Ahmad Bayon dan repost
Мақсад — шунчаки чуқур тўлдириш эмас эди
Аслида, соғинч нималигини билмайман. Аммо синфдош ва курсдошларимни эсласам кўнглим бир энтикиб қўяди. Баъзида улар билан ўткизган дамларимни ўйлаб хаёл суриб қоламан. Ора-орада тушларимга ҳам киришади, мактаб коридорларида югуриб юрган бўламиз.
Бобом ва раҳматли бувим эсимга тушсалар бир жойда ўтиролмай қоламан.
Бу ҳақида кўп ёзганман, яна қайтаришдан чарчамайман. Намоз ўқишни ва мусулмон инсон қандай бўлиши кераклигини Бобом билан раҳматли Бувим ўргатганлар.
Бобом қўлимдан етаклаб масжидга олиб боришлари худди кечаги кундек ёдимда. Намоз вақтидан сал эртароқ йўлга отланардик. Масжидга боргунча йўл четидаги тошларни йиғиб, имкон қадар қишлоғимиз кўчаларидаги майда чуқурларга тўлдириб чиқардик. Сонини фарқи йўқ. Кунига битта ёки икта. Асосийси қилардик шу ишни. Бобом "Бу ишимиз халққа яхшилик бўлади" дер эдилар. Менга ҳам бу ишни Бобом билан биргаликда қилиш завқ берарди.
Бир кун маҳалламиздаги бир аёл онамга "Ўғлиз ва қайнотангиз асфалтдаги майда "ямаларни" тўлдириб юришибди" деганини қулоғим билан эштганман. Бобом ўқимишли, зиёли инсонлар. Ўшанда узун кўчада биттагина чуқурчани тўлдиришимиз ҳеч нарсани ҳал қилмаслигини жуда яхши билардилар.
Йиллар ўтди...
Мен эса Бобомнинг йўлдаги чуқурчаларни тўлдиришдан кўзлаган мақсадларини энди тушуняпман. Яъни Бобом аслида кўчадаги чуқурчаларни эмас, менинг онгимдаги чуқурчаларни тўлдиришга уринганлар. Шу тошдан ҳам мустаҳкам ғоялар, Аллоҳни таниш ва "Умматга қўлдан келганча яхшилик қилиш" деган тушунчалар билан тўлдиришга уринганлар!
Бобом бу мақсадларига қанчалик етдилар билмайман. Лекин, шуниси аниқки, у инсон кичик аммо сифатли иш қилишга урингарлар.
Бобом билан ҳар телефон орқали суҳбатлашганимда кўзимга ёш тўлиб қолишидан ўзимни базўр тўхтатаман. Ҳар сафар "Ўғлим ўқи, қўлингдан китоб тушмасин" дейдилар.
Балки, мен улар истагандек инсон бўлолмаётгандурман. Уларни ишончларини оқлолмаётгандурман. Лекин, Аллоҳ уларга шу қилган ишлари учун савоб ва ажирлар берсин деб дуо қиляпман.
Ота-онамни ҳам соғинаман. Улар ҳақидаги ҳисларимни ёзмоқчи эмасман. Уяламан, ҳиссиётларимни кўрсатолмайман. Аммо улар билан ҳам яхши хотираларим сероб.
@Ahmad_Bayon