Жамоа шартномаси: адолатли меҳнат ва ижтимоий ҳимоя кафолати🤔Жамоа шартномаси меҳнат ҳуқуқларини кафолатлаш, иш берувчи ва ходимлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш ҳамда меҳнат шароитларини яхшилашда муҳим аҳамият касб этади. Ушбу ҳужжат орқали ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ҳимоя қилинади, уларнинг меҳнат шароитлари, маош ва ижтимоий кафолатлари белгилаб берилади.
⏺Шу мақсадда "Олмалиқметаллургқурилиш" трестининг 9-сонли қурилиш-монтаж участкасида раҳбарлар ва ишчи-ходимлар иштирокида 2024-йил жамоа шартномасининг бажарилиши ва ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.
⏺Йиғилишда жамоа шартномаси асосида бажарилган ишлар сарҳисоб қилинди, ишчиларнинг меҳнат шароитларини янада яхшилашга қаратилган таклиф ва мулоҳазалар тингланди.
⏺Шунингдек, меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси, ишчиларнинг ижтимоий ҳимояси каби масалалар муҳокама этилди.
⏺Йиғилиш иштирокчилари жамоа шартномасининг ишчи-ходимлар учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, меҳнат муносабатларини янада такомиллаштириш юзасидан ўз таклифларини билдиришди. Шундан келиб чиқиб, жамоа шартномасининг ижросини кучайтириш ва келгуси йил учун янги вазифалар белгилаб олинди.
Обид Саркаев,
трест касаба уюшмаси қўмитаси раиси@Okmkhayoti