#ОЛЧАГУЛ
2-фасл
109
Аброр шифохонага бориб қизнинг ҳеч бир гапига тушунмаган бўлса ҳам, битта нарсани — бир пайтлари ўзи ошиқ бўлган ва бир муддат унга меҳр ва уят билан боққан ўша кўзлар у билан кўзлар эмас. Ундаги қарашлар ҳам ўзгарган. Ўша нигоҳларда ўзига бўлган ўзгача бир ишонч бор. У ишонч энди Аброрни ўзига яқинлаштирмайди.
Кун давомида ҳам фақат шу ҳақида ўйлайвериб, якунида келган қарори шу бўлдики, энди у Анорами Олмагулми ким бўлса ҳам, уни олдига бормайди. Уни безовта қилмайди. Чунки у энди унга бегона. Бир пайтлари у ошиқ бўлган ўша содда қиз эмас у. Аслида ким ва қандай билмайди, лекин у эмас.
🌺🌺🌺
— Қаёққа? — Каромат опа сумкасини кўтариб чиқиб олган келинига ҳайрон бўлганча қараб, — қўлиздаги нима?
— Ойижон, — Сабиҳа йиғлаб юбормаслик учун пастки лабини тишлаб, секин гапирди, — берган ош-тузингизга рози бўлинг.
— Нимааа? — Каромат опа келинига тушунмасдан, — бу нима деганингиз қизим?
— Рухсат берсангиз мен кетсам. Чунки бу уйда ҳеч кимга керагим йўқ.
— Қаёққа кетасиз? Нега кетасиз? Эрингиздан сўрадингизми?
— Йўқ, чунки уларнинг мен билан иши йўқ. Кетсам ҳаммадан кўп улар хурсанд бўлса керак. Ахир улар мени..., — чидолмади, йиғлаб юборди. Қайси аёлнинг бардоши етади? Не не орзулар билан ота уйингни ташлаб, фақат ўша инсон учун бегона уйга, бегона муҳитга келасан. Лекин ўша инсонга заррача ҳам қизиғинг йўқ. Ким бўлса ҳам тарк этишни хохлайди.
— Ҳозир, — Каромат опа шошиб ўғлига қўнғироқ қилди, — ало Аброр қаердасан? — қисқа гудокдан кейин жавоб берган ўғлини сўроқлай бошлади.
— Ишда, тинчликми?
— Йўқ тинчликмас. Хотининг кетаман деяпди. Эрим рухсат берган дейдими-ей, — жаҳли чиққанча келинига қараб қовоқ уйиб қўйди.
— Бекорларни айтибди. Мен бунақа гап қилмаганман, — Аброр гапираркан Каромат опа келини ўз қулоқлари билан эшитсин деб, телефон овозини очиб қўйди, — ўша келингизга айтиб қўйинг, мени қўядиган хотиним йўқ. Бош оғриғи қилмасдан, кечга сўмса қилсин. Бир-икки соатларда уйда бўламан, — дедию телефонни ўчириб қўйди.