🌙РАМАЗОНГА ТАЙЁРГАРЛИК АВЖИДА
Ҳар йили Рамазон ойини интиқлик билан кутамиз. Бу ой арафасида қалбларимизни мусаффолаштирганимиз сингари масжидларимизни, уйларимизни обод, саранжом-саришта қилишга алоҳида эътибор қаратамиз.
Бугун пойтахтимиздаги «Шайз Зайниддин» жоме масжиди мажлислар залида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган барча имом-хатиблар иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Қуръони карим тиловат қилиниб бошланган тадбирни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳор домла Юнусов олиб бордилар.
Йиғилишда Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Абдулвосид Хомитжонов ҳам иштирок этдилар.
Кун тартибидаги асосий масала, табиийки, муборак Рамазон ойини юқори савияда ўтказиш, пойтахт масжидларида хатми Қуръонларни белгиланган тартиб-қоидаларга риоя қилган ҳолда ташкил этиш, масжидлар ободлиги, намозхонлар учун барча шарт-шароитларни яратиш ва бошқа масалалардир.
Абдуқаҳҳор домла барча имом-домлаларга муборак ойда ҳар қачонгидан ҳам масъулиятлироқ бўлиш, ижро интизомига қатъий риоя қилиш зарурлигини эслатиб ўтдилар.
Тадбир сўнгида хайрли дуолар қилинди.
#Рамазон2025
✅ Улашинг | @MuslimShosh