Наби Жалолиддин


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Ёзувчи, шоир, журналист
Афғон уруши қатнашчиси (1981-83 йй.)
Сайт: nabijaloliddin.uz
Facebook: fb.com/n.jaloliddin
Twitter: twitter.com/Nabi_Jaloliddin
Мурожаат учун: @NabiJaloliddin_bot

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


Аё, дўстлар

Устоз Наби Жалолиддинга


Ишқсизлардан қочиб келдик, аё, дўстлар,
“Аё ишқ” деб чопиб келдик ва ё дўстлар.
Кўнгилларни қай шевада баён этсак,
Забонларда аён бўлгай ҳаё, дўстлар?!

Куймоқ илми фақат эмас парвонага,
Куйгулардан қуйиб беринг паймонага
Қадаҳларни уриштиринг, сўзоналар,
Ҳозир Хайём кириб келар майхонага.

То кўнгилдан олинг бу кун ҳаловатни,
Муҳаббатсиз ибодат ҳам ибодатми?!
Сўзоналар даврасида сўз айтмоқлик,
Девонага шарофатли саодатми?!

Ишқсизлардан безиб келдик, аё, дўстлар,
Бир ҳикматни сезиб келдик ва ё, дўстлар,
Муҳаббатни қаю тилда баён этсак,
Хаёлдан ҳам боқиб тургай ҳаё, дўстлар?!

Аё, дўстлар!

Ҳасанбой НАЗАРОВ

Telegram | Facebook | Twitter | Мурожаат учун | Сайт














"Маърифат улашиб" лойиҳасида Сурхондарёнинг бир қатор олий таълим муассасаларида ижодий учрашувлар ўтказдик.

Таассуротлар ажойиб, адабиётга ташна сурхон ёшлари бизни ҳайратга солди.

Telegram | Facebook | Twitter | Мурожаат учун | Сайт




"Бўрихон" романи нашрдан чиқди

Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан Наби Жалолиддин қаламига мансуб "Бўрихон: XX аср шарпалари ёхуд тож кийган ўғрибошилар" номли романнинг биринчи китоби нашрдан чиқди.

Биринчи китобда 1920-90 йиллардаги воқеалар акс этади.

Ушбу роман ўтган асрда жиноий тўдалар, мафиозлар, босмачилик, рекетлар, каратэ ва кўча жанглари, давлат идораларидаги коррупция, Афғонистондаги хунрезликлар оқибатида келиб чиққан фожиалар, зўравонлик синдикатлари ҳақида ҳикоя қилади.

Асарда оддий қишлоқ боласидан тортиб собиқ иттифоқ раҳбари Леонид Брежневгача бўлган қаҳрамонлар қатнашади.

Telegram | Facebook | Twitter | Мурожаат учун


"Маърифат улашиб" лойиҳаси доирасида Тошкент вилояти Паркент туманида жойлашган мактабларда учрашувда қатнашдик.

Тадбирдан кўзланган мақсад ўқувчиларнинг адабиётга, шеъриятга бўлган қизиқишларини ошириш, улар орасидан истеъдод эгаларини кашф қилиб, тўғри йўлланмалар беришдан иборат.

Telegram | Facebook | Twitter | Мурожаат учун | Сайт



















20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.