MuslihOrg Sahifasi | RASMIY KANAL


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Ey insonlar, sizlarga Robbingiz tomonidan pand-nasihat, dillaringizdagi (buzuq e’tiqodlardan iborat) narsalarga (ya’ni qalbga) shifo va iymon keltirgan zotlarga hidoyat va rahmat (ya’ni, Qur’on) keldi. [10:57]
Murojaat uchun: @Muslihorg_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Bizni mo‘minligimiz qaerda qoldi ? ⚠️

Ba‘zi bir "muslimaman muhojiraman, Alhamdulillah niqobda yuripman" degan muslima ayollarni erlari ikkinchi ayolga uylansa usha ayolni haydatish uchun butun fujur ishlarni ham qilishga rozi bo‘ladi. Hatto ba‘zilari niqoblarini yechib zino ishlarga kirib ketganlari bo‘ladi Allohul mustaa‘n

🗣Bir birodar meni oldimga birinchi ayolini men unga nasihat qilishligim uchun olib kelgi men gap boshlashim bilanoq u ayol "Domla menga o‘rgatmang! hammasini bilaman ikkinchi ayolga uylanish sunnatligini ham bilaman lekin men bunga rozi emasman, men chidamiman yo meni javobimni bersin yo uni!" dedi. Bu nima degan gap? Aslida bunaqa ayollar shariatga havoi nafsi bilan amal qilishadi

🟢 Bizni musulmonligimiz qaerda qoldi ?

Alloh taolo aytadi:

🗣Аmmо hаqiqiy mo‘minlаrning оdаti o‘zlаrining o‘rtаlаridаgi хusumаt vа kelishmоvchiliklаrdа hukm qilinishi uchun Аllоhning kitоbigа vа pаyg‘аmbаrining hukmigа chaqirilgаn pаytdа o‘sha hukmni qаbul qilishlаri vа: “Bizgа аytilgаn hukmni eshitdik, ungа chоrlаgаn zоtgа itоаt qildik”, deb аytishlаridir. Аnа o‘shalаr nаjоt tоpgаn vа ne’mаtlаrgа to‘lа jаnnаtlаrdа murоdlаrigа yetgаn kishilаrdir. ✅

Nur surasi 51 oyat

🔈 Ustoz Shayx Sodiq Samarqandiy

📝 t.me/MuslihOrg_Sahifasi


✍🏻Ваҳб ибн Мунаббиҳ раҳимаҳуллоҳ деди:

مَنْ جَعَلَ شَهْوَتَهُ تَحْتَ قَدَمِهِ فَزِعَ الشَّيْطَانُ مِنْ ظِلِّهِ، وَمَنْ غَلَبَ حِلْمُهُ هَوَاهُ فَذَاكَ الْعَالِمُ الْغَلَّابُ

Ким шаҳватини оёғи остига олca (уни енгса), шайтон унинг соясидан ҳам қўрқади. Кимнинг мулойимлиги ҳавои-нафсидан устун келса, ана ўша одам ҳақиқий ғолиб чиққан олимдир❞.

📚 «Ҳилятул Aвлиё» (2/49).


𖣔 Қадарий одат ва илоҳий ҳикматдан бўлган нарса шуки:

• Кимда-ким ўзига фойдали нарсани тарк этса ва ундан манфаат олиш имкони бўлиб, фойдаланмаса ўзига зарарли нарсалар билан машғул бўлишга гирифтор бўлади.

• Ким Раҳмонга ибодат қилишни тарк этса бут-санамларга ибодат қилишга гирифтор бўлади.

• Ким Аллоҳга муҳаббат, Ундан қўрқиш ва Ундан умид қилишни тарк этса Аллоҳдан ўзгасига муҳаббат, ўзгасидан қўрқиш ва умид қилишга гирифтор бўлади.

• Ким молини Аллоҳнинг тоатида инфоқ қилмаса уни шайтоннинг тоатида инфоқ қилади.

• Ким Раббисига хокисор бўлишни тарк этса бандаларга хокисор бўлишга гирифтор бўлади.

• Кимда-ким ҳақни тарк этса ботилга гирифтор бўлади.

📖 Тафсир Ас-Саъдий
Бақара сураси 101-оят тафсиридан.


