#Ҳикмат_133
Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу вафот этишларидан олдин қаттиқ йиғладилар. Атрофидаги кишилар бундай йиғлаганларининг сабабини сўрашди. У зот шундай жавоб бердилар: “Мусъаб ибн Умайр мендан яхши эди. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам даврларида вафот этди, унда кафанланадиган нарсаси йўқ эди. Ҳамза ибн Абдулмутталиб ҳам мендан яхши эди. У вафот этганда ҳам кафанлашга етадиган нарсаси йўқ эди. Қўрқаманки, барча яхшиликлари дунёнинг ўзида берилган кишилардан бўлиб қолмасам! Яна қўрқаманки, молу давлатим кўплиги туфайли ҳисоб китоб қилиниб, асҳобларимдан узоқлашиб кетмасам!”.
У зот Аллоҳ томонидан дунёдаги молу давлати охиратдаги неъматлар ўрнига берилиб қолиши ва энг афзал саҳобалардан узоқлашиб кетишига сабаб бўлишидан қаттиқ хавотирланган эдилар!
Telegram