Диққат савол
«У бир хўжайиннинг боғида боғбонлик қилар эди ва у ерда бирмунча яшади. Сўнгра бир куни хўжайин келиб унга: «Менга битта ширин анор олиб кел», деди. У бориб бир дарахтдан битта анор олиб келтирди. Хўжайин уни ёриб татиб кўрса, нордон экан, ачиғланиб унга: «Мен сенга ширин анор келтир - деб айтдим, сен эса нордонини олиб келибсан, бор ширинидан олиб кел», деди. У бориб бошқа дарахтдан яна битта анор олиб келди. Хўжайин уни ҳам ёриб татиб кўрса, у ҳам нордон бўлиб чиққан. Шунда хўжайин унга: «Сен анорнинг қайсиси ширин, қайсиси нордон эканлигини билмайсанми?» деди. У «Йўқ, билмайман», деб жавоб берди. Хўжайин: «Бу қанақаси, нега билмайсан?» деди. У деди: «Анорларни биронтасини ҳам еб кўрмаганман». У: «Нега еб кўрмагансан?» деб сўоади. Шунда У: «Сиз менга анорни еб кўриш учун рухсат берганингиз йўқ», деб жавоб берди. Бу қисса аниқ бўлгач, уни ҳақ деб билди ва уни кўп улуғлади, сўнгра қизига уйлантириб қўйди.
У киши ким эдилар?
Саволнинг жавобини ушбу личкага юборинг
👇👇👇👇
@ODAMIYLIK123https://t.me/OILA_ZIYOSI