Янги Наманганда сумалак тайёрлаш анъанаси бизнесга айланди
Янги Наманган туманининг “Атанган гузар” маҳалласида яшовчи Ғанихон Мирзакаримов оиласи билан 10 йилдан бери сумалак тайёрлаш билан шуғулланиб келмоқда. Бу ерда баҳорий таом йил давомида пиширилади. Ҳар куни 600 қадоқ сумалак тайёрланиб, ички бозорга етказилади. Энг муҳими, бу иш орқали 8 нафар аёл доимий даромад манбаига эга бўлган.
Мирзакаримовлар оиласи учун сумалак нафақат анъана, балки меҳнат ва бирдамлик рамзи. Улар миллий таомимизга бўлган ҳурмат билан бирга, одамларга манфаатли иш яратиб, баҳорий неъматни аҳоли дастурхонига етказиб бермоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
👉
Sayt | Telegram |
Facebook |
Instagram |
Youtube |
Guruh