УЧ ДОНА ГУЛ
(Ҳазил)
Хотин, шоир Эзоп кўрсами бизни –
Шоирлар шу кунда хўп бойиб кетди!
Қара, маошимнинг учдан бир қисми
Сенга уч дона гул олишга етди!
“Нега уч?!” деярсан!
Ахир уч бурчак.
Олам қурувчиси қўлида – паргор.
Дерлар, энг сабрли халқнинг ҳам
Бешак
Уч ёлғондан кейин
бир наъраси бор!
Сўзсиз, ҳуснинг рамзи бул биринчи
гул,
Иккинчиси – меҳру вафо шаънингга!!
Учинчиси эса, мана ўттиз йил
Менинг билан чидаб яшаганингга!
Июн, 1998
ОМОН МАТЖОН
(Ҳазил)
Хотин, шоир Эзоп кўрсами бизни –
Шоирлар шу кунда хўп бойиб кетди!
Қара, маошимнинг учдан бир қисми
Сенга уч дона гул олишга етди!
“Нега уч?!” деярсан!
Ахир уч бурчак.
Олам қурувчиси қўлида – паргор.
Дерлар, энг сабрли халқнинг ҳам
Бешак
Уч ёлғондан кейин
бир наъраси бор!
Сўзсиз, ҳуснинг рамзи бул биринчи
гул,
Иккинчиси – меҳру вафо шаънингга!!
Учинчиси эса, мана ўттиз йил
Менинг билан чидаб яшаганингга!
Июн, 1998
ОМОН МАТЖОН