НОСИР ЗОКИР


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Telegram


Бу каналда Ўзбекистон ва дунёда бўлаётган ижтимоий-сиёсий воқеалар, маданий-маърифий мақолалар чоп этилади.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Нега халқимизнинг қалбини ҳалигача қўрқув тўлиқ тарк этмаяпди?
Босқинчиларни кечирмаймиз.


🇬🇧 Англиянинг Бирмингем шаҳри кўчаларида “Нетаньяу қидирилмоқда” ёзуви туширилган плакатлар пайдо бўлди.


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Ёпиқ ҳужжат яна ёпиқ тарзда қабул қилинмаслиги керак” — ташқи сиёсат концепцияси ҳақида экспертлар билан суҳбат

Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат концепцияси янги таҳрирда қабул қилиниши эълон қилинди. Хўш, бу ўзи қандай концепция, унинг амалдаги таҳририда қанақа асосий тамойиллар белгиланган? Ҳужжатни янгилашда нималарга эътибор қаратиш зарур? Kun.uz шу мухбири шу каби саволлар билан сиёсий таҳлилчилар Фарҳод Толипов, Камолиддин Рабимов ва Фарҳод Каримовга мурожаат қилди.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ


Хива умрининг сўнгги кунларигача Чингизхон қўшинларига қарши курашган буюк диншунос ва дин пешвосининг ватани бўлди.
Хива шаҳри деворларида Нажмиддин Кубронинг бебаҳо мероси сақланиб қолган. Буюк диншунос ва ватанпарвар Нажмиддин Кубро Чингизхоннинг катта босқинига қарши чиққан эди. 1145 йилда Хивада таваллуд топган Кубро ёшлик чоғидан ҳадис ва калом илмларини ўрганди, кўплаб юртларда таҳсил олди ва ватанига қайтгач, Хоразмни ҳимоя қилишда жон фидо қилди. Чингизхон Урганчга бостириб кирганида унга ва оиласига шаҳарни тарк этишни таклиф этган эди, аммо у қатъий жавоб қайтарди: "Мен бу шаҳарда кўп йиллар мобайнида яшайман ва ҳар бир жон мен учун азиз. Ушбу оғир кунларда мен уларни тарк эта олмайман".

Жангда ўз халқини ҳимоя қилиш учун охиригача курашган Нажмиддин Кубро бир неча марта яраланди, аммо қўлдан қуролини қўймади. Мўғуллар қўлига тушганда ҳам байроқни мустаҳкам ушлаб, унинг учун шафқатсизларча жанг қилди. Бу улуғ инсоннинг қаҳрамонлиги ва ватанпарварлиги бугунги кунда ҳам йодда қолган ва халқимиз учун чин дилдан мардлик ва ҳалоллик тимсоли бўлиб қолмоқда. Шайх Нажмиддин Кубронинг ўлмас руҳи ва мислсиз фидойилиги авлодлар қалбида барҳаёт яшайди.

Кўрдимки, вақтини “эсиз”, “қанийди”, “кошкийди”лар билан ўтказган кишининг умри энг қисқа умр экан...

© Нажмиддин Кубро




ПУТИН РОССИЯ АРМИЯСИ ДУНЁДА ТЕНГСИЗ ДЕБ МАҚТАНАРДИ. ШИМОЛИЙ КОРЕЯНИ ЁРДАМГА ЧАҚИРДИ ВА АВВАЛ МУҲОЖИРЛАРНИ, ҲИНДИСТОН МАНА ЭНДИ
ЯМАН
ФУҚАРОЛАРИНИ АЛДАБ, МАЖБУРЛАБ УРУШГА ЖЎНАТАЯПДИ ЭКАН. БУЛАРДА ОР НОМУС, УЯТ ДЕГАН НАРСА ЙЎҚ ЭКАН.

🇷🇺🇾🇪🇺🇦 Россия алдов йўли билан яманликларни Украинага қарши жангга ёлламоқда — Financial Times

Ҳусийларга алоқадор Al Jabri General Trading & Investment Co SPC компанияси яманлик эркакларга Россияда ишлаш учун 10 000 доллар мукофот пули, 2 000 доллар ойлик маош ва Россия фуқаролигини таклиф қилмоқда. Бироқ Россияга борган яманликлар юқоридаги таклифлар ўрнига Украинадаги уруш зонасига мажбуран жўнатиляпти. Журналистларнинг қайд этишича, яманликларни урушга ёллаш жорий йилнинг июл ойида бошланган.

Financial Times газетасининг ёзишича, бу каби схемалар Россиянинг жанговар ҳаракатлар фонида нафақат Эрон, балки Яқин Шарқдаги Теҳрон томонидан қўллаб-қувватланувчи гуруҳларга яқинлашаётганини кўрсатади.
@Tezkorxabar.




"МАСЛАҲАТ"

Халқ деган кўкармас, "Хўп" деган унар,
Аслида, қўйлик ҳам яхши бир ҳунар.
Сен ҳам бошингни эг, оёқларни ўп,
Бошлиғинг не деса, маҳкам дегин "Хўп!"

Шунда ишларингда бўлади ривож,
Бахтинг ҳам учади мисли қалдирғоч.
Халқни-чи! Халқни сен ўйлама зинҳор,
Кунин кўрар неки пешонада бор!

