Munajjimlar bashorati ⚡


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


#Rasmiy_kanal
Kunlik, yillik Munajjimlar bashorati, qiziqarli testlar, qiziqarli videolar kanalidasiz
Admin: 👉 @Merlin_No1
Reklama👉 @iReklama_Narxi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Qashqadaryo e'lonlari dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Билмам пешонамга неларни битган,
Кимни ёдидамиз, кимдир унутган,
Ҳамиша соғиниб йўлимни кутган,
Сиздек яқинларнинг борига шукур!

Яхши хам емон хам неьмат аслида,
Турфа феьл топилгай одам наслида,
Гох қишда яшаймиз, гох ез фаслида,
Сиздек яқинларим борига шукур!

Яқинларингизга юбориб ҳурсанд қилиб қўйинг.


Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг
https://telegram.me/joinchat/ONEMPSv_7tk4ZTQy


Qashqadaryo e'lonlari dan repost
💥30 - январ меҳрибон бувижонлар куни

Онамиздек бизга меҳрибон бувижонларимизни бу кун билан табриклаб уларни яхши кўришимизни айтиб қўяйлик.

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг
https://telegram.me/joinchat/ONEMPSv_7tk4ZTQy


ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун оммавий тадбирларда иштирок этишдан тийилинг. Бунинг ўрнига панада вақт ўтказинг. То сизни илғамагунларича панада туришда давом этинг. Моддий аҳволингизни тушдан кейин бир хомчўт қилиб олинг-да, ана ундан кейин ҳаракатлар содир этишни бошланг. Харид қилинадиган буюмлар, маҳсулотлар рўйхати доимо сумкангизда тайёр туриши керак. Шунда инқироз сизга хавф сола олмайди.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

30 январ куни характерингиз, ўзингизни тутишингизда ўзгаришлар ясамасангиз бўлмайди. Керак бўлса, ораторлик истеъдодингизни ишга солинг. Куннинг биринчи ярмида ишхонангиздаги раҳбарлар ўта муҳим бир вазифани сизга ишониб топширишлари мумкин. Кечқурун қариндошлардан бири билан муносабатларингизга путур етиш эҳтимоли бор. Саломатлигингиз ёмонлаша бошлаганини ҳис этсангиз, врач қабулига жўнанг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Айримларнинг тасаввурида сиз кейинги вақтлар иккиюзламачиликка эрк бера бошлаганмишсиз. Улар хатога йўл қўйишаётганини албатта исботлашингиз зарур. Бу ишни амалга оширишнинг усуллари кўп. Сиз уларнинг оригиналини танланг. Кечки пайтга яқин азалий орзуларингиздан бири ушалиши кутилади. Агар ишдан сал эртароқ уйга қайтсангиз, оила даврасида дам олиш бахтига муяссар бўласиз.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

30 январ куни ўзингизни ташқаридан туриб кузатинг. Айрим жиҳатларингиз димоғдорликка қараб кетиб қолаётгандек. Шундай бўлиб чиқса, билинг, ҳамкасблар билан жамоавий ишларни уддалашингиз қийин бўлиб қолади. Қўшимча билимлар олиш, хасталикларни арзонроқ баҳода даволаш кабиларни интернет орқали топишингиз мумкин. Кечқурун сут маҳсулотлари билан чеклансангиз, ошқозонингизда муаммо туғилмайди.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугунги кунингиз сиз истагандан ҳам ажойиброқ ўтади. Реалликдан қочиб орзулар уммонига шўнғийсиз. Уммон тубидан бир-биридан гўзал ва фойдали меваларни териб оласиз. Кун давомида ҳар бир айтган гапингиз, босган қадамингиз ўлчовда бўлиши керак. Моддий аҳволингиз яхши бўлади. Лекин йирик харидларни амалга ошириш учун бу пуллар етарли эмас. Тақдирда борига шукр қилинг. Яхшиси, кечқурун севган инсонингизга атаб ёқимли совға харид қилинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

30 январ куни иш бажаришда билимга эмас, йиллар давомида тўпланган тажрибангизга суянинг. Шу нарса мартабангиз ошиши ҳамда истеъдодингиз чархланишида муҳим аҳамиятга эга. Моддий аҳволингиз аъло даражада бўлмаса-да, пулсиз қолиб кетмаслигингиз тайин. Тадбиркорлар куннинг иккинчи ярмида хориж фирмаларидан бири билан фойдали шартномани имзолашлари мумкин. Демак, яқин орада хориж сафарига ҳозирлик кўра бошлайсиз.


