НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ️


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


СИЗ БУ ЕРДА НАМОЗ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТЛАР ОЛИШИНГИЗ МУМКУН.
Instagram : https://instagram.com/NamozDarsliklari
Таклиф ва мурожаатлар: @LuckyMuslim
💸РЕКЛАМА @Saxiy_Sodiqjon

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


​​ГУНОҲЛАРДАН УЗОҚ БЎЛИШ ТЎҒРИСИДА

Билгинки, дин икки қисмдир:
1. Қайтарилган нарсаларни тарк қилиш.
2. Тоатларни бажариш.
Қайтарилган нарсаларни тарк қилиш энг оғиридир. Тоатлар ҳамманинг ҳам қўлидан келаверади. Шаҳватларни тарк қилиш эса фақат сиддиқларнинг қўлидан келади. Шунинг учун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Муҳожир ёмонликни тарк қилган кишидир. Мужоҳид ўз нафсига қарши уришган кишидир", деганлар. Билгинки, сен Аллоҳ таолога аъзоларинг билан гуноҳ қиласан. Аъзоларинг эса Аллоҳ сенга берган неъмат ва омонатдир. Аллоҳнинг неъматини унга гуноҳ қилишга ишлатишинг ношукурликнинг чўққисидир. Аллоҳ сенга берган омонатга хиёнат қилишинг ўта ҳаддан ошишдир. Аъзоларинг сенинг қарамоғингда қилинди. Уларга қандай бошлиқ эканингга боқ. "Барчангиз бошлиқсиз ва барчангиз қўл остингиздагилардан сўралурсиз"_ (Муттафақун алайҳ).
_
Билгинки, барча аъзоларинг қиёмат майдонларида бурро ва равон тилда зиддингга гувоҳлик бериб, барчанинг кўз ўнгида сени шарманда қилади. Аллоҳ таоло айтади: "(У кун) уларнинг қилиб ўтган иш (бўҳтон)лари билан тиллари, қўл ва оёқлари уларга гувоҳлик берадиган кундир
_(Нур сураси, 24-оят)._
Яна Аллоҳ айтади: "Бугун Биз уларнинг оғизларини муҳрлаб қўйгаймиз. Бизга уларнинг қилиб ўтган ишлари ҳақида қўллари сўзлаб, оёқлари гувоҳлик берур
" _(Ёсин сураси, 65-оят)._ Шу сабабли бутун танангни, хусусан, етти аъзоингни гуноҳдан сақла. Албатта, жаҳаннамнинг етти эшиги бор, ҳар бир эшикдан кирадиганлар ҳам тақсим қилингандир. Ушбу эшиклардан Аллоҳ таолога етти аъзоси билан гуноҳ қилганлар киради. Бу аъзолар:
1. Кўз.
2.Қулоқ.
3.Қорин.
4.Тил.
5. Фарж.
6. Қўл.
7 Оёқ.


_«Бидоятул Ҳидоя» китобидан._

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

👉 @NamozDarsliklari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
ТАҲОРАТ БИЛАН УХЛАСА

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ким ухлашдан олдин таҳорат олса, бир фаришта у билан бирга тунайди, у ҳар қимирлаганда «Аллоҳим, бунинг гуноҳларини кечир», деб туради».

Ибн Ҳиббон ривоятида:
«Ким таҳорат олган ҳолда тунаса, ёнида бир фаришта бўлади. У уни уйғотмайди, агар уйғотса ҳам бир фаришта: «Аллоҳим, фалончи бандангни мағфират қил, чунки у таҳорат билан ухлаган», дейди.

☝️«Ўзингга раво кўрганингни биродарингга ҳам раво кўр» деган ҳадисга мувофиқ, бу сўзлар сизга маъқул бўлса, бошқаларга ҳам АЛБАТТА ТАРҚАТИНГ!!

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!

➡️ @NamozDarsliklari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
НАМОЗНИНГ ФОЙДАЛАРИ

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @NamozDarsliklari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Канал админи тарафидан
текширилга...


АХЛИ МУСУЛМОНЛАР
ИЛТИМОС МУРОЖАТИМИЗГА БЕФАРК БУ'ЛМАНГЛАР.

