ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Бугун нафақат асаб тизимингиз, балки жисмоний ҳолатингизнинг ҳам қадрига етинг. Уларни асраб-авайланг. Агар оғирдан-оғир ишга рўбарў келсангиз ҳам, хотиржамликка кенг ўрин беринг. Кун давомида қариндошлардан бирини касалхонага олиб бориш, дори-дармонлар сотиб олиш, хаста ва ёши улуғ қондошлардан хабар олиш билан банд бўласиз. Моддий аҳволингиз ажойиб кечади. Демак, майда-чуйда харидлардан чўчимасангиз ҳам бўлади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
1 феврал куни молия, эзгу мақсадларга етиш йўлида ишларингиз беш бўлади. Атрофдагилар билан фаол мулоқот қилинг. Янги танишувлардан ўзингизни олиб қочманг. Никоҳдан ўтиш, тўй ва унаштириш маросимлари бугун муваффақиятли кечади. Бундан ташқари, йўл қўйилган гуноҳлар учун тавбалар қилиш ҳам хайрли кечиши мумкин. Саломатликка жиддий эътибор беринг. Қишнинг совуқ кунларида иссиқ кийиниб кўчага чиқишни унутмаслигингиз талаб этилади.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
Бугун куннинг биринчи ярмида шундай ахборотга эга бўласизки, ундан ҳар қандай ишни бажаришда унумли фойдалана оласиз. Бу бизнес, маданият, реклама, адабиётшунослик кабилар бўлиши мумкин. Ахборот барча жабҳада сизга омад ҳадя этади. Сиздан маънавий кўмакчи қидириб топиш талаб қилинади холос. Кўмакчи сизга бугун сув ва ҳаводек зарур. Кечқурун айримларни меҳмонга таклиф этишлари мумкин. Спиртли ичимлик ичмаслигингиз тавсия қилинади.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
1 феврал куни мабодо хотирангиз мустаҳкам бўлмаса, ҳар бир қилинажак ишни, режани дафтарга ёза боринг. Қарама-қарши жинс вакили ёки вакиласи тарафидан сизнинг шаънингизга ёғдириладиган олқишлар ва кўнгил изҳорлари сизга бир олам куч ва ғайрат ҳадя этади. Фақат талтайиб кетмасангиз бас. Кечқурун яқинларингиз даврасида хотиржамликни қўлдан берманг. Баъзилар бош оғриғи, қон босими сакрашидан безовталаниши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
Кунингиз майда-чуйда ишларни, муаммоларни ҳал этиш, қандайдир ғалати, ноқулай вазиятлардан чиқиб кетишга уриниш билан ўтади. Даромадлар харажатлардан камроқ бўлиши кутилмоқда. Шу сабабли дўкон ё бозорга тушганда, тежамкор бўлинг. Агар фантазиянгиз кучлилигини ҳис эта бошласангиз, уни ишда эмас, муҳаббатда ҳаракатга келтиринг. Акс ҳолда бу қайсар фантазиянинг дастидан танқид остида қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Кечқурун оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолидан тийилинг.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
1 февралда ақлий меҳнат кишиларининг куни туғади. Муваффақиятлар кетидан муваффақиятлар ёғилиб келиб хонадонингизни тўлдиради. Жисмоний меҳнатнинг яқинига ҳам борманг. У нафақат организмингиз зўриқишига сабабчи бўлади, даромад масаласини ҳам издан чиқаради. Шахсий ҳаётингизда сокинлик ҳукм суради. Яқинларингизга нисбатан адолатли бўлинг. Ёши улуғ ва хаста қондошлар ҳолидан хабар олинг.