Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш ва сув муаммоларини қандай ҳал қилади?14-май куни Президент ёрдамчиси
Саида Мирзиёева Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили
Эдуардс Стипрайс билан учрашди.
Учрашувда аёлларни иқтисодий қўллаб-қувватлаш, таълим тизимидаги ҳамкорликни кучайтириш, сув ресурслари билан боғлиқ долзарб масалалар ҳамда минтақалараро алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича аниқ ташаббуслар муҳокама қилинди.
Бундай мулоқотлар нафақат халқаро шерикликни мустаҳкамлаш, балки ички ислоҳотларга ҳам туртки бўлувчи платформа ҳисобланади.
«Жаноб Стипрайснинг минтақамиз билан боғлиқ бой касбий тажрибаси шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонамиз. Очиқ ва конструктив мулоқот учун миннатдорлик билдирамиз», —
деди президент ёрдамчиси.
👉
@r_kusherbayev