Mubiyn_UZ


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Din


"Отақўзи хожи" жомеъ масжиди имом хатиби Лочинбек АКБАРОВ нинг шахсий канали @Mubiyn_uz
______________________________________
Мурожат учун
@mubiynuzadmin

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Din
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
❄️Ассаламу Алайкум! Вараҳматуллоҳи

🔠🔠🔠🔠🔠🔠   🔠🔠🔠🔠

Қалб эзилишининг давоси – «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи».

«Биз тоғларни кечки пайт ва эрталаб (мудом) у (Довуд) билан бирга тасбеҳ айтадиган қилиб, бўйин сундириб қўйдик»
(Сод сураси, 18-оят).

Бу оятлар борлиқдаги барча нарса Аллоҳга тасбеҳ айтишини билдиради.

https://t.me/Mubiyn_uz


«ЛАА ҲАВЛА ВА ЛАА ҚУВВАТА ИЛЛАА БИЛЛААҲИ» калимаси жаннат хазиналаридан

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳу айтади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: "Жаннат хазиналаридан бирини сенга айтайми?" дедилар. Мен: "Ҳа, ё Аллоҳнинг Расули", дедим. Шунда у зот алайҳиссалом: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳни айт, чунки у жаннат хазиналаридандир" дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).


https://t.me/Mubiyn_uz


КЕЧАСИ ҚУРЪОН ЎҚИШ ХОСИЯТИ

Ривоят қилинишича, қиѐмат куни банда қабрдан чиққанида Қуръон уни ҳолдан тойган киши қиѐфасида кутиб олиб:
– Мени танидингми? – дейди.
Банда айтади:
– Сени танимайман.
– Мени танимайсанми?
– Ҳа.
– Сени иссиқ кунларда чанқатган, тунлари бедор қилган дўстинг Қуръонман. Ҳар бир савдогар
тижорати орқасидан фойда кўради. Сен ҳам бугун тижоратинг ортидан манфаат оласан.
Шунда қорининг ўнг қўлига мулк, чап қўлига мангулик берилади. Бошига виқор тожи кийдирилади. (Қуръон ўқиган инсоннинг) ота-онасига иккита либос кийдирилади. Унга дунѐ аҳли тенг
келолмайди. Шу пайт (иккиси):
– Бу либос бизга нима учун кийдирилди?! – деб (ажабланиб) сўрашади.
– Фарзандларингиз Қуръон ўргангани учун, – дейилади.
Кейин (Қуръон соҳибига):
– Ўқи, жаннат поғонаси ва хоналари томон кўтарил, – дейилади.
У – тез ўқиса ҳам, секин ўқиса ҳам – юқорилаб бораверади.
(Доримий, Аҳмад, Байҳақий ривоят қилган. Ривоят санади ҳасан.)

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

https://t.me/Mubiyn_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🙂Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

🔹🔹🔹🔹🔹🔹  🔹🔹🔹🔹

🌸 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқудан уйғонслар бундай дуо қилардилар:

الحَمْدُ لِلَّهِ الَّذي أحيانا بعد ما أماتَنا وإلَيْهِ النشُور
🤲 Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур.

💠 Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир.

😐https://t.me/Mubiyn_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
https://t.me/Mubiyn_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
https://t.me/Mubiyn_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
https://t.me/Mubiyn_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🙂Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуху.

♦️♦️♦️🔺♦️🔺  🔺🔺♦️🔺

☘️ Кунингиз барокатли бўлсин! ☘️
Азизлар!
Бугун ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...

Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўзидир.
Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.
Эрта тонгда чин дилдан дуо қилсангиз, билингки, уч ҳолатдан бирида бўласиз:🤲🏻
ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан бир ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!

😐https://t.me/Mubiyn_uz








​​НАМОЗДА БОЛАМ РЎМОЛИМНИ ЕЧИБ ЮБОРАДИ
#намоз

❓1524-CАВОЛ: Намоз ўқиётганимда болам рўмолимни тортиб ечиб юборди. Намозим нима бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фиқҳий қоидаларга кўра намозда беркилиши шарт бўлган аъзолардан бирининг тўртдан бир ва ундан кўп қисми уч тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтиш муддатича очиқ турса, намоз бузилади. Агар уч тасбеҳ айтиш муддатига етмасдан, бир қўлда енгил ҳаракат билан ёпиб олса, намоз бузилмайди. Сиздаги ҳолат ҳам мана шу ҳукмга тушади. Бу ҳолатда рўмолнинг ўзи тушиб кетиши ёки кимнингдир тушириб юбориши ўртасида фарқ йўқ (“Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий”). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


https://t.me/Mubiyn_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!

🌼🌼🌼🌼🌼🌼  🌼🌼🌼🌼


🌼🌼🌼🌼   🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼


📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, деганлар (Имом Ибн Можа ривояти).

Салавот айтсангиз...

🌷Ғам-ташвишлар кетади...
🌹Гуноҳлар мағфират қилинади...
🌷Қалблар юмшайди...
🌹Қалбда роҳат-ором пайдо бўлади...
🌷Дуолар ижобат бўлади...
🌹Касалликларга шифо бўлади...
🌷Шафоатга муяссар бўлинади...
🌹Фақирлик кетади...
🌷Руҳ покланади...
🌹Жон беришда енгиллик бўлади...
🌷Қабрда роҳат ва нур бўлади...
🌹Сиротдан осон ўтилади...

