#Тақдир_ёзиғи
Содиқ ака савол назари билан аёлига қаради. Турсунхон опа бу гал ҳам шунчаки елка қисиб қўя қолди. Набирасининг аҳволини, аёлининг бироз тор феълли эканлигини билган Содиқ ака ҳозирча жим туришни маъқул кўрди.
* * *
Ҳабибулло машинани тўғри доктор дўстиникига ҳайдади. Етиб келишлари билан,
— Мен Ойбекни олдига кириб чиқаман, сизлар унгача машинада ўтира туринглар, — ойиси ва опасини қолдириб, ўзи Фарангизни кўтарганча ичкарига олиб кирибд кетди.
— Ойи қизим кўзларини очармикин? — укасининг ортидан қараб қолган Васила йиғлаганча ойисининг пинжига тиқилди. — Унга нимадир бўлса чидай олмайман.
— Йиғлама қизим, — Ойсара опа қизини қучганча пешонасига лаб босар экан, — ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Фарангиз ҳам тузалиб кетади Ин Шаа Аллоҳ, — қизини юпатар экан, ич - ичида бир қўрқув бор эди. Фарангизга нимадир бўлса, Васила чидай олмаслигини жуда яхши биларди. Чунки Васила табиатан шунақа. Бундай жудолик унга жуда оғирлик қилади. Орадан 20-25 дақиқа вақт ўтиб, юзида тушунарсиз ифода билан Ҳабибулло қайтиб чиқаркан, она - боланинг юраги увушди. Ҳабибулло Фарангизни ойисига тутқазди ва ўзи ҳам жойини эгаллади. —
Дўстинг нима деди? Фарангиз ўзига келадими? — Ойсара опа хавотир билан сўради.
— Ҳа, ўзига келади. Ҳозир бир жойга боришимиз керак, — Ҳабибулло бошқа бир сўз демасдан машинани ўт олдирди. Бир соатлик йўл юришгач вилоят марказига, катта шаҳарга етиб келишди. Яна 10-15 дақиқа юришгач, дўсти айтган клиникани ҳам топишди. — Мана шу ер, — Ҳабибулло машинани четга олиб тўхтатди. — Қани кеттик, — тушиши билан ойисининг қўлидан жиянини олиб, клиникага кириб кетди. Ойсара опа ҳам Василани елкасидан қучганча ўғлининг ортидан борди. Улар сўраб - сўраб Ойбек айтган докторни топишди. Фарангизни яхшилаб текширган доктор Сайёра опа,
— Сиз сутингиздан намуна беринг, — Василага гапираркан ёрдамчисига ҳам бир қараб қўйди. Ёрдамчи ҳамшира ҳаммасини тушуниб, Василани олиб чиқиб кетиб лабораторияга олиб борди. Она сутидан олинган намунани яхшилаб текшириб кўришгач, таҳлил натижаларини Сайёра опага олиб боришди. Таҳлил натижаларини яхшилаб кўздан кечирар экан, —
Тушунарли. Биласизми, қизингизга сутингиз оғирлик қилган.
— Сутим заҳарлими? — Васила 2-3 кун олдинги докторнинг гапларини эслади.
— Йўқ. Шунчаки қизингиз жуда нимчон туғилган ва сутингиз унинг организмига оғирлик қилган.
— Энди нима қилишимиз керак? — Ойсара опа бир аҳволда ўтирган қизини секин бағрига босаркан, доктордан сўради.
— Қизалоқни ҳушига келтирамиз, аммо, энди уни умуман эмизмайсиз.
— Унда уни нима билан боқамиз? — ҳайрон бўлди Ойсара опа.
— Мен ҳозир сизларга керакли нарсаларни ёзиб бераман. Шуларни ичирасиз. 2 ойликдан кейин эса товуқ шўрва ичира бошлайсиз. Фақат товуқ уй шароитида боқилган бўлиши лозим. Бошқаси бўлмайди.
— Тушунарли, — Ҳабибулло нималарнидир ўйлаганча бош чайқади. Сайёра яна керакли нарсаларни тушунтиргач, Фарангиз билан бир - иккита муолажаларни ўтказгач, хонани қизалоқнинг йиғи тутди.
— Ўзинга шукр Аллоҳим, — қизига қўшилиб Васила ҳам йиғлаб юборди. Ойсара опанинг ҳам кўз ёшлари ўзига бўйсунмасдан юзини юварди.
— Аллоҳга шукр, — Ҳабибулло ҳам сездирмасдан кўзларидаги бир - икки томчи ёшни артиб қўйди. Сайёра опа яна бир нечта муолажалардан кейин Фарангизнинг аҳволи бироз яхшиланди. Фарангиз клиникада бир ҳафта ётиб даволаниши кераклиги айтилди.
— Фақат, — Сайёра опа бироз ҳижолат бўлганча, — клинкамиз ҳаражатлари бироз қимма...
— Сиз буёғидан хавотир олманг. Муҳими жияним соғайиб кетса бўлди. Қанча кетишини аҳамияти йўқ, — Ҳабибулло чўнтагидан бироз пул чиқариб стол устига ташлади. Шу кундан бошлаб, Фарангизни даволай бошлашди. Ҳамма ҳаражатларни Ҳабибулло ўзи кўтарди.
Акром эртаси куни қизи ва аёлидан хабар олгани келди. Фарангиз ўзига келгани Василага ҳам яхши таъсир қилганми, унинг ҳам юзи кулиб турарди. Бир ҳафта ҳам кўз очиб - юмгунча ўтиб кетди. Ҳабибулло жияни ва опасини олиб уйга қайтди. Ота уйида яна бир ҳафтача турган Васила ойисининг қистови билан уйига, эрининг ёнига қайтди.