Қишнинг совуқ кунларида аҳолини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш ўта муҳим. Бироқ, афсуски, бу вазиятдан ўз манфаати йўлида фойдаланмоқчи бўлганлар ҳам бор.
“Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали Жомбой туман бўлимига қарашли, Ф.У. бошқарувидаги автомашина “Маҳбуба газ сервис” ГТШдан 110 дона газ баллонларини юк хатисиз олиб чиқиб, аслида “Ғазира” МФЙга олиб борилиши лозим бўлган газ баллонларини туманнинг “Журият” МФЙда яшовчи Л.П. хонадонига олиб бориб тушираётган вақтида ушланди.
Автомашинада мавжуд маиший газ баллонлар назорат тарозисидан ўтказилганда, 77 та баллонда 1 401 кг. суюлтирилган газ маҳсулоти борлиги, қолган 33 та баллон бўш ҳолатда эканлиги аниқланиб, ҳолат тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.
Ҳозирда, ушбу ҳолат юзасидан тўпланган материаллар ваколат доирасида кўриб чиқиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга тақдим этилди.