Сабрнинг турлари
Сабрнинг турлари кўп:
1. Нафсга нисбатан сабр этиш.
Шайх Шозалий қуддиса сирруҳу айтадиларки: "Агар сен ёмон дўстдан кечмоқчи бўлсанг, аввал ўз нафсингдан бошла. Унга тегишли хою ҳавасларнинг баҳридан ўт. Ахир бошқалардан кўра нафсинг сенга яқинроқ эмасми?! Яқинлар эса яхшилик кўрсатишга муносиброқдир”.
2. Мусибатда сабр.
Бу Аллоҳнинг қазосига нисбатан қаршилик ва норозилик қилмаслик билан ифодаланади (аммо бошга тушган ғам-ғусса ҳақида шикоятсиз, нолимасдан сўзлаш жоиз, сабрга хилоф эмас). Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу дейдилар: "Сабр ва шукр икки туя бўлиб қолганида эди, улардан қай бирига минишнинг мен учун фарқи йўқ эди". Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан (дин) имон ҳақида сўрашганларида жавоб бердилар: "Дин - сабр-чидамлилик ва камтаринликдир" (Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган, Абу Яльо ривояти).
3. Қайтаришга имкони бўлмаган ночор қарздорга нисбатан сабр. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Тўлашга имконсиз қарздорга сабрли муносабат садақадир (мурувват ва сахийликдир), шу (садақа) туфайли Аллоҳ қарз берувчининг болалари ва мол-мулки учун етмиш фалокат дарвозаларини ёпиб қўяди” (Ажлуний, “Кашфул ахфо", 2-жилд, 1595). "Садақа етмишта ёмонлик эшигини ёпади” (Табароний).
4. Одамлардан етган озорга сабр этиш.
Бу сабрнинг муҳим ва қимматли турларидан биридир. Бундай сабрнинг фазилатини олимлар таъкидлаганлар, сўфийлар изоҳлаб, тушунтириб берганлар. Бу турдаги сабр Аллоҳни таниш йўлида асосий ўрин эгаллайди.
«Аҳлоқул солиҳийн» китобидан.
Halovatuz
Muallemah | معلمة