📝 t.me/MuslihOrg_Sahifasi


Жумъа кунидаги дуо ижобат бўладиган вақт!

Муслимнинг саҳиҳида келишича, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Жумъа кунида шундай бир вақт борки, бирон киши ўша вақтда Аллоҳдан бирон нарсани сўраб, унга дуч келиб қолса, албатта уни беради»

***

Фотима розияллоҳу анҳо:

«Эй Росулуллоҳ, у қайси вақтдир?» деди. Шунда у зот: «Агар қуёш ботиш учун пасайса, то ботгунча», дедилар.

Фотима розияллоҳу анҳо Арбад номли ғуломга:

«Тепаликка чиққин, агар қуёшни ботишга пасайганини кўрсанг, менга хабар бергин», дер эди. Ғулом унга хабар берарди, у эса намозгоҳига бориб, то қуёш ботгунича дуо қиларди, сўнгра намоз ўқирди.

مسند إسحاق بن راهويه


#Жума_суҳбатлари
#Аллоҳга_яқинлашиш

۩•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•۩

6-дарс:
"Аллоҳга шукр қилиш"

– Шукр қалб, тил ва тана аъзолари билан қилиниши
– Аллоҳга шукр қилиш фарзи айн экани
– Инсонларнинг неъматга куфр келтириши
– Пайғамбарларнинг энг шукрли бандалар бўлганлари
– Аллоҳ бизга берган энг буюк неъмат ҳақида


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Tushimda Shayx Sodiq Samarqandiyni ko'ribman shuni tabir qilib bersangiz?

📝 t.me/MuslihOrg_Sahifasi


#Ҳадисдан_10_фойда


00:00 ●━━───── 40:01
   ⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻

Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

«Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, яхши сўзларни гапирсин ёки сукут сақласин».

("Бухорий ривояти", 6018)

• 01:11 Аллоҳга иймон келтириш тўртта нарса билан тамомий бўлади.
• 05:00 Сўзлашдан олдин тафаккур қилиш.
• 12:18 Ҳақиқий сўз тўртта.
• 15:15 Сукут сақлашдаги тўғри тушунча.
• 17:35 Исломи гўзал одамнинг аломати.
• 21:07 Инсон гапирган гапи учун жавобгарликка тортилиши.
• 25:11 Бир сўз сабаб оила ажрашиб кетиши ёки сақланиб қолиши мумкин.
• 34:13 Саҳиҳи Бухорий китобининг ёзилишига нима сабаб бўлган?

📝 t.me/MuslihOrg_Sahifasi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Siz haqni istaysizmi ?

Ustozim...

📝 t.me/MuslihOrg_Sahifasi


Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

قال الإمام ابن القيم رحمه الله:
وقد اختلف الناس في الأفضل من الترتيل وقلة القراءة أو السرعة مع كثرة القراءة: أيهما أفضل؟

والصواب في المسألة أن يقال:
إن ثواب قراءة الترتيل والتدبر أجل وأرفع قدرا، وثواب كثرة القراءة أكثر عدداً ، فالأول: كمن تصدق بجوهرة عظيمة، أو أعتق عبدا قيمته نفيسة جدا، والثاني: كمن تصدق بعدد كثير من الدراهم، أو أعتق عددا من العبيد قيمتهم رخيصة.

"زاد المعاد"، ١/ ٣٢٨.

«Одамлар Қуръонни кам қироат қилиш, лекин тартил билан ўқиш афзалми ёки қироатни кўпайтириб, тез ўқиш афзалми эканида ихтилоф қилдилар. Қайсиниси афзал?

Тўғриси шуки, тартил ва тадаббур билан қироат қилишнинг савоби тезроқ ва қадри баландроқдир.
Кўп қироат қилишнинг савоби ҳам кўпдир.
Биринчи кўриниши – худди катта гавҳарни садақа қилиш ёки қиммат қулни озод қилиш кабидир.
Иккинчи кўриниши эса – кўпгина дирҳамларни садақа қилиш ёки нархи арзон бўлган кўп қулларни озод қилиши кабидир».

«Зодул маъод», 1/328.

