Pedkadr.tdi.uz dan repost
❓Савол: Matematikadan Gmat yoki GRE sertifikat bor ustozlsrga toifa olishda qanday imtiyozlar bor?
❗️Жавоб: Бу сертификатлар учун тоифа олишда ҳеч қандай имтиёзлар берилмайди .
Низомнинг 36-банди (янги таҳрирда). Педагог кадрлар учун малака синовлари ҳар йили март – май ҳамда октябрь – ноябрь ойларида ваколатли вазирликлар томонидан ўтказилади.
...
(учинчи хатбоши) Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг камида С1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) тили ёки Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган камида B+ (аввалги тизимда 80 балл ёки ундан юқори) даражадаги умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида сертификатга эга фан ўқитувчиларига (бошланғич таълим ўқитувчилари бундан мустасно) сертификатнинг амал қилиш даврида навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан максимал балл берилади ҳамда улар ушбу ўқув фани бўйича малака синовидан озод этилади.
Бунда, сертификатга эга педагоглар иккинчи босқич синовида иштирок этишлари мажбурий ҳисобланади.
Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot