📚ONA TILI — MILLAT RUHI.🌿 O‘ZBEKISTON FILOLOGLARI🕊


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


Respublikamizda eng birinchilardan bo‘lgan kanalimizga xush kelibsiz!
Kanalimizda ona tili va adabiyot, o'zbek tiliga oid ma'lumotlar, ta'lim yangiliklari yoritiladi.
Biz bilan bir qadam oldindasiz!
🌹🌹
BOSH ADMIN: @Dilda_Ollohim
ADMINKA: @TEACHER_KR

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


ҲАЁТДАН КЎПРОҚ ҚУВОНЧ ОЛИБ ЯШАШ УЧУН ТАВСИЯЛАР:

Ҳар биримиз ҳаётдан кўпроқ қувонч олиб яшашни ва бу қувончли лаҳзалардан ўзимизга куч-қувват ва илҳом олишни истаймиз. Қуйида келтирилган ўнта тавсия ён-атрофимиздан кўпроқ қувонч топишимизга ёрдам беради.

Кўнглингизда ёмонликни сақламанг.

Кечирим сўранг ва кечиримли бўлинг. Хафалик ва гина-қудрат туйғуси сизни ичингиздан кемирувчи қўрқинчли махлуқдир. Сизни хафа қилган инсон ялиниб узр сўрашини кутманг, уни биринчи навбатда ўзингиз учун кечиринг!

Ҳар бир вазиятдан ҳазил-мутойиба қидиринг.

Кулгу энг қийин вазиятларни ҳам енгишга ёрдам беради.

Сайр қилинг.

Уйда ўтираверманг, кўчага, боғга, шаҳарга айланишга чиқинг, одамларга яқинроқ бўлинг!

Ҳаётингизда нималарнидир мунтазам равишда ўзгартириб туринг

Нарсаларга, эски хотираларга боғланиб қолманг. Соч турмагингизни ўзгартиринг, гардеробингизни янгиланг, севимли машғулотларингизни ўзгартириб туринг.


Узоқ ва соғлом ҳаёт кўриш сири:
1. Яримта овқатланинг;
2. Икки карра сайр қилинг;
3. Уч карра кулинг ва чексиз севинг;

Хаёт жуда ҳам содда, уни ўзимиз мураккаблаштирамиз.

Хаёт барча нарсани ўргатади. У яхши муаллим. Шунчаки мен ёмон ўқувчиман.


@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI


Aziz kanalimiz kuzatuvchilari, haqiqiy holat o‘rganilib, ushbu post kanalga joylandi❗️

@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲУ!!!

✅ЭХСОННИНГ МУКОФОТИ ЭХСОНДИР🤲🤲🤲

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “...ва сиз эҳсон қилинг, Аллоҳ таоло эҳсон қилувчиларни яхши кўради”. Яна бир оятда: “Яхшилик қилувчиларга бу дунёнинг ўзида ҳам яхшилик бор”, дейилади. Аллоҳ таолонинг марҳаматини қаранг. Бу дунёда битта яхшилик қилсак, охиратда ўндан то етти юз баробаргача бўлган яхшилик бизни кутиб туради. У бандаларига ана шундай марҳамати кенг, меҳрибон зотдир.


АЗИЗЛАР, ЭХСОНПАРВАР, САХИЙ ИНСОНЛАР БИЗЛАРГА СИЗНИНГ
Молиявий ёрдамингиз керак!

😔Шукуров Насриддин акамизга ёрдам керак
Ёлгиз фарзанди бор.

👨‍⚕Ташхис:Жигар серози

‼️ 💉Жигар трансплантацияси‼️
Жаррохлик амалиёти Хиндистонда амалга оширилади.

🏠 Яшаш манзил: Узбекистон Республикаси Тошкент вилояти Зангиота тумани Сортепа махалласи.
Кузи ожизлар жамияти

✅ Богланиш учун:

📲 +998975649994
Турмуш уртоги Лобар Каттабековa

📞+998973407414
Бемор Насриддин Шукуров

💳 карта раками

5614681205828977
Nasriddin Shukurov( бемор )

4278320024810797
Kattabekova Lobarxon ( Аёли )

Илтимос сиздан бефарқ бўлманг!

Ёрдам қилинг, дуо қилинг!
Видеони тарқатинг❗️❗️❗️


Бугун – Ялдо кечаси

21 декабрдан 22 декабрга ўтар кечаси табиатнинг ажойиб ҳодисаларидан бири кузатилади. Яъни ушбу санада энг узун тун содир бўлади. Қишнинг бу энг узун ва қоронғи кечаси Ялдо кечаси дейилади.


@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Bugun ko’p talabalar uyida, ota-onasi va yaqinlarining yonida bo’lsa kerak-a? Mana shu rolikni ko’rib qo’yinglar, ta’sirli chiqibdi.

Yaqinda bir oliygohdagi uchrashuvda talabalarga rahmat aytgandim, bir talaba “bizga emas, tun-u kun ishlab, kontraktimizni to’layotgan ota-onamizga rahmat ayting” deb qoldi. Qiziq gap. Hayotimiz shuning ustiga qurilgandek go’yo. Bizdan oldingi ajdodlarimizdan (bobo-buvi, ota-ona) qarz olib, bizdan keyingi avlodlarimizga (farzand, nabira va hk) qarz beramiz. Bu shunday qarzki, uni qaytarish talab qilinmaydi. Doim beminnat beriladi. Ammo mabodo kimdir qarzini qaytarsa, doim cheksiz xursandchilik bilan qarshi olinadi.

Jaydari tilda aytganda, ota-onamiz biz uchun qilgan yaxshiliklarni beminnat qiladi. Mabodo biz keksayganlarida ularga shu yaxshiliklarini qaytarsak, bu dunyoda ulardan baxtli insonlar bo’lmaydi.

Niyatim: barchamizga qarzimizni qaytarish nasib qilsin.


©xushnudbekuz

@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI


Дўстларинг билан шундай яшагинки, душман бўлганларида сен ҳақингда сўзлайдиган (ёмон) сўзлари бўлмасин.
Душманларинг билан шундай яшагинки, дўст бўлганингда юзинг қизармасин...

✍️Мавлоно Румий

©РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК

@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI


​​#Ҳикоя

ҚЎШНИ МУҲТОЖ БЎЛМАСИН

Бола эдик. Биз кўчиб келган қишлоқ қўриқ ерда барпо қилинган, ҳали қўрғонлар йўқ, уйлар девор уриб тўсилмаган эди. Ўша йили қиш қаттиқ келди, яйдоқ ҳовлимиз четига бир машина кўмир тўктирдик. Бир кўмирки, ҳавасга ёқасиз. Дона-дона, ловуллаб ёнгани билан чўғи саҳаргача бузилмай туради.

Олапар лақабли жуда ҳушёр итимиз бўлиб, одамни тишламас, аммо ҳовлига бегона кирса, акиллаб дунёни бузарди. Бир куни оқшомда қаттиқ ҳурди, акам ташқарига чиқиб кетди. Бироздан кейин қовоғи уюлиб кириб келди. Нима гаплигини сўраган онамга:

– Қўшнимиз Ҳайит хола экан, – деди. – Қўлида эски қоп, товуғимни излаб чиқдим, дейди. Тунов куни ҳам кўриб қолувдим, шунақа баҳона қилди.

Дадам билан онам бир-бирига маъноли қараб қўйишди.

– Биламан, кўмир ўғирлагани чиққан! – дедим мен дадиллашиб. Чунки уюмнинг қўшни томони ҳар куни ўйилиб қолаётганини анчадан бери сезиб юрардик.

– Ўзингдан каттага билиб-билмай маломат қилма, – пўписа қилди онам.

– Рост айтяпти, – гапга қўшилди опам. – Уларникида умуман кўмир йўқ, шунинг учун ҳам...

Дадам вазмин томоқ қирди, ҳаммамиз унга юзландик.

– Уларда кўмир йўқ дегин? Унда яхшилаб эшитволинглар. Бугундан бошлаб кечаси итни бўшатмаймиз. Ким қўшнининг кирганини пайқаб қолса, тезда билдирмай изига қайтсин. То оладиганини олиб кетмагунча чиқмай туринглар, изза бўлмасин.

Онам индамай бош ирғаб тасдиқлади. Бизнинг ҳайронлигимиз юзимизда зоҳир эди шекилли, дадам қўшимча қилди:

– Қўшнинг совуқда дийдираб ўтирса, сенга иссиқ уй татийдими? Қўли юпқалик қилгандирки, кўмир ололмагандир. Муҳтожлик ёмон... Неваралари майда, ёрдам бериш керак.

Шу-шу Ҳайит холанинг кириб-чиқишларига кўз юмиб юравердик. Онам ора-сира ҳеч нарсани билмайдигандай, уларникига пақирни тўлдириб кўмир опчиқадиган бўлди.

Қишдан ҳамма омон чиқди. Кўмир ҳаммага етди.

Ўшандан бери қанча сувлар оқиб ўтди. Ўша одамлар энди йўқ. Ҳайит холанинг “майда” неваралари аллақачон шаҳарда катта одам бўлиб кетишган. Лекин, қачон йўллари тушса, ота уйимизни бир йўқлаб ўтишади. Бувилари васият қилган экан...