📝 t.me/MuslihOrg_Sahifasi


Ibrohim Naha’iy rahimahulloh: “Bir kishining oldiga ilm olgani kelishsa, uning namoziga, sukutiga, hay’atiga qarashar, so‘ngra undan ilm o‘rganishar edi”.

Men shunday deyman: “Bugun ta’lim olish, o‘rganish ko‘paydi lekin, amal kamaydi. Kishining sidqining alomati so‘zining kamligi va amalining ko‘pligidadir”.

Imom Dorimiy rivoyati.

📝 t.me/MuslihOrg_Sahifasi


— Кўр-кўрона эргашиш!

Устоз Билол Соҳиб

📝 t.me/MuslihOrg_Sahifasi


Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Инсонга ато этилган энг ажойиб неъматлардан бири – унутиш неъматидир.

Агар инсонда унутиш туйғуси бўлмаганида бирон нарсада саломат қолмаган, у инсондан бирон қайғу аримаган, бирон мусибат чекинмаган, бирон ҳузн ва ғам ўтиб кетмаган бўлар эди.

Ўтган офату-балоларни ёдида тутиб, бирон дунё неъматлари ва лаззатларидан татимаган, душман ва ҳасадгўйларга курашишдан тўхтамаган бўлар эди.

Аллоҳнинг (бизга) ато қилган неъматлари ҳақида фикр юритинг!»


(Мифтаҳу дарус саадати, 236)

📝 t.me/MuslihOrg_Sahifasi


#Жума_суҳбатлари
#Аллоҳга_яқинлашиш
۩•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•۩

5-дарс:
"Аллоҳга муҳаббат"

– Аллоҳни яхши кўриш бандаликнинг асоси экани
– Аллоҳни яхши кўраман деб даъво қилувчиларнинг уч тоифаси
– Чин муҳаббат
– Аллоҳ суйган бандалар
– Аллоҳ бизни яхши кўришидан келадиган фойдалар

📝 t.me/MuslihOrg_Sahifasi


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Жумъа кунидаги дуо ижобат бўладиган вақт!

Муслимнинг саҳиҳида келишича, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Жумъа кунида шундай бир вақт борки, бирон киши ўша вақтда Аллоҳдан бирон нарсани сўраб, унга дуч келиб қолса, албатта уни беради»

***

Фотима розияллоҳу анҳо:

«Эй Росулуллоҳ, у қайси вақтдир?» деди. Шунда у зот: «Агар қуёш ботиш учун пасайса, то ботгунча», дедилар.

Фотима розияллоҳу анҳо Арбад номли ғуломга:

«Тепаликка чиққин, агар қуёшни ботишга пасайганини кўрсанг, менга хабар бергин», дер эди. Ғулом унга хабар берарди, у эса намозгоҳига бориб, то қуёш ботгунича дуо қиларди, сўнгра намоз ўқирди.

مسند إسحاق بن راهويه

📝 t.me/MuslihOrg_Sahifasi




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
{ إِنَّ ٱللَّهَ وَمَلَـٰۤىِٕكَتَهُۥ یُصَلُّونَ عَلَى ٱلنَّبِیِّۚ یَـٰۤأَیُّهَا ٱلَّذِینَ ءَامَنُوا۟ صَلُّوا۟ عَلَیۡهِ وَسَلِّمُوا۟ تَسۡلِیمًا }

[سُورَةُ الأَحۡزَابِ: ٥٦]

🗣Албатта Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам пайғамбарга дуою салавот айтурлар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга саловот ва саломлар айтинглар!

📝 t.me/MuslihOrg_Sahifasi


Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтди:

Аллоҳ таолога энг суюкли сўзлардан банда сажда қилган ҳолда шундай демоқлиги:

"Нафсимга зулм қилдим, мени кечиргин"

Ибни Абу Шайба мусаннафи


📝 t.me/MuslihOrg_Sahifasi


⭕️Намозга ҳушёр бўлинг!!!

Жоҳил одам, у учун унда узр бўлмаган нарсада ўзини узрли санашдан сақлансинки, натижада ўзини ҳам ва солиҳлардан биронтаси ҳужжат қилмаган ботил ҳужжат билан уни фитналантираётган кимсанинг ҳам гуноҳини юклагай.