Сўзсиз итоаткор бўлгин мулойим,
Раҳбарни кўрган он тек тургин қойим.
Сенга лавозимни халқ бермайди, бил,
Шунинг-чун, раҳбаринг неки деса, қил!

Ҳар кунда уйига қилгин бозорлик,
Етказма дилига зарра озорлик.
"Сиз зўрсиз, Сиз кучли, даҳосиз!" - дегин,
"Сизнинг ҳурматингиз баҳосиз!" - дегин.

Баъзида мушукдек тургил суйкалиб,
Уқала қўлию оёғин кулиб.
Айтганларим қилсанг, аниқ ўсарсан.
Бир йилда раҳбарга ўринбосарсан.

Халқ деган кўкармас, "Хўп" деган унар,
Аслида, қўйлик ҳам яхши бир ҳунар.
Сен ҳам бошингни эг, оёқларни ўп,
Бошлиғинг не деса, маҳкам дегин "Хўп!"

© Вафо Мўмин




Украина курск вилоятига storm shadow ракетасида қилган ҳужуми натижасида 500 шимолий корея аскари ва генерал Солодчук  ўлган - Global Defense Corp

Ундан ташқари яна 18 рус аскари ҳам оғир яраланган




Тел-Авивда Нетаняҳу ҳукуматига қарши намойиш бўлиб ўтди — ОАВ


Kun.uz | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ҳалоллик мукофоти: йўлдан топилган 5 минг долларни эгасига қайтарган ҳайдовчи ҳақида ҳикоя

Элмурод Мамиржонов Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидан. У Ўзбекистон-Россия йўналишида одам ташийди. Таксист яқинда мижозларни олиб Ўзбекистонга қайтаётганда Астрахан шаҳрида қарийб 5 минг доллар топиб олади. Омонат эгасини топиш учун ижтимоий тармоққа хабарлар чиқаради. Хоразмлик муҳожир пулнинг эгаси бўлиб чиқди. Пуллар ўз эгасига қайтарилди. “Долларлари топилганидан хурсанд бўлиб кетган ака бир қоп Хоразм гуручи ва 200 доллар суюнчи пули ташлаб кетди”, – дейди ҳайдовчи.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ


Каналимизда 23.11.2024 куни Натижа,  режа ва орзулар мавзусида бўлиб ўтган сухбат овозли ёзуви.

https://t.me/txtturon


Ҳукумат бу-шундай бир тузилма ки, у ўзи содир этганидан бошқа барча адолатсизликларни бартараф этади...

Ибн Халдун




РОССИЯ ДАВЛАТ СИФАТИДА ПАЙДО БЎЛГАНИДАН БЕРИ СИЁСАТИ ЎЗГАРМАГАН.
АСЛИДА БУНДАЙ СИЁСАТ БИРГИНА РОССИЯДА ЭМАС, ЎЗИМИЗ ҲАМ ЯҚИНГАЧА ШУНДАЙ РЕЖИМДА ЯШАДИК.
ТАРИХЧИ ОЛИМ ИХТИЁР ЭСОНОВ

АҚШ разведкаси Путиннинг хориждаги сиёсий рақибларининг қотилликлари ҳақидаги ҳисоботни қисман ошкор қилди

Қўшма Штатлар разведка идоралари томонидан 2016 йилда тузилган ҳужжат Bloomberg илтимосига кўра қисман махфийликдан чиқарилди. Мазкур ҳисоботда 2000 йилдан 2016 йилгача бўлган даврда россиялик шахсларнинг хориждаги қотилликларига оид маълумотлар тўпланган. Қайд этилишича, қотилликларнинг кўпчилиги, шахсан Путиннинг рухсати билан амалга оширилган.

Қуйида ҳисоботда қайд этилган айрим қотилликларни келтирамиз:

— 2004 йилда Чеченистон Ичкерия Республикасининг собиқ раҳбари Зелимхон Яндарбиев Қатарда ўлдирилган;

— 2006 йилда Россия Федерал хавфсизлик хизматининг собиқ зобити Александр Литвиненко Лондонда радиоактив полоний ёрдамида ўлдирилган;

— 2012 йилда Россия расмийлари томонидан пул ювиш ишида асосий гувоҳ бўлган тадбиркор Александр Перепеличний Буюк Британияда вафот этган. Америка разведкаси унинг заҳарланганини даъво қилган, аммо Буюк Британия полицияси бунга етарлича далил топа олмаган;

— 2015 йилда Луганскда айирмачи Александр Беднов ўлдирилган. Унинг зирҳли транспорти қуролланган шахслар томонидан ўққа тутилган. АҚШ разведкасига кўра, босиб олинган минтақада назоратни кучайтириш учун Кремл томонидан ушбу қотилликка рухсат берилган.

@Tezkorxabar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


ҚИЗИҚ. ОРБАН БОСҚИНЧИ ПУТИННИ  ДЎСТИ, ПУТИН АҚШ ДУШМАНИ. ИСРОИЛ АҚШ ҲИМОЯСИДА. ОРБАН НЕТАНЯХУНИ ҲИМОЯ ҚИЛАЯПДИ. ТУШИНАРСИЗ. СИЗ НИМА ДЕЙСИЗ?

Венгрия бош вазири Виктор Орбан халқаро Жиноят судининг Исроил бош вазири Бенямин Нетаняхуни ҳибсга олиш тўғрисидаги қарорини танқид қилди ва Нетаняхуни мамлакатга расман таклиф қилди.
👉 @Geosiyosatuz

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.