НИКОХДАН КЎЗЛАНГАН ИККИНЧИ МАҚСАД:
Шубха йўқки, уйланишдан энг асосий мақсад майл ва шахватни қондиришгина бўлмай, зино ва бошқа бузуқликлардан сақланиш хамдир. Шахватни тўғри қондириш харомдан сақланишнинг боисидир. Инсон бутун фикрини шаҳватни қондиришга қаратиб, такрор-такрор жимо қилишга, мақсади ўзини зинодан сақлаш бўлмаса, хайвонлардан қандай фарқи қолади?!
Шундай экан, ўзаро жинсий ором олишда эрда ҳам, аёлда хам олийжаноб мақсад бўлиши керак. Бу мақсад ҳаромдан сақланиш учун шаҳватни ҳалол йўл билан қондиришдир.
Пайғамбар алайхиссалом кўрсатган нарса шу. Ибн Масъуд розияллоху анхудан ривоят қилинади: «Пайғамбар алайхиссалом , бизга бундай дедилар: «Эй ёшлар жамоаси сизлардан қайси бирингиз жинсий хаётга яраса, уйлансин, уйланиш кўзни тўсади, жинсий аъзони сақлайди. Ким уйланишга қодир бўлмаса, рўза тутсин.Зеро, рўза унинг шаҳватини кесади.»
Бу хадисдан кўринадики, уйланиш билан икки нарсага - кўзни Аллоҳ харом қилган аёлларга қарашдан тўсишга ҳамда зино ва бошқа бузуқликлардан жинсий аъзони сақлашга эришилар экан.
Жобир розияллоҳу анхудан ривояти қилинади: «Пайғамбар алайхиссалом, «Агар сизлардан бирингиз бегона аёл ҳайратга солиб, қалбига ўтириб қолса, ўзининг хотинига борсинда, у билан қўшилсин. Бу унинг қалбидагини кетказади».
Аммо уйланишдан мақсади фақат жинсий қўшилиш ҳаваси бўлган, бундан бошқа фирки бўлмаган одамлар учун қўшилиш фақат шаҳватларни оширади. Улар ўзларининг ҳалол аёллари билан қаноатланмайдилар, балки ҳаромга ҳам оғиб кетадилар.
https://t.me/OILA_ZIYOSI