Эй Аллоҳнинг бандалари, намозингизга эътиборли бўлингиз! Чунки у динингизнинг охиридир. Киши намоз ўқидим, деб ўйлаб, ўқимаган бўлиб қолишдан эҳтиёт бўлсин. Чунки ҳадисда келди: Албатта киши олтмиш йил намоз ўқийди, унинг намози намоз бўлмайди. Қандай бу? - дейилди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Рукуъни тўлиқ қилса, саждани тўлиқ қилмайди. Саждани тўлиқ қилса рукуъни тўлиқ қилмайди, дедилар.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ҳадис келади, У киши рукуъсини ва саждасини тўлиқ қилмаган кишини кўриб: Бу намозни неча йилдан бери ўқийсан? - деди. Қирқ йилдан бери, деди. Ҳузайфа: Намоз ўқимабсан, агар ўлсанг фитрат (ислом) дан бошқа нарса устида ўласан, деди.

Абдуллоҳ ибн Масъуддан ҳадис келди, у киши дўстларига ҳадис айтаётиб, тўсатдан гапини тўҳтатди. Шунда у кишига: Нима бўлди сизга, эй Абу Абдурахмон гапингизни тўҳтатдингиз? - дейишди. У киши: Албатта мен таажжубланиб қолдим. Икки кишини биламан. Аммо бири эса, Аллоҳ таоло унга боқмайди. Иккинчиси эса, Аллоҳ таоло унинг намозини қабул қилмайди, деди. Шунда улар: Ким экан бу иккиси, дейишди. У киши: Аллоҳ унга боқмайдиган кимса, юрганида кибрланиб юрадиган кимсадир. Аллоҳ унинг намозини қабул қилмайдиган кимса эса, у шундай кишики намоз ўқийди, рукуъ ва саждасини тўлиқ қилмайди, деди.

Ҳадисда келди: Бир киши масжидга кириб намоз ўқиди. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига ўтирди. Унга Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Эй фалончи намоз ўқидингми?- дедилар. Ҳа, эй Росулуллоҳ, деди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Намоз ўқимадинг, тургинда, намозни қайтар, дедилар. Киши намозни қайта ўқиб, сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига ўтирди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Эй фалончи, намоз ўқидингми?- дедилар. Ҳа, эй Росулуллоҳ, деди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: Намоз ўқимадинг, тургинда, намозни қайтаргин, дедилар. Киши намозини қайтариб ўқиди. Учинчи ёки тўртинчиси бўлгач, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга қандай намоз ўқишни ўргатдилар. Сўнгра киши Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўргатганларидек ўқиди.

Аллоҳдан ажр ва савобни умид қилган, ҳамда бу рисолани барча ерга тарқатган кишини Аллоҳ рахм қилсин. Чунки ислом аҳли намозларини енгил санаб, комил қилмай эътиборсиз бўлганлигидан бу рисолага муҳтождир.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбалнинг намоз рисоласи

📝 t.me/MuslihOrg_Sahifasi


Эслатма!

Аллоҳ таоло айтади: "Куфр келтирганларга, то Аллоҳнинг ваъдаси келгунича, қилмишлари сабабли мудом ларзага солувчи мусибатлар етар ёки уларнинг диёрлари яқинига тушиб турар. Албатта, Аллоҳ ваъдага хилоф қилмас", Раъд сураси, 31 - оят.

#Шарҳ: "Куфр келтирганларга, то Аллоҳнинг ваъдаси келгунича, қилмишлари сабабли мудом ларзага солувчи мусибатлар етар.

Яъни Аллоҳнинг ваъдаси - қиёмат келгунча уларнинг эс-ҳушини жойига келтирувчи мусибатлар бошларига тушиб туради. Бу мусибатлар уларнинг қилган ишлари туфайли тушади.

«...ёки уларнинг диёрлари яқинига тушиб турар».
Ёки ўша мазкур эс-ҳушни жойига келтирувчи мусибатлар дунёнинг бошқа жойларига тушади. Ўша кофир ва осий бандалар яшаётган диёрларга яқин жойларга тушади. Токи улар ўша мусибатларни кўриб, ваъз-насиҳат олиб, ўзларига келсинлар ва иймон келтирсинлар.

📝 t.me/MuslihOrg_Sahifasi

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.