Raqobat qo‘mitasi dan repost
НАВОИЙДА ТАОМНОМАНИ ДАВЛАТ ТИЛИДА ТАҚДИМ ЭТМАГАН УМУМИЙ ОВҚАТЛАНИШ КОРХОНАСИГА ТЕГИШЛИ ТАЪСИР ЧОРАСИ ҚЎЛЛАНИЛДИ
⚡️ Фуқаро Э.Н. Навоий шаҳрида жойлашган “NAVOIY-SAXOVAT MANZILI” МЧЖга тегишли умумий овқатланиш масканида истеъмолчилар ҳуқуқларини чеклаш ҳолатлари мавжудлиги сабабли тегишли чора кўриш юзасидан Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига мурожаат қилган.
✅ Ҳудудий бошқарма томонидан ўтказилган ўрганиш давомида истеъмолчилар учун жамиятнинг тўлиқ номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ҳамда ушбу маълумотларни сканерлаш имконини берувчи махсус QR-код, иш режими тўғрисидаги маълумотлар ва маҳсулотларда нархномалар қўйилмаганлиги, шунингдек умумий овқатланиш маҳсулотларининг тайёр таомлари тўғрисидаги маълумотлар истеъмолчига давлат тилида тақдим этилмаганлиги ҳолатлари аниқланди.
⛓ Юқоридагиларга кўра, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “NAVOIY-SAXOVAT MANZILI” МЧЖга нисбатан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 75-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларни) ишлаб чиқариш ва сотиш Қоидалари” талаблари бузилиши аломатлари билан иш қўзғатилиб, қонунбузилиши ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
✈️ Шунингдек, жамият масъулига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тегишли суд органига юборилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz