#ЮнонМифологияси
Юнон мифологияси. Дунёнинг пайдо бўлиши
Тўртинчи қисм. Финал. Гигантомахия ва Тифон
Аввалги серияда: Зевс хийла билан ака-опаларини Кроносдан озод қилади. Ғазабланган Кронос титанларни чорлаб, уруш - Титаномахия эълон қилади. Зевс Циклопларнинг ёрдами билан урушда ғолиб чиқади.
.........................................................
Гея(Ер) Зевсга ўзи ёрдам берганига қарамай, фарзандлари титанларнинг азоб чекканидан ғазабланади. Олимпияликлардан қасд олгани Гигантларни юборади. Шу билан яна бир неча асрлик уруш - Гигантомахия бошланади.🔥
Узоқ давом этган жанглардан сўнг, маъбудлар бу сафар оддий инсон боласи ёрдами керак, деб башорат қилишади. Зевс ёрдамга ўғли, братимиз Гераклни чақиради. Олимп маъбудлари ва Геракл барча гигантларни мағлуб этишади. 🏹
Жахли чиққан Гея бу сафар қоронғулик салтанати Тартар билан келишиб Тифон номли энг дахшатли махлуқни яратишади. Цербер ҳамда Лерней гидраси айнан Тифоннинг фарзандлари хисобланади.🐉
Тифонни кўрган Олимпликлар Мисрга қочиб, турли хайвон қиёфасида яширинишади. Фақатгина Зевс Тифонга қарши курашади. Хийла йўли билан махлуқни Этна тоғи тагига бостириб ташлайди.⚡️
Шундай қилиб Зевс оламнинг бош маъбуди лавозимини эгаллайди. Ўзи осмон хукмдорига айланади. Акаси Посейдонга сув мамлакатини, Аидга эса ер ости мамлакатини топширади. Шундай қилиб бош маъбудларнинг уруш ва жанглари якунига етади.👑
Бу йоғига саргузашт ва жасоратларни биз билган қахрамонлар амалга ошириши керак эди...
Бахтиёр Хабибуллаев