Ассалому алейкум азиз юртдошлар мусофирда юрган Ватандошшлар саховатпеша инсонлар иймона кизим хозирда (псаряз ) касаллигини енг огир тури билан курашяпти ахволи кундан кунга огирлашяпти бирдан бир умидим сизлардан ИЛТИМОС мени кизимхам бошкалардек яшаши учун уз химматингизни аяманг май ойида хиндистонда даволашни бошлашади даволашга 1⃣4⃣минг $ кетаркан ИЛТИМОС ёрдам беринглар

Узкард: 8600490492207352
Шерматов.О

Хумо: 9860160124986367
Шерматов О

Мусофирдаги якинларимиз учун

2200701378776717
Тинькофф Собиров с.

Мурожат учун +998500227189

Аввало умидим Аллохдан ва сизлар каби сахий инсонлардан ИЛТИМОС сизлардан Аллох розилиги учун ёрдам беринглар ехсонларинг машхарда соябон булсин🤲


​​МИСВОКНИНГ АҚЛБОВАР ҚИЛМАС ХУСУСИЯТЛАРИ

Арок дарахти шохчаларидан тайёрланадиган мисвокнинг фойдалари, шифобахш хоссаларини қадимда яхши билишган. Ҳофиз Ибн Ҳажар розияллоҳу анҳу ҳамда Ибн Қайюм мисвокнинг ўттиздан ортиқ фойда ва хусусиятларини санаб ўтишган. Қуйида шулардан айримларини келтирамиз:
1. Мисвок Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асло тарк этмаган суннатлари.
2. Аллоҳнинг розилигига эриштиради.
3. Оғиздаги бадбўйларни хушбўйлаштиради.
4. Тишларнинг чириши ва дарз кетишининг олдини олади.
5. Милкларни мустаҳкамлаб, қонаши ва йиринглашини йўқотади.
6. Оғиз сувини юмшатади, балғамни кўчиради, овозни тиниқлаштиради, нутқ талаффузини енгиллаштиради.
7. Ошқозон фаолиятини яхшилаб, овқат ҳазмига ёрдам беради.
8. Юрак, меъда, кўз асабларини мустаҳкамлайди.
9. Кўзни равшан, назарни ўткир қилади, кўз оғришини тўхтатади.
10. Уйқуни қочириб, юзни гўзаллаштиради, кексайишни кечиктиради.
11. Ўлимдан бошқа кўплаб хасталикларга даво бўлади.
12. Фаришталарни мамнун-хурсанд, шайтонни хафа қилади.
13. Ҳасанотларни кўпайтиради.
14. Хотирани кучайтиради, заковатни орттиради, зеҳнни очади.
15. Шаҳодат калимасини эслаттиради, ёдга туширади.
16. Жон беришни осонлаштиради.
17. Иймон билан кетишга сабаб бўлади.

«Мўминнинг меърожи» китобидан.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

👉 @NamozDarsliklari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Қайси вақтларда намоз ўқиб бўлмайди?


ЎМИ Фатво ҳайъати.

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @NamozDarsliklari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Канал админи тарафидан текширилган....

Ассалому алейкум Барча Узбекистон халки Мехрибон инсонлар. Йиллар давомида куткан Фарзандим Сиз тасвирда куриб Турганиздек холатталар. Ахволи огир йонимда йелкадош болишди урнига турмуш уртогим хам биздан вос кечдилар йордам сураб бормаган жойим колмади йолгизими Даволатиш учун Аллох йулида Ехсон килиб йордам берилар Илтимос 😭😭

Уз кард: 8600490417568516
Шералиева С

Хумо: 9860160124519671
Кимсанова Н

Мусофирдаги якинларимиз учун
2200701378776717

Тинькофф Собиров с.

Мурожат учун тел: 996082120

Ехсонларинг урнини беххисоб килиб тулдирсин илохим


​​• Ким ортиқча сўзларни тарк этса, унга ҳикмат берилади.
• Ким ортиқча қарашни тарк этса, унга қалб хушуъи берилади.
• Ким ортиқча таомни тарк этса, унга ибодат лаззати берилади.
• Ким ортиқча кулишни тарк этса, унга ҳайбат берилади,
• Ким мазахни тарк этса, унга баҳо берилади.
• Ким дунё муҳаббатини тарк этса, унга охират муҳаббати берилади.
• Ким бошқалар айби билан машғул бўлишни тарк этса, унга ўз айбини ислоҳ қилиш берилади.
• Кимнинг кулгуси кўпайса, ҳайбати озаяди.
• Кимнинг сўзи кўпайса, унинг хатоси кўпаяди.
• Ким инсонларни камситса, ўзи хам камситилади.
• Ким бирор нарсага кўп машғул бўлса, шу касби билан танилади.
• Кимнинг кибру-ҳавоси кўпайса, ҳаёси камаяди.
• Кимнинг ҳаёси камайса, тақвоси камаяди.
• Кимнинг тақвоси камайса, қалби ўлади.

