#МУНОСАБАТ
Сизга шуни ёзиб маълум қиламизки Республика тез тиббий ёрдам маркази Наманган вилояти филиали Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида” 2022 йил 16 июндаги ПҚ-283-сон қарори асосида 2022 йил 1 ноябр кунидан иш фаолиятини бошлаган.
Ўтган вақт мобайнида ZOOM платформаси орқали Марказ мутасаддилар томонидан икки маротаба сухбат ўтказилиб, сухбат натижаларига кўра вакант бўлган тиббий хизмат автомашиналари хайдовчи лавозимига хайдовчилар олинган.
Филиал ташкил этилган кунидан бошлаб бугунги кунга қадар Чуст туман ТТЁ бўлимида тез тиббий ёрдам махсус автомобиллари хайдовчиси лавозимига фуқаролар ишга олинмаган.
Маълумот ўрнида келтириб ўтамиз Чуст туман ТТЁ бўлимида тез тиббий ёрдам махсус автомобиллари хайдовчиси лавозимида 93.5 хажм иш ўрни мавжуд бўлиб 113 нафар хайдовчи фаолият олиб бормоқда. Бугунги кунда Чуст туман ТТЁ бўлимида тез тиббий ёрдам махсус автомобиллари хайдовчиси лавозимида ВАКАНТ ўринлар мавжуд эмас.
Ижтимоий тармоқларда тарқатилган “Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ҳузуридаги,Наманган вилояти, Чуст тумани ТEЗ ТИББИЙ ЁРДАМ автомобилларига «ҳайдовчи» бўлиб ишга кириш ставкаси 1000$ эмиш, яна навбат ҳам бор экан.” маълумот асоссиз эканлигини маълум қиламиз.
| Telegram | YouTube | Instagram | Facebook | TikTok |✍️ Мурожаат ва юридик маслаҳат учун: @Murojaat777_bot👉 https://t.me/NazoratUz