Гулчеҳра Арслонова

@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI


Bugun eng qisqa kun, eng uzun kecha,
Bugun yaldo tunin o'tkazadi qish.
Qaniydi, tuzilib, ajib bir reja,
Qisqaroq tugasa ish, yumush, tashvish.

Assalomu alaykum.
Yilning eng qisqa kuni barchamizga xayrli kelsin!

@O'lmasbek Samarqandiy


@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI

5.8k 3 105 3 12

❇️ БУГУНГИ КУН УЧУН МОТИВАЦИЯЛАР:

Келдим, кўрдим, ғалаба қозондим.

© Цезарь

️Ҳар доим ўзингиздан кучлилар орасида бўлинг! Қийналасиз, аммо ривожланасиз.

© Уорен Бафет

Билгувчилар амал қилсин, тушунганлар сабоқ берсин.

© Конфуций

️Секин ҳаракат қилишдан қўрқманг, қотиб қолишдан қўрқинг.

© Брюс Ли

️Имконият музқаймоққа ўхшайди, эриб кетмасидан олдин еб қолиш керак.

© Бодо Шефер

Қўрқсанг бажарма, бажаряпсанми қўрқма, бажардингми ачинма!

© Чингизхон


❇️ "Сен ҳеч нарсани уддалай олмайсан!" дея танқид қилинган буюклар

• Уолт Дисней янги ғоялар ўйлаб топа олмагани учун, газета таҳририятидан ҳайдалган.
• Бетховеннинг бошланғич ўқитувчиси, уни бутунлай қобилиятсиз деб ҳисоблаган.
• Эдисоннинг устози уни ақлсиз ва ҳеч нарсани ўргана олмайди деган экан.
• Эйнштейн 4 ёшгача гапирмаган. Ўқитувчиси уни ақлий салоҳияти ортда қолганини айтган.
• Буюк ҳайкалтарош Роденнинг отаси: — Менинг ўғлим ахмоқ. У уч сафар ҳам санъат мактабига ўқишга кира олмади, — деган.
• Менделеев химиядан 3 баҳога ўқиган.
• Радиони ўйлаб топган Марко, дўстларига "овозни масофадан туриб ҳавода етказиб бераман" деганида, ҳамма уни ақлдан озган деб, психиатрга бориши кераклигини айтишган.

P.S.: Ҳеч қачон ўзингизга бўлган ишончни йўқотманг!


@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI




ESSE QOLIPI.docx
27.7Kb
Общий доступ ESSE QOLIPI.docx

@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🖊️Қуръон тараф борурман...
Бугун борман, эртага йўқ,
Бугун эшит сўзимни.
Бугун ерман, эртага кўк,
Тополмассан ўзимни.
Кўзларимга бугун қара,
Агар ногоҳ ўчмасам.
Кўнглимдаги тугун, қара,
Ечилмас сен ечмасанг.
Ечмоқ йўлини бугун топ,
Эртага ё мен, ё сен йўқ.
Ўртамизда мингта китоб,
Нега Қуръон, Ёсин йўқ?
Кетдим. Кетдим сувдай оқа,
Ҳақ деб, Ё Раб, борурман.
Бораяпман Ёсин ёққа,
Қуръон тараф борурман.

✍🏼 Ҳалима Худойбердиева

©SHohiraHamro

@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
📌📌📌Diqqat,diqqat📌📌📌

📣 “19-APREL MILLIY SERTIFIKAT ” va "BAHORGI ATTESTATSIYA"
guruhi uchun qabul boshlanganligini barchaga e’lon qilamiz .

https://t.me/+lC2tJ8UbjWQyOWMy
https://t.me/+lC2tJ8UbjWQyOWMy

🔊Ushbu guruhimizda darslar haftaning 4 kunida kechki paytda jonli tarzda o’tkaziladi.

🔷Grammatikani noldan boshlab o’rganish;
🔶G’azal , qit’alarni mukammal tahlil qilish;
🔷Ilmiy va badiiy matn texnikalari o’rganish;
🔶Muntazam esse yozish ;
🔷 Yuqori sifatli diagnostik testlar ishlash imkoniyatlarga ega bo’lasiz.
Xullas, hammasi noldan boshlabmukammal o’rgatiladi

💎 Eng yuqori natijaga ega bo’lish uchun imkoniyatni qo’ldan boy bermang.

💵 Oylik to’lov: 250.000

https://t.me/+lC2tJ8UbjWQyOWMy
https://t.me/+lC2tJ8UbjWQyOWMy

Attestatsiya guruhimizda darslar haftada 4 kun amalga oshiriladi. Adabiyot darsliklari savol-javob qilinadi. Barcha darslar mukammal tarzda o’tkaziladi.

