Навоий вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси | Расмий канали | вакцина -ягона чора!


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.me/navoiyssb
Соғлиқни сақлаш бошқармаси Call markazi 1103
Бошқарма расмий сайти navoimed.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Масъулиятни ҳаловатидан устун қўйганларга байрам муборак! 🎄

🎄Байрам кунлари бўлишига қарамасдан элимизнинг хизматида бўлиб турган тиббиёт ходимларига байрам муборак!

💡Айни вақтда Қизилтепа туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи М.Ахмедов томонидан аҳолига юқори даражали тиббий хизмат кўрсатилиши ҳамда янги йил байрамини кўтаринки руҳда ўтишига муносиб ҳисса қўшиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмасига карашли марказий шифохонанинг реанимация, жарроҳлик бўлими, туғруқ бўлимида даволанаётган беморлар аҳволидан хабар олинди ва болажонларга байрам совғалари берилди.


Ҳурматли тиббиёт ходимлари!
Азиз ҳамкасблар!

Аввало, барчангизни кириб келаётган Янги — 2025 йил билан чин юракдан қутлайман!


Янги йил арафасида ортга назар ташлаш, унинг натижаларини сарҳисоб қилиш анъанага айланган. Шу маънода тобора тарихга айланиб бораётган 2024 йил мамлакатимиз тиббиёти учун ҳам эсда қоларли воқеалар, катта ютуқлар ва юксак натижаларга бой бўлди

Тараққиётга фақат фидойилик ва жасоратли меҳнат орқали эришилади. Ўз ҳузур-ҳаловатидан кечиб, одамлар дардига дармон бўлишни муқаддас бурчи, деб билган азиз шифокорлар бу борада ҳам доимгидек олдинги сафларда бўлишига ишонаман.

Биз ҳар бир юртдошимизнинг соғлигини мустаҳкамлаш, ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмаслигини таъминлашга қаратилган самарали тизим яратишни мақсад қилганмиз. Бунда, албатта, қалби ҳам эгнидаги либосидек покиза тиббиёт ходимлари меҳнатига суянамиз.

Дилларимиз пок ва эзгу ниятларга тўлиб турган ушбу қувончли лаҳзаларда яна бир бор барчангизни Янги йил байрами билан чин дилдан муборакбод этиб, оилаларингизга тинчлик-тотувлик, ўзингиз ва яқинларингизга мустаҳкам соғлик ҳамда узоқ умр тилайман!

Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

Ҳурмат билан,
Нурали Неъматуллоевич Сафоев, Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи.


😚😉☺️😉☺️😌

❄️Вилоят ҳокими Нормат Турсунов бугун Болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида ҳам бўлиб, бемор болажонлар ҳолидан хабар олди.

Болажонлар ва уларнинг яқинлари билан учрашувда самимий суҳбат қилиб, орзу-ниятлари билан қизиқди. Ташриф доирасида болажонларга шифо тилаб, совға-саломлар улашилди.

👌Навоий вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати


🎄🎄🎄🎄🎄

❄️ Viloyat hokimi Normat Tursunov bugun Bolalar ko‘p tarmoqli tibbiyot markazida ham bo‘lib, bemor bolajonlar holidan xabar oldi.

Bolajonlar va ularning yaqinlari bilan uchrashuvda samimiy suhbat qilib, orzu-niyatlari bilan qiziqdi. Tashrif doirasida bolajonlarga shifo tilab, sovg‘a-salomlar ulashildi.

👌Navoiy viloyati hokimligi
Axborot xizmati


🧠
Veb Sayt |✈️ Telegram | 🌐Facebook | 📸Instagram | ▶️ Youtube


😚😉☺️😉☺️😌

❄️Беморнинг ҳолидан хабар олиш – эзгу иш. Бу нафақат хаста инсон, балки хабар олгувчининг қалбига ҳам ёруғлик бахш этади.

❄️Бугун вилоят ҳокими Нормат Турсунов Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази вилоят филиалида бўлиб, у ерда даволанаётган беморлар билан учрашиб, мулоқот қилди.

Янги йил байрами муносабати билан улар учун аталган совғалар топширилди.

🎁Шунингдек, жараёнда янгилан қурилаётган Онкология диспансери биноси қурилиш жараёнлари билан танишилди. Масъулларга ишларни жадаллаштириш ва сифатига алоҳида эътиборли бўлиш борасида талаб ва топшириқлар белгилаб берилди.

👌Навоий вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати

📝📝📝


❄️Bemorning holidan xabar olish – ezgu ish. Bu nafaqat xasta inson, balki xabar olguvchining qalbiga ham yorug‘lik baxsh etadi.

❄️Bugun viloyat hokimi Normat Tursunov Respublika ixtisoslashtirilgan onkologiya va tibbiy radiologiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi viloyat filialida bo‘lib, u yerda davolanayotgan bemorlar bilan uchrashib, muloqot qildi.

Yangi yil bayrami munosabati bilan ular uchun atalgan sovg‘alar topshirildi.


🎁Shuningdek, jarayonda yangilan qurilayotgan Onkologiya dispanseri binosi qurilish jarayonlari bilan tanishildi. Mas’ullarga ishlarni jadallashtirish va sifatiga alohida e’tiborli bo‘lish borasida talab va topshiriqlar belgilab berildi.

👌Navoiy viloyati hokimligi
Axborot xizmati


🧠
Veb Sayt |✈️ Telegram | 🌐Facebook | 📸Instagram | ▶️ Youtube


#РШТЁИМ Навоий Филиал #Рейд                                                   
✅РШТЁИМ Навоий Филиали, умумий ишлар бўйича директор ўринбослари Эркин Наврузов томонидан ўрнатилган график ассосида рейд ўтказилмоқда.
✅Рейд давомида аввало ходимларнинг ўз ўрнидалиги, хоналарнинг санитар ҳолати, худуддаги санитария ахволи, шифохона ички тартиби холати ўрганиб чикилмоқда. Аниқланган камчиликлар бўйича ходимларга огоҳлантиришлар берди.


#БАЙРАМ_ЖАРАЁН
Ижтимоий ҳимояга муҳтож оила ҳолидан хабар олинди!
🔘Халқимизнинг азалий қадриятларимиздан бири бу -яқинлар, кексалар ва бошқа эътиборга лойиқ кишилар ҳолидан хабар олиш
🔘Ушбу муносабат билан РШТЁИМ Навоий филиали директори Б.З.Жалолов, марказ маъсуллари билан филиалнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож оиласи ҳолидан хабар олинди.


#АМАЛИЙ_ЁРДАМ#ҲАМКОРЛИК
🔘Бугун филиалимизда РШТЁИМ мутахассиси т.ф.д.профессор Э.Ю.Валиев билан ҳамкорликда навбатдаги мураккаб оператив амалиёт ўтказилди.
🔘Амалиёт чаноқ суяклари синган беморда муваффақиятли бажарилди. Амалиёт устоз-шогирд ананасига асосан мастер класс шаклида ўтказилди.
🔘Чаноқ суяклари инсон ҳаракатида муҳим аҳамият касб этиб, бу суякларни синиши беморнинг мустақил ҳаракатланиш лаёқати бузилишига олиб келади.
🔘Мутахассислар томонидан беморда келгусида мустақил ҳаракатланиш лаёқатининг бузилишини олди олинди.
🔘Бундай турдаги амалиётларни филиалимизда йўлга қўйилиши, тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар самарасидир.



8 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.