Қайта қайта қўнғироқ қилар,
Ҳавотирдан ёрига аёл.
Яхшимикан ишқилиб деган,
Қўрқув ўтар, фикр ва ҳаёл.
Аҳир оила қўрғони эркак,
Улар борки, аёллар сокин.
Қадрлашиб, севиб, ардоқлаб,
Баъзан дашном эшитар лекин.
Эркак боши оғриб турганди,
Чой ичмасдан кетганди ишга.
Аёл шўрлик шуларни ўйлаб,
Тушган эди катта ташвишга.
Дуо қилиб ортидан тинмай,
Соғлигини сўрар Худодан.
Ота она, жигарлардан ҳам,
Ёри устун бўлган дунёдан.
Ҳавотирдан юраги тилка,
Хабар олди юрагин ютиб.
"Ўйнаб юрган эмасман аҳир",
Жавоб қилди асаби тутиб.
" Кўчаники дейилган эркак,
Кўп безовта қилмагин мени.
Эслаб чиқди бутун уруғин,
Товуқ мия, онангни сени"...
Узилдики қўнғироқ шу он,
Кўнгил билан баробар мана.
Индамасдан қолаверди жим,
Гапларини ютиб жимгина.
Қайта қайта қўнғироқ қилар,
Ҳавотирда ёридан аёл.
Эрталабдан кечгача уйда -
Бола боқиб, айбдорми, САВОЛ?
Заршид
KANALGA OBUNA BO'LING✅
Бизлардан узоқлашманг каналимиз СИЗЛАР билан файзли
🌹🌱꧁꧂♥️♥️꧁꧂🌹🌱
Дўстларингизга улашинг!
💞💞💞💞💞💞💞💞💞
𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
http://t.me/Onamning_Duosi_Meni_Asraydi_007