган_Ажал
33
Аммо, хона қоронғу бўлгани учун унинг кимлигини билиб бўлмасди. Бояги шарпа тез-тез юрганча келиб Шодиевнинг қўлини бўшата бошлади. Ўзининг қўлида хира нур сочиб турган фанар бўлгани учун фақат ўзигина кўра оладиган ҳудудни ёритиб берарди.
— Кимсан? — Шодиев қўли сал ечилгани учун бир ҳаракат билан арқондан ҳалос бўлиб бояги шарпанинг бўйнига чанг солди.
— Қўйвор! — бояги шарпа хиррилаганча Шодиевнинг юзига тарсаки туширди.
— Сен! — Шодиев унинг кимлигини билгач тезда қўйиб юбораркан, — бу ерда нима қилаяпсан? Даданг кўрса ўлдиради.
— Менга буни қизиғи йўқ, — Дилсўз фанарни Шодиевнинг ёнига қўйиб ўрнидан тураркан, — тез оёғингни еч. Сенга қочишинга ёрдам бераман.
— Даданг билса сени ўлдиради, — Шодиев ўрнидан туриб оёқларини ечди, — мен эса бунга жим қараб тура олмайман.
— Тезроқ кета қол, — Дилсўз эшик томонга хавотир билан қараб қўйганча, — дадам ҳа демай келиб қоладилар. Ана ундан кейин сени ҳеч ким қутқара олмайди.
— Мен билан юр, — Шодиев қизнинг жавобини ҳам кутиб ўтирмасдан шарт билагидан ушладию эшик томонга юрди.
— Нима қилмоқчисан? — Дилсўз қўлини тортиб олмадию, лекин бироз қўрқув билан сўради.
— Халоскоримни қутқармоқчиман, — Шодиев ўзгача фахр билан гапирганча ҳовлига чиқди.
— Лекин ҳовлида қўриқчилар....
— Сен буёғидан хавотир олма, — Шодиев кун ботган бўлса ҳам ёп-ёруғ бўлиб турган ҳовлига кўз югуртираркан, миясига келган фикр сабаб юзига табассум югурди.