Давлатимиз раҳбари томонидан «Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида»ги қонунига кредит соҳасидаги муносабатларни янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун имзоланди.
Жисмоний шахс кредит битимини унинг иштирокисиз ёки хабардорлигисиз расмийлаштирилишига йўл қўймаслик учун кредит бюросига ариза бериш йўли билан у билан кредит битими тузишни тақиқлаши мумкин.
Кредит битимини тузишни тақиқлаш ёки бундай тақиқни бекор қилиш тўғрисидаги ариза мурожаат асосида ёзма ёки электрон шаклда ЯИДХП, давлат хизматлари марказлари ёки кредит бюролари орқали берилади. Ушбу хизмат бепул тақдим этилади.
Тақиқлаш тўғрисидаги ариза кредит бюроси томонидан дарҳол кредит битимини тузиш тақиқланган шахслар реестрига киритилади.
Кредит битимини тузиш тақиқланган шахслар реестридан ёки бундай тақиқнинг олиб ташланганлиги тўғрисидаги маълумотларни олмасдан туриб кредит битимини тузиш тақиқланади.