🤲 Аллоҳумма солли ва саллим ъала Саййидина ва Ҳабийбина Муҳаммад ва ъала аали Муҳаммад!
😐https://t.me/Mubiyn_uz


​​КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛИ МЕРОСГА ҚЎШИЛАДИМИ?
#мерос #товон_пули

❓1523-CАВОЛ: Эрим чет давлатда ишлар эди. Иш жараёнида бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этди. Ишхона тарафидан аёлига, балоғатга етмаган ўғлига ва онасига, деб компенсация берилди. Компенсация сифатида берилган пуллар ҳам мерос сифатида бўлинадими. Чунки менинг икки ўғлим ва бир қизим бор?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мерос моли фиқҳий манбаларда вафот этган шахс қолдирган ва бошқаларга тегишли бўлмаган мол-мулклар, пул маблағлари каби шахсий нарсаларига айтилади. Сиз айтган компенсация пуллари мерос сифатида тақсимланмайди. У кимлар учун деб берилаётган бўлса, шу шахслар олади, холос. Чунки бу маблағ марҳум тириклик вақтида унга тегишли бўлмаган. Балки бераётган томоннинг товон пули, моддий ёрдами ҳисобланади. (“Ал-фиқҳул исламий ва адиллатуҳу” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://t.me/Mubiyn_uz


Ажойиб тенглама!

Истиғфорни қай даражада кўпайтирсанг, яхшиликлар ҳам шу даражада ёғилиб келади.
• Истиғфор — жаннатдир.
• Истиғфор — ҳаётдир.
• Истиғфор — нур ва яхшилик аломатидир.
• Истиғфор — ризқ ва яхшиликдир.
• Истиғфор — турмуш қуриш ва зурриётдир.
• Истиғфор — табассум ва бахтдир.
• Истиғфор — қалб очилишидир.
• Истиғфор — яхшиликлар калитидир.

Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ!
Астағфируллоҳаллазий лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ!


https://t.me/Mubiyn_uz


ҚУНУТНИ ЎҚИМАЙ РУКУГА КЕТСА
#намоз

❓1521-CАВОЛ: Витр намозида қунут дуосини ўқимай руку қилса, кейин рукудан қайтиб қунутни ўқиса, рукуни қайта қиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фиқҳий қоидаларга кўра намозхон қунут дуосини ўқимасдан рукуга кетса, қайтиб қунут ўқимайди, балки намозини давом эттиради. Намоз охирида саждаи саҳв қилади.
Агар рукудан қайтиб, қунутни ўқиб қўйган бўлса, қайта руку қилмайди, балки тўғри саждага боради. Бу билан намоз бузилмайди. Аввал руку қилгани сабабли уни яна қайта қилмайди. Бу ҳолда ҳам намоз охирида саждаи саҳв қилади (“Ҳошиятут Таҳтовий”, “Раддуҳ муҳтор” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

https://t.me/Mubiyn_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🌼 ХАЙРЛИ ТОНГ АЗИЗЛАР 🌼

«Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг»
«Иброҳим сураси», 7-оят.

Бугунги кун барчамизга барокатли, офиятли, саломатлик кун бўлсин.🤲

Яқинларингизга ҳам улашинг:
@mehrob_uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Muslim.uz dan repost
#xabar #haj
🕋 Ҳаж анжуманида Ўзбекистон делегацияси фаол қатнашмоқда 

🟢Шу йил 13-16 январь кунлари Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд шафеълигида ўтказилаётган Ҳаж анжуманида Ўзбекистон делегацияси фаол иштирок этмоқда.

📍Жидда шаҳрида бўлиб ўтаётган конференция-кўргазмада 100 га яқин давлатдан вазирлар, муфтийлар, олимлар, фан докторлари, академиклар, экспертлар, тадқиқотчилар, дипломатлар ҳамда ҳаж тадбирларини ташкил этишга мутасадди идора ва компаниялар қатнашмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги Ўзбекистон делегацияси “Ҳаж – 2025” мавсумини юқори даражада ташкил этиш мақсадида, анжуман доирасида Саудия Арабистонидаги вазирликлар, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва соҳа мутахассислари билан музокаралар ўтказиб, атрофлича ўрганишлар ва қиёсий таҳлиллар олиб бормоқда.


🗣Шунингдек, ҳаж мавсумига тайёргарлик ишлари ва янги тартиб-қоидалар тўғрисида маълумотларга эга бўлинмоқда. Ўз навбатида, Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга оширлаётган ҳаж ва умра сафарлари йўналишидаги ташкилий-ҳуқуқий асослар ва рақамлаштириш жараёнлари ҳақида маълумотлар тақдим этилмоқда.

💬Ҳаж ва умра вазирлиги томонидан ўтказилаётган конференция доирасидаги шўъбалар, ҳаж суҳбатлари, экспертлар тавсиялари, турли соҳа мутахассислари семинар-тренинглари, хорижий делегатлар билан тажриба алмашиш ва замонавий хизматлар тақдимотлари фойдали бўлмоқда.

Маълумот учун, Ҳаж конференцияси тўртинчи марта йирик масштабда бўлиб ўтмоқда. Инновацион дастурлар, илғор ташаббуслар, тажриба алмашиш, ҳаж сафарини юқори савияда ўтказишга оид билимларни ошириш ва муборак зиёратларни чиройли бажариш учун мустаҳкам пойдевор ҳозирлаши билан ушбу тадбир улкан муваффақиятларга эришади. Энг йирик кўргазма эса томонлар ўртасидаги ҳамкорликни янада равнақ топтириш орқали хизматлар сифатини оширишга хизмат қилади.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.