NamDU rektori Sobitxon Turg'unov dan repost
Наманган давлат университети ректори
Собитхон ТУРҒУНОВнинг мамлакатимиз
Мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан
БАЙРАМ ТАБРИГИ
Ассалому алайкум, қадрли ҳамкасблар, муҳтарам устозлар ва азиз талаба-ёшлар!
Барчангизни энг улуғ, энг азиз байрам – жондан азиз Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги билан чин қалбимдан муборакбод этаман ва қалбимдаги энг самимий тилакларимни изҳор этиб қоламан!
Истиқлол айёми ҳар биримизнинг чиройли тақдиримизга, фаровон турмушимизга, эркин меҳнат фаолиятимиз ва юксалишларимизга дахлдор қутлуғ санадир. Зотан, инсон эркинликдагина ўзини бахтли ҳис этади. Қадри улуғлансагина, ўз тақдиридан рози бўлади. Меҳнатига, интилишларига, фидокорлигига яраша манфаат ва эътибор топсагина, шукроналик ҳисси билан яшайди.
Не бахтки, Ўзбекистон, Янги Ўзбекистон аталмиш заминда айнан мана шундай эзгулик ва толе бизга насиб этаётир. Қай бир юртдошимиз ҳаётига назар ташламайлик, мустақиллик берган имкониятлар натижасини кўришимиз мумкин. Эҳтиёжманд оилалар, фуқаролар, илмга чанқоқ ёшларга берилаётган эътибордан кўнгил яйрайди. Босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси яққол сезиляпти. Халқ ҳаётини янада яхшилаш, янада фаровон умр кечиришимиз учун манзилли иш ташкил этиляпти. Давлат дастурларида кенг кўламли чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси жиддий назоратга олинмоқда.
Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистон – янгича қарашлар, янги ҳаёт ва янги имкониятлар мамлакатига айланиб бормоқда.
Мен ёш авлод таълим-тарбияси йўлида бор куч-салоҳиятини, илмини, тажриба ва маҳоратини сарф этаётган сиз азиз профессор-ўқитувчилар ва педагогларни, илм-фан ривожига муносиб ҳисса қўшаётган ёш олимларимизни, жамият тараққиётида ўзига хос ўрин топган ташаббускор ёшлар, талабалар, барча ўғил-қизларимни Мустақиллигимизнинг қутлуғ тантанаси билан яна бир бор табриклайман.
Барчангизнинг хонадонларингизга тинчлик, осойишталик, бахт, фаровонлик тилайман. Мустақил Ватанимизнинг гуллаб-яшнаши ва равнақи йўлида қилаётган хизматларингизда омад ёр бўлсин. Бошланаётган янги 2024-2025 ўқув йили жамоамиз учун янада юксак марраларни забт этиш, янада улуғвор режа-мақсадларни амалга ошириш, янада кўпроқ ютуқ ва муваффақиятларга эришиш йили бўлсин!