Oylik to’lov narxi : 250 ming

🔔Murojaat uchun: @ibrohim_qayumov
+998919647153
⚠️Ijodiy kanal: @ona_tili




#Ehtimoliy_esse uchun muhim ma’lumotar

✅Elektromobillar va yonilg‘i bilan harakatlanuvchi avtomobillar: kelajakni tanlash

Bugungi kunda ekologik muammolar va energiya samaradorligi masalalari dolzarb bo‘lib bormoqda. Shu sababli, elektromobillarga bo‘lgan talab sezilarli darajada ortdi. Biroq, bu yonilg‘i bilan harakatlanuvchi avtomobillarga bo‘lgan qiziqishning butkul yo‘qolishini anglatmaydi. Ikkala texnologiyaning afzalliklari va kamchiliklarini o‘rganish orqali har ikkisi ham o‘ziga xos o‘rin tutayotganini tushunish mumkin.

✅Elektromobillar: Kelajakning texnologiyasi

Elektromobillar bugungi zamonaviy transport tizimida muhim o‘rin egallay boshladi. Ularning mashhurligining asosiy sabablari quyidagicha:

1. Ekologik tozaligi: Elektromobillar zararli gazlarni chiqarmaydi, bu esa atmosferani ifloslanishidan himoya qiladi. Xususan, AQShning Atrof-muhitni muhofaza qilish agentligi (EPA) ma'lumotlariga ko‘ra, bitta elektromobil yiliga o‘rtacha 4,6 tonna karbonat angidrid chiqindisini kamaytiradi.


2. Energiya samaradorligi: Elektr dvigatellari yonilg‘iga qaraganda ancha samarali bo‘lib, energiyaning ko‘proq qismini harakatga aylantiradi.


3. Texnologik imkoniyatlari: Tesla kabi brendlar o‘z avtomobillariga avtonom boshqaruv va  imkoniyatlarini joriy qilmoqda, bu esa elektromobillarni texnologik jihatdan ilg‘or qiladi.

Shu bilan birga, elektromobillarning ba'zi kamchiliklari ham mavjud:

Batareyaning quvvatlanish vaqti uzoq, infratuzilma esa hamon rivojlanish bosqichida.

Sovuq iqlimda samaradorlikning pasayishi kuzatiladi.


✅Yonilg‘i bilan harakatlanuvchi avtomobillar: An’anaviy tanlov

Yonilg‘i bilan harakatlanuvchi avtomobillar bir asrdan ortiq vaqt davomida asosiy transport vositasi bo‘lib kelmoqda.

✅ Ularning afzalliklari quyidagicha:

1. Keng tarqalgan infratuzilma: Yonilg‘i quyish stansiyalari butun dunyo bo‘ylab mavjud.


2. Narxning moslashuvchanligi: Elektr avtomobillari bilan solishtirganda, ko‘pincha arzonroq variantlar mavjud.

3. Yuqori quvvat va uzoq masofa: Ichki yonish dvigatellari uzoq masofalarga qulaylik bilan borishi mumkin.

Biroq, ularning kamchiliklari ham inkor etib bo‘lmaydi:

Zararli gazlarning chiqarilishi ekologiyaga salbiy ta’sir ko‘rsatadi.

Yonilg‘i narxining o‘zgaruvchanligi iqtisodiy jihatdan noqulaylik keltirishi mumkin.

✅Shaxsiy qarash

Mening fikrimcha, elektromobillar va yonilg‘i bilan harakatlanuvchi avtomobillar o‘z o‘rniga ega. Elektromobillar kelajak uchun muhim echim bo‘lsa-da, ularga to‘liq o‘tish uchun vaqt va resurs talab qilinadi. Hozircha har ikkala turdagi avtomobillarning birgalikda rivojlanishi transport tizimini barqaror saqlashda muhimdir.

✅ Xulosa

Kelajak elektromobillarga tegishli bo‘lishi mumkin, ammo hozirgi zamon ehtiyojlari uchun yonilg‘i bilan harakatlanuvchi avtomobillar ham hal qiluvchi o‘rin tutmoqda. Barqaror rivojlanish va ekologik xavfsizlik yo‘lida har ikki texnologiya ham muvozanatli tarzda rivojlanishi kerak.

@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI


YONILG'I ESSE RUSHANA.docx
18.6Kb
#Ehtimoliy_esse_namuna

❗️Ba’zi odamlar yonlig‘i narxini oshirish global ekologik muammolarni hal qilishning eng yaxshi usuli deb hisoblaydi, ayrimlar esa bu masalaga jiddiy e’tiroz bildirishadi.

©Rushana Davlatova

Kanalga obuna bo'lish:👇👇
@ONA_TILIM_MILLAT_RUHI



20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.