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кунингиз хайрли бошланади. Ўзгаларнинг фаоллигидан, ҳаракатидан ўрнак олишингиз учун қулай имкониятлар туғилади. Сиз дўстлар, ҳамкасблардан ўрнак олиш имконига эгасиз. Ишингизни янгича усулда адо эта бошлайсиз. Демак, ўрнак олиш сиз учун жуда фойдали кечади. Кечқурун вақтингизни шовқин-суронда ўтказишингиз кутилади. Аниқроғи, қувноқ бир даврага тушиб қоласиз-у, эртага ишга бориш кераклигини ҳам унутасиз.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

30 январ куннинг биринчи ярмида ҳеч қандай сабабларсиз асабийлаша бошлайсиз. Наздингизда суюкли инсонингиз сизга етарлича эътибор қаратмаётгандек туюла бошлайди. Балки очиқчасига гаплашиб олишингиз керакдир? Суҳбат ёрдам бермаса, романтикага умид боғланг. У албатта муносабатлар илиқлашишини таъминлайди. Куннинг иккинчи ярмида серқатнов йўлларни қайта-қайта кесиб ўтишингизга тўғри келиши мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Саломатлигингизни асранг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Кунингиз янги, худди тандирдан ҳозиргина узилган нондек қайноқ хабарларни эшитиш билан бошланади. Бунинг учун Яратганга шукроналар айтасиз. Атрофдагилар қаршисида масофани ҳамда меъёрни сақланг. Оиласизларни кечки пайт романтик учрашув кутиб туради. Кечқурун пластик карточкангизга анчагина пул ташлашлари мумкин. Асабларни асранг. Барча хавфли хасталиклар асаб орқали кириб келишини ҳеч қачон унутманг. Алданиб қолишдан сақланинг. Киссавурлардан эҳтиётингизни қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

30 январ куни ишончли бўлса, ишларни жамоавий тарзда адо этинг. Фақат сизга шериклик қиладиганлар ўта ишончли, ишончингизни оқлаган бўлиши лозим. Оилада ҳам яқинларингиз билан биргаликда қарорлар чиқаринг. Айниқса, бу нарса молиявий муаммоларни бартараф этишда асқотади. Кун давомида иммунитетни кўтарувчи маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг. Саломатлик барча нарсадан муҳим эканини унутманг. Ўзингизни кўз қорачиғингиздек эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Атрофдагилар, ишхонангиздаги ҳамкасблар билан муносабатларда камтар бўлинг. Токи ҳеч ким сизни димоғдорликда айбламасин. Айниқса, тадбиркорлар учун камтарона муносабат юритиш жуда асқотади. Куннинг иккинчи ярмида молиявий муаммоларни ўз фойдангизга ижобий ҳал этасиз. Муҳаббатда турмуш қурмаганлар кун бўйи идеалидаги инсонни кутиб вақт ўтказишади. Илтимос, ўйлаб кўринг, идеалингиздаги инсонни ўзингиз яратасиз.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

30 январда шахсий бизнеси борлар, тадбиркорлик билан шуғулланувчилар атрофига барча ҳамфикрларни, дўстларни, садоқатли шерикларни йиғиб янада олдинга интилишни бошлашлари лозим. Бу соҳада шахсий манфаат билан узоққа бориб бўлмайди. Хотиржамлик ҳам муҳим қуролларингиздан бирига айланишини таъминланг. Муҳаббатда оила қурмаганлар учун деярли янгилик кўзга ташланмайди. Бўлғуси жуфтингиз билан муносабат юритишда давом этасиз. Соғлиғингизни асранг.


Ўйлаб кўрдингизми? 2025 йил 30 январь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

https://t.me/+AGkoqeShDo02M2Uy
https://t.me/+AGkoqeShDo02M2Uy


Qashqadaryo e'lonlari dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
☝🏻Фарзандингизга доим ишонч билдиринг

Чунки унинг ютуқларга эришишида сизнинг ишончингиз энг асосий омилдир.

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг
https://telegram.me/joinchat/ONEMPSv_7tk4ZTQy


Qashqadaryo e'lonlari dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Янги уйланган киёв 😁😁

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг
https://telegram.me/joinchat/ONEMPSv_7tk4ZTQy


Qashqadaryo e'lonlari dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Гиламдаги нохуш хидларни бартараф этувчи осон ечим

Фойдаланинг ва ўз яқинларингиз билан улашинг

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг
https://telegram.me/joinchat/ONEMPSv_7tk4ZTQy


Qashqadaryo e'lonlari dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Синфдошларим!

Урушиб, кулишиб бирга юрардик,
Эшикдан талашиб, дарсга кирардик,
Ёшлик қисқалигин қайдан билардик,
Соғиниб, кўзимга тўлди ёшларим,
Мен сизларни соғиндим синфдошларим!


Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг
https://telegram.me/joinchat/ONEMPSv_7tk4ZTQy


Qashqadaryo e'lonlari dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тинчлантирувчи чой

Айниқса аёлларга роса фойдали экан 😅

Эрталабдан истеъмол қилиш тавсия этилади

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг
https://telegram.me/joinchat/ONEMPSv_7tk4ZTQy


ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

29 январда эрталабоқ илгари бажарган ишларингиз сифати учун мукофот пули олишингиз кутилмоқда. Бу ўзингизни жуда бахтли ҳис этишингизга сезиларли туртки бўлади. Шу кайфиятда янги ғояларни ҳаётга тадбиқ этишда, режаларни ҳақиқатга айлантиришда давом этаверинг. Агар яқинларингиздан кимдир сизга суянч бўлишни ихтиёр этса, қаршилик билдирманг. Жуфтингиз билан муносабатларни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Бугун кайфиятингизни ўз бошқарувингиз остига олишингиз талаб этилади. Мақсадларни, ниятларни тафтишдан ўтказинг ва шундан кейингина ҳаракатлар содир этинг. Юқори лавозимли шахслар билан баҳсга киришишдан нари бўлинг. Куннинг иккинчи ярмида кекса ёки хаста қондошлар ҳолидан хабар олишингиз сўралади. Бугун олис сафарга чиқишни режалаштирмаганингиз маъқул. Йўлда ҳалокат кузатилиши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

29 январ куни қарорлар қабул қилишга қалбингизда қўрқув туя бошлашингиз мумкин. Бу нуқсонни четга ирғитишингиз керак. Рўзғордаги муаммоларни деб асабийлашишингиз ҳам бефойда. Уларни ижобий ҳал этиш ҳаракатида бўлганингиз маъқулроқ. Молиявий муаммоларни бир неча ҳафта нарига суриб туришингиз лозим бўлади. Муҳим ҳужжатлар билан ишлаш ҳам бугун сизга наф келтирмаслиги кутилмоқда.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

Бугун тоғ эчкиси буржи вакилларининг жаҳли дунёларга татийдиган даражада кучли бўлади. Ўзингизни қўлга олинг. Молиявий йўқотишлар, рўзғордаги айрим кўнгилсизликлар бир бўлиб оёғингиздан олиши ҳеч гап эмас. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга осмондаги о-ю юлдузларни ваъда қилманг. Унга сизнинг меҳрингиз ва эътиборингиз кифоя қилади. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

29 январда турли манзилларда турлича одамлар билан ширин суҳбатлар қуришингиз кутилади. Суҳбатлар, танишувлар сизга қўшимча қудрат ато этади. Руҳан енгил тортасиз. Шахсий ҳаётингизда жиддий муаммолар кузатилмайди. Асосий ишингизни уддалаш билан банд бўласиз. Фақат яна бир қўшимча даромад берувчи иш топсангиз, моддий аҳволингизни пухталаб олган бўлардингиз.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

Бугунги кунингиз анчагина оғир кечади. Кўпгина ишларингиз натижалари кўнгилдагидек кечмайди. Аммо сизнинг айбингиз йўқ. Ҳаммаси вазиятдан. Афсуски, бу вазиятларга қарши бора олмайсиз. Саломатлигингизни назоратда ушланг. Шамоллаш, грипп ва гастритдан безовталанишингиз эҳтимоли бор. Худо кўрсатмасин. Тўғри овқатланингки, саломатлигингизга путур етмасин.


ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

29 январ куни эрталаб ўзингизни жуда ҳорғин ҳис эта бошлайсиз. Кўзларингизгача қизариб кетиши мумкин. Лекин бу шамоллаш эмас, балки организмингизнинг ҳаддан зиёд толиққани натижасидир. Қайноқ кофе ичинг-да, сергак тортишга ҳаракат қилинг. Агар кун давомида оғир ишларни бажаришга тўғри келса, жуда эҳтиёт бўлинг. Саломатлигингизга путур етиб қолишига йўл қўйманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 20. 05)

Бугун эрта тонгда уйқудан уйғонишга уй ғонасиз-у, бироқ ишчанлик кайфиятига тушишингиз мушкул кечади. Қўйиб берилса, бу ҳолат тушга қадар давом этиши мумкин. У ҳолда кўплаб режаларингизга путур етади. Шахсий ҳаётингизда юзага келадиган танаффуслар фақат яхшилик учун хизмат қилади. Ниҳоят жуфтингиз билан ўзаро муносабатларингиз янада мустаҳкам торта бошлайди. Куннинг иккинчи ярмида маошингиз ошгани ҳақида хабар беришлари кутилади. Омад сизга ёр бўлсин!

