#Атиргулдан_тиланган_Ажал
13
Жалилов телефонни томоша қилиб бўлгач ён тугмани босиб ёқаркан, унда ҳеч қандай пароль йўқлигини кўриб яна ҳайратланди.
— Шунчалик очиқ бўлганмикин? — ҳар доимгидек ўз қарашлари бўйича фикрини баён қилди, — телефонга пароль қўймаганига қараганда унинг ҳеч қандай яширадиган сири бўлмаган.
— Сири бўлса ҳам ҳеч кимдан ва ҳеч нарсадан қўрқмагандир. Ахир кимсан Тошкентнинг энг олди бизнес «Ладй» си Марғуба Азимованинг ёлғиз ўғли бўлса. Балки шунинг учун....
— Бу гапингда ҳам жон бор, — Жалилов биринчи бўлиб хабарлар папкасига кирди. Лекин у ердан ҳеч нарса топа олмади, — сен ҳозир телефонни олда, учинчи қаватдаги Самирни олдига чиқ. Телефонни кўрсатиб мени айтди десанг нима қилишни ўзи жуда яхши билади. Телефонни унга бериб ўзинг ёнимга қайт. Сен билан борадиган жойимиз бор, — Жалилов боя ҳаёлига келган фикрни қайта-қайта миясида айлантираркан, негадир шу нарса унга йигитнинг ўлимини очиб берадигандек туюлаверарди.
🍃🍃🍃
Машғулотлар зали.
— Эшитдиларми Камош жинни бўлиб қолибди, — киманосини кийиб бўлиб, сочини тепадан йиғаётган Зиёда энг сўнгги янгиликни ёнидаги қизлар билан баҳам кўрди, — кеча катта йўлдан хушсиз аҳволда топишибди бечорани, — «бечора» сўзини масхара қилгандек гапирди, — бугун хушига келиши билан жинни бўлиб қолганини билишибди.
— Баттар бўлсин, — шу ердаги қизларнинг биттасини энгсаси қотди, — энг яқин дугонасига нисбатан қилганлари учун ҳали булар кам унга.