_Ҳазрати Умар_

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!
!!

👉 @NamozDarsliklari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌙💐🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙☘🕋

💐🍃Авф этилмаган БАНДА;
💐🍃Қабул бўлмаган ДУО;
💐🍃Даф бўлмаган БАЛО;
💐🍃Шифо топмаган ХАСТА;
💐🍃Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
💐🍃"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин!

🍃💐 Дард кимда, қайғу кимда,
🍃💐 Бахт кимда, туйғу кимда,
🍃💐 Шодлик қалби муслимда
🍃💐 Жума айём муборак!

💐🍃 Динимиз доим омон,
💐🍃 Дилларда ишқу имон.
💐🍃 Эй муҳтарам мусулмон,
💐🍃 Жума айём муборак!

🌹🍃🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🍃🌹


➡️«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👈👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Чақалоқнинг қулоғига азон айтишни ўрганамиз


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф рахимахуллох

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @NamozDarsliklari


Кўп таом ейишнинг зарарлари:
1. Кўп овқатланиш – қалбни қаттиқлаштиради. Иймон нурини сўндиради.
2. Кўп ейиш органлар фаолиятини издан чиқаради. Саломатлигингизга путур етади. Қорни тўқ одам ҳаром нарсаларга қарашга ўрганади. Манманликка берилади. Ёмон сўз билан бошқаларнинг дилини оғритади.
3. Кўп таом ейиш идрок, хотирани заифлаштиради.
4. Кўп ейиш кам ибодат қилишга сабаб бўлади. Чунки вужуд оғирлашиб, дангаса бўлиб қолади. Ривоят қилишларича, бир куни пайғамбар Яҳё алайҳиссалом шайтонга дуч келиб қоладилар. Шайтоннинг қўлида шохчали чивиқни кўриб бунинг нималигини сўрайдилар. Шайтон шундай жавоб беради:
– Нафснинг истагидир. Бу билан одамларни алдайман.
– Мени ҳам ҳеч алдашга уриниб кўрдингми?
– Йўқ. Фақат бир кеча тўйгунча таом егандинг, ўша тун ибодатингни қилмай ухлаб қолдинг, – деди шайтон.
– У ҳолда бундан кейин тўйиб овқатланмайман, – дедилар Яҳё алайҳиссалом.
– Ундай бўлса, бундан кейин бу ҳийлани ҳеч кимга ишлатмайман, – деди шайтон.
5. Кўп таом ейиш туфайли ҳаром луқма ейиш эҳтимоли ортади. Чунки ҳалол ризқ танага етарли миқдорда берилади бандага. Ҳаром ризқ, мол эса эҳтиёждан кўп микдорда келади.
6. Кўп овқатланиш жон таслим қилар чоғида оғир азобларга сабаб бўлади.
7. Қорин бандаси бўлиб қолган кимсалар охират савобидан маҳрумдирлар. Аллоҳ таоло шундай буюради: “Кофир бўлган кимсалар дўзахга дучор қилинадиган кунда (уларга дейилур): Сизлар ўз ҳузур-ҳаловатларингизни дунёдаги ҳаётингиздаёқ кетказдингиз ва улардан фойдаланиб бўлдингиз. Энди бугун у ерда ноҳақ кибр қилганингиз ва фосиқ бўлганлигингиз сабабли, хорлик азоби билан жазоланурсиз” (Аҳқоф, 20-оят).
8. Кўп овқат ейдиган кимса қиёмат куни банди қилинади ва сўроққа тутилади. Ҳалол таом ейишда нима учун ҳаддидан ошгани ҳисоби сўралади ва азобланади. Юқорида санаб ўтилганлар қорин бандасига айланган кимсаларни кутаётган азоблар эди. Киши ўзини-ўзи ўтга ташламаслиги лозим. Аллоҳ марҳамати ва карамига эришиш учун нафсни тия олиш, меъёридан ортиқ таомга муккасидан кетмаслиги зарур. Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: “Ҳаромдан ўсган ҳар бир жасад дўзахга ҳақлидир”.

“Обидлар йўли” китобидан.


​​👉 @NamozDarsliklari


Канал админи тарафидан текширилган....



Ассалому алейкум Азиз саховатпеша инсонлар мусофирда йурган юртдошлар Ман сизлардан ота онам учун йордам сураб мурожат киляпман.Онам жигар циррози дам еса тасвирда куриб Турганиздек холатталар йура олишмеди агар даволанмасалар ойогларини кесиб ташашаркан😭😭
Узим йолгиз Фарзандман айол бошим Билан дори дармонга маблаг тополмасдан сиз Сахий инсонлардан бошимни егиб йордам сураб чиктим.Илтимос Аллох йулида йордам берилар.

Уз кард:8600030484008515
Рахмонова Р

Хумо:9860030378415258
Рахмонова Р

Мурожат учун тел:+998500126823

Аввало умидим Аллохдан ва сиз каби сахий инсонлардан😭😭😭


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Таҳоратим бор йўқлигида шубҳам бўлса, бу ҳолатда қандай йўл тутаман?


ЎМИ Фатво ҳайъати

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @NamozDarsliklari


​​Намозда хушу шундай бўлади

Ҳотами Асом раҳматуллоҳи алайҳдан “Намозни қандай ўқийсиз?” деб сўралганда, у зот бундай жавоб қилган: “Намоз вақти яқинлашганида яхшилаб таҳорат оламан, намоз ўқийдиган жойимга бориб ўтираман, ақлимни жамлаб, кейин намозга тураман. Каъбани икки қошим ўртасида, Сирот кўпригини оёғим остида, жаннатни ўнг томонимда, жаҳаннамни чап тарафимда, ўлим фариштасини тепамда тасаввур этиб, қўрқув ва умид билан оламлар Рабби ҳузурида тураман. Тафаккур қилиб такбир айтаман, оғир-оғир ва маъносини ўйлаб Қуръон ўқийман, тавозе билан руку қиламан, хушу билан саждага бораман. Ўнг оёғимни тик қилиб, чап оёғим устига ўтираман, намозимни ихлос ва самимият билан адо этишга ҳаракат қиламан”.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


👉 @NamozDarsliklari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🍀 Сиздан йироқ юрсин ташвишу қайғу.

🍀 Қалбингизда бўлсин хайрли туйғу.

🍀 Агар кипригингиз силаса уйқу.

🍀 Сизга хайрли ТУН хайрли УЙҚУ.

🌙 ХАЙРЛИ ТУН!


NAMOZ VA TAJVID DARSLARINI BIZ BILAN O'RGANING ❗️

https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
БАРЧА ИШЛАРДА ОТА-ОНАНГИЗ БИЛАН МАСЛАҲАТ ҚИЛИНГ

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @NamozDarsliklari


Қуръондаги тарбия

Одамлар билан муомала қилиш ҳусусида “Ҳужурот” сурасида келган тўққиз насиҳат:

• Аниқлаб, текшириб кўринглар.
• Ислоҳ қилинглар.
• Адолатли бўлинглар.
• Масхара қилманглар.
• Мазах қилманглар .
• Лақаб қўйманглар.
• Ғийбат қилманглар.
• Жосуслик қилманглар.
• Гумондан четда бўлинглар.

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


👉 @NamozDarsliklari


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌙💐🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙☘🕋

💐🍃Авф этилмаган БАНДА;
💐🍃Қабул бўлмаган ДУО;
💐🍃Даф бўлмаган БАЛО;
💐🍃Шифо топмаган ХАСТА;
💐🍃Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
💐🍃"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин!

🍃💐 Дард кимда, қайғу кимда,
🍃💐 Бахт кимда, туйғу кимда,
🍃💐 Шодлик қалби муслимда
🍃💐 Жума айём муборак!

💐🍃 Динимиз доим омон,
💐🍃 Дилларда ишқу имон.
💐🍃 Эй муҳтарам мусулмон,
💐🍃 Жума айём муборак!

🌹🍃🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🍃🌹


➡️«НАМОЗ ДАРСЛИКЛАРИ»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!👈👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Жума_муборак
🌙 Энг яқин инсоним, Жума айёми муборак бўлсин!

✨Азиз диндошим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

🕌 Яқинларни биринчи бўлиб табриклашни унутманг!
👇🏻👇🏻

https://t.me/joinchat/AAAAAErCua6rpFZB4L4x2g


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Таҳоратни мукаммал қилишлик ҳақида...

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

👉 @NamozDarsliklari

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.