ЭГИЗАКЛАР (21. 05 — 21. 06)

29 январда молиявий муаммоларингиз сиз истаганча ижобий ҳал бўлмаслиги кутилмоқда. Шунинг учун даромадга ишониб фавқулодда харидларни амалга оширмаслигингиз тавсия этилади. Бировларга қанча пул топишингиз ҳақида умуман гапирманг. Ундан кўра, шахсий ҳаётдаги энг долзарб муаммоларни бартараф этиш билан банд бўлинг. Айримлар бугун кечқурун катта меросга эга чиқишлари эҳтимолга яқин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 22. 07)

Бугун табиатингизга хос бўлган айрим жиҳатларни нари суриб туришингизга тўғри келади. Бировларни танқид остига олишдан тийилинг. Бу яхшиликка олиб келмайди. Кечқурун балки хатоларингизни англаб етарсиз. Аммо кеч бўлиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида дўстлар ёки қариндошлардан бири билан орангизда катта жанжал келиб чиқиш эҳтимоли бор. Сергак туринг. Бу жанжал туфайли пайдо бўладиган аразлар узоққа чўзилиши мумкин.

АРСЛОН (23. 07 — 23. 08)

29 январ куни яқинларингиз, дўстларингиз, таниш-билишларингизга нисбатан меҳр-оқибатни кучайтиришингиз тавсия этилади. Сизга маслаҳат сўраб кўпчилик мурожаат этиши мумкин. Барчаларига билганингизча маслаҳатлар беринг. Эмоциянгизни кучли назорат остида ушлашингиз зарур бўлади. Молиявий муаммолар сизга бўйсунмоқчи эмас. Демак, бугундан мўмай даромадлар кутманг, заҳира пулларга ишониб туринг. Шундан бошқа йўл йўқ. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ПАРИЗОД (24. 08 — 22. 09)

Бугун паризод буржи вакилларининг зиммасига фантастик даражадаги вазифалар, миясига ғоя ва режалар ёғилиши мумкин. Сиздан уларни тартибга солиш талаб этилади холос. Иш бажаришда вужудингизга эринчоқлик ҳукмини ўтказишга уриниб кўради. Қаттиқ туринг. Эринчоқликка йўл берманг. Ижод кишиларини ишчанлик кайфияти ва илҳом то кечга қадар тарк этмайди. Шу ҳолатда хизмат сафарига жўнаб кетишингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Омадингизни берсин!


Ўйлаб кўрдингизми? 2025 йил 29 январь куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

https://t.me/+AGkoqeShDo02M2Uy
https://t.me/+AGkoqeShDo02M2Uy


Qashqadaryo e'lonlari dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Диққат

❗️Кесак ейиш ва керосин ҳидлашни ёқтириш нимадан дарак беришини билиб олинг!

Яқинларга ҳам юбориб қўйинг

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг
https://telegram.me/joinchat/ONEMPSv_7tk4ZTQy


Qashqadaryo e'lonlari dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Балиқ пиширишнинг бу усулидан ҳам фойдаланиб кўринг, албатта
мазали
😋

Яқинларга юбориб қўямиз!

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг
https://telegram.me/joinchat/ONEMPSv_7tk4ZTQy


Qashqadaryo e'lonlari dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Хотин эрига: Сиз мендан қўрқасиз!

Эр: - Ўзингча нималар деяпсан?!
Хотин: - Унда нега совчиликка келганда 6 та одам билан, унаштиришга келганда 100 та одам билан, тўйга 800 та одам олиб келдингиз?! Мен сизнинг уйингизга бир ўзим келдим-ку! Шундай экан сиз мендан қўрқасиз 😂

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг
https://telegram.me/joinchat/ONEMPSv_7tk4ZTQy


Qashqadaryo e'lonlari dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Келсанг, мазза қиласан қизлик уйингда... 😊

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг
https://telegram.me/joinchat/ONEMPSv_7tk4ZTQy


Qashqadaryo e'lonlari dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Сартарошларга мастер-класс

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг
https://telegram.me/joinchat/ONEMPSv_7tk4ZTQy


Qashqadaryo e'lonlari dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бахтли яшаш сири топилди 😅

Яқинларга юбориб қўйинг!


Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг
https://telegram.me/joinchat/ONEMPSv_7tk4ZTQy


Qashqadaryo e'lonlari dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«Онамга ўхшасин қизларим»😊

Рўёб Аллоҳим истаса,
Тил айтар дилдаги сўзларим.
Агардир кимгадир ўхшаса,
Онга ўхшасин қизларим.

Ҳимматда ягона муштипар,
У борки керакмас тиллозар.
Бўю баст, қошу кўз сўз қадар
Онамга ўхшасин қизларим.

Қашқадарёликлар каналига аъзо бўлинг
https://telegram.me/joinchat/ONEMPSv_7tk